1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   217
Талабанинг фаолият 
мазмуни 
Ўзлаштиришга оид 
Маъруза 
Тушунтириш 
Кўрсатиш 
Видеометод 
эслаб қолади, хатосиз 
хотирада сақлайди, бироқ 
англамайди, балки ѐдлаб 
олади. 
Алгоритмик
Китоб билан ишлаш 
Лаборатория методи 
Машқ 
Амалий иш методи 
бевосита ўқитувчининг 
бошчилигида таҳлил қилади, 
таққослайди, тайѐр намуна 
бўйича амалий ҳаракатларни 
бажаради. 
Эвристик
(изланувчанлик) 
Таълимий ўйин 
Пинборд 
Инсерт 
Муаммоли вазиятлар 
ўқитувчининг кузатуви 
остида мустақил 
таққослайди, 
умумлаштиради, хулоса 
қилади, баҳолайди ва таҳлил 
қилади, муаммоли 


81 
ҳолатларни ҳал этади ва 
ностандарт топшириқларни 
ечади, мураккаблаштирилган 
шароитдаги амалий 
ҳаракатларни бажаради. 
Ижодкорлик 
(изланувчан) 
Ўқув лойиҳалар 
методи 
Кейс-стади 
улар учун янги бўлган 
муаммоларни ечиш 
жараѐнида билимларни 
мустақил излайди, 
кутилаѐтган натижаларга 
эришишнинг йўл ва 
воситаларини ўзлари 
аниқлайди. 
Шундай қилиб, ўқитишда замонавий педагогик технологияларни ҳар 
қандай интеграцияси таълимнинг барча босқичларида самарадорликни 
таъминлайди. Фақат, мазкур жараѐнларда педагогнинг мақсадли ѐндашуви 
ҳамда ўқитиш технологияларининг туб моҳиятига асосланган бўлиши 
лозим. 
 
―ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК‖ ЎҚУВ 
КУРСИНИ ИННОВАЦИОН МЕТОДЛАР АСОСИДА ЎҚИТИШ 
 
Каримжанов О. - Низомий номидаги ТДПУ ўқитувчиси 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги 
«2017-2021 йилларда таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2909-сонли, 2018 йилнинг 07 майдаги 
―Иқтисодиѐт ва соҳа йўналишларига инновацияларни татбиқ қилиш 
механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ги ПҚ3569 –сонли қарорларининг ижросини таъминлаш кўп 
жиҳатдан узлуксиз таълим тизимида таҳсил олаѐтган бўлажак 
мутахассисларни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш 
механизмларини такомиллаштиришга боғлиқ.
Ўқув жараѐнида инновацион таълим муҳитини яратиш, ўқитишнинг 
фаол методларини татбиқ этиш орқали сифатли таълим олиш эҳтиѐжини 
қондириш ―Чақирувга қадар бошланғич тайѐргарлик‖ ўқув курсини 
инновацион методлар асосида ўқитишга хам тааллуқлидир. Унинг 
замирида ўқув жараѐнига илғор инновацион технологиялар ва ахборот-
коммуникация воситаларини жорий этиш, ўқитиш интенсивлигини, 
самарадорлигини ошириш, жаҳон андозаларига мослаштириш тизимини 
амалиѐтга татбиқ қилиш алоҳида долзарблик касб этади. Бу борада, «2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 


82 
Ҳаракатлар стратегияси»
6
да хам давлат томонидан ѐшлар билан ишлаш 
сиѐсатини такомиллаштириш, интеллектуал ривожланган ѐш авлодни 
баркамол инсон қилиб тарбиялаш, таълим муассасаларида таълим сифати 
ва уни баҳолаш мезонларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, 
замонавий педагогик назариялар ва илғор тажрибалар асосида ўз 
фаолиятини ташкил қила оладиган, янги дунѐқарашдаги мутахассис 
шахсини шакллантириш, таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор 
вазифалар белгилаб берилди.
―Чақирувга қадар бошланғич тайѐргарлик‖ ўқув курсини инновацион 
методлар асосида ўқитишда амалий машғулотлар билан биргаликда 
маъруза, савол-жавоб, амалий машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу 
сабабли, бу ҳолларда анъанавий дарс самарадорлиги анча паст бўлиб, 
таҳсил олувчилар таълим жараѐнининг пассив иштирокчиларига айланиб 
қоладилар. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли- 
туман таҳсил олувчилар фаоллигини оширадиган методлар сингдириб 
борилса, улар томонидан ўқув курсида келтирилган маълумотларни 
ўзлаштириш даражасини кўтаришга замин яратилади. 
Бунинг учун дарс жараѐни оқилона ташкил қилиниши, ўқитувчи 
томонидан таҳсил олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим 
жараѐнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув 
материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда 
баҳс, мунозара, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, лойиҳа, ролли 
ўйинлар методларини қўллаш, ранг-баранг қизиқтирувчи мисолларнинг 
келтирилиши, таҳсил олувчиларни амалий машқларни мустақил 
бажаришга ундаш, турли баҳолаш усулларидан фойдаланиш, таълим 
воситаларидан ўринли фойдаланиш талаб этилади. Бунда ўқув жараѐни 
сифатини миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида қиѐслаш муҳимдир.
―Чақирувга қадар бошланғич тайѐргарлик‖ ўқув курсини ўқитиш 
сифати қуйидаги дидактик компонентлардан иборат: 
-
ўқув жараѐнини ташкил этишнинг аниқлиги; 
-
ўқув жараѐнининг давлат таълим стандартлари, дидактик талаблар ва 
меъѐрларга мувофиқлиги; 
-
ўқув жараѐнида қўйилган мақсаднинг аниқлиги; 
-
ўқитувчи ҳамда таҳсил олувчилар ҳаракатларининг барқарорлиги, 
хавфсизлиги, тўғрилиги; 
-
белгиланган тартибга мувофиқ тарзда ўқув режалари ва 
дастурларнинг аниқ бажарилиши; 
-
ўқув жараѐнида ижтимоий-руҳий қулайликнинг мавжудлиги; 
-
белгиланган 
жисмоний 
юкламаларнинг 
таҳсил 
олувчилар 
саломатлигига хавф туғдирмаслиги кабилар. 
6
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони.


83 
―Чақирувга қадар бошланғич тайѐргарлик‖ ўқув курсини ўқитишда 
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: 
- таълим муассасаси раҳбарияти ва методистларининг ўқув жараѐнини 
таҳлил қилишларига асосланган ҳолда дарснинг сифатига берган баҳолари; 
- ўқув жараѐнининг илмий-дидактик асосларга таянган ҳолда ташкил 
этилганлиги; 
- ўқув жараѐнининг технологиялаштирилганлик даражаси; 
- ўқув жараѐни асосий параметрларининг давлат таълим стандартлари ва 
дидактик меъѐрларга мувофиқлиги; бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши 
керак - ўқитувчининг ҳафталик юкламаси, ўқув майдони билан 
таъминланганлик даражаси, ўқув жараѐнининг техник воситалар билан 
таъминланганлиги, ўқув жараѐнига ижобий таъсир кўрсатадиган кутубхона 
фондининг мавжудлиги, ҳар бир ўқув предмети мазмунига мос келадиган 
ўқув-методик мажмуаларнинг мавжудлиги кабилар ва бошқалар. 
―Чақирувга қадар бошланғич тайѐргарлик‖ ўқув курсини ўқитиш 
жараѐнида ўқитувчининг касбий компетенцияси қуйидагиларда намоѐн 
бўлади:
 
-
педагогика ва психологияга доир билимларга эга бўлиш; 
-
ўз устида тинимсиз ишлаши; 
-
таълим жараѐнини режалаштириш, баҳолаш ва қайта алоқани ўрната 
олиш; 
-
таҳсил олувчиларда мотивацияни шакллантириш; 
-
ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)ни билиши; 
-
таълим муҳитига янгилик киритиши; 
-
ўз фанини мукаммал билиши; 
-
жисмоний жиҳатдан камолотга эришиши ва бошқалар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish