321
молиявий, таълим ва бошқа соҳаларда халқоро ҳамкорлик алоқаларини
жадаллаштиришга бебаҳо ҳисса қўшмоқда.
Таълим тизимида ўқув жараѐнини янгидан ислоҳ қилиш, янги
информацион технологияларга асосланган ўқитиш усулларини ишлаб
чиқиш, уларни кенг жорий қилиш бугуннинг талабидир. Бунда масофавий
таълим тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
ХХ аср 90-йилларининг бошларида интернетнинг кенг оммалашиши,
айниқса www. (World Wide Web -Бутун дунѐ ўргимчаклари тўри)
тизимининг жорий этилиши таълим тизимига янги «масофавий таълим»
йўналишини олиб кирди.
Масофавий
таълим
бу
информацион
ва
коммуникацион
технологиялар - электрон почта, интернет,
видео конференция, аудио,
видео маълумотлар ва мултимедия ўқув қўлланмаларига асосланган
узоқдан туриб ўқитиш, ўргатиш усулидир. Масофавий таълимда талабадан
доимий фаолият – интерактив ўқитиш талаб этилади. Бу эса
мутахассиснинг билими ва қобилиятини сифат характеристикасини
оширади. Ушбу ўқитиш услуби умумий таълим мактаб ўқувчилари ва
олийгоҳ талабаларига йўналтирилган бўлиб, қандайдир сабабларга кўра
стационар ўқув юртига боролмаган ўқувчи ва талаба учун мўлжалланган.
Масалан, 1836-йили Лондон университетида қандайдир сабабларга кўра
анаънавий ўқув юртига бора олмаган ўқувчи ва талабага ѐрдам сифатида у
ѐки бу даражадаги ҳужжат (аттестат, диплом)га эга бўлиш учун имтиҳон
олишга ташкил этилган. Ушбу вазифа ҳозирги
кунгача талабаларни
стационар ўқиши билан бирга сақланиб келмоқда. Дунѐдаги кўпгина
нуфузли олийгоҳлардаги таълимнинг турли аттестатларини олиш учун
мўлжалланган дастурлар турли тумандир. Масалан, Австралия Жанубий
Уельснинг янги университетида 3000 талаба стационар ҳолда ўқиса, 5000
та талабага сиртқи ва масофали таълим тизими орқали ўқитилади. Сирқи
ва масофали ўқитиш дастурини амалга оширишда қилинадиган ҳамкорлик
уларни, сифатлироқ ва кам ҳаражатли бўлишини таъминлайди.
Бундай тажриба, масалан Кеприкон университетлараро теле ўқитиш
дастурида амалда қўлланган бўлиб, унда Боливия,
Бразилия, Чили ва
Парагвай университетлари иштирок этади. Ана шундай ҳамкорлик мисоли
бўлиб, "Таълимда ҳамкорлик" дастури хизмат қилиши мумкин. Британия
ҳамдўст мамлакатларининг юртбошилари 1987 йили барча ҳамкор
давлатлар учун масофали ўқитиш тармоғини ташкил этишни келишиб
олишга йиғилишган. Дастурнинг истиқболдаги мақсади - ҳамдўст
мамлакатларда мавжуд коллеж ва университетлар негизида ихтиѐрий
таълим олиш имкониятини яратиб беришдан иборатдир.
Бизнинг олдимизда турган муҳим
вазифалардан бири бу Олий
таълим
муассасаларида
масофали
ўқитишни
жорий
этиш
ва
такомиллаштиришдир. Бу таълим олиш жараѐнида қулайликларни
оширади. Замонавий компьютер узатиш каналларининг ривожланиши
322
телекоммуникация соҳасида ўзига хос тарихий ўзгаришлар киритмоқда.
Мамлакатимиздаги барча ўқув муассасалари масофадан туриб ўқитиш
услуби асосида бирлаштирилса, ўқитиш жараѐнини янада юқори поғонага
кўтариш мумкинлиги аѐн.
Халқаро Кенгашнинг таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги
кунда, жаҳонда 10 миллиондан ортиқ ўқувчилар шу услуб асосида таълим
олмоқдалар.
Масофали ўқитиш услубининг афзалликлари қуйидагилар:
- ўқитишнинг ижодий муҳити. Анаънавий услублар асосида таълим
беришда, ўқувчи фақат берилган материални ўқийди. Масофадан туриб
ўқитиш услуби асосида эса, ўқувчиларнинг ўзлари ахборотлар омборидан
керак
бўлган
маълумотларни
қидириб
топиш
ва
ўзларининг
тажрибаларини бошқа ўқувчилар билан электрон тармоқлари
асосида
алмашиш имкониятларига эга бўладилар;
- иш жойидаги катта ўзгаришларни мавжудлиги. Масофали таълим
услуби асосида таълим бериш тури миллионлаб ўқувчиларга, айниқса,
ишлаб чиқаришдан ажралмасдан таълим олаѐтган ўқувчиларга жуда кенг
шароит яратиб беради.
- ўқитиш ҳамда таълим олишнинг янги ва унумли воситаси эканлиги.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, масофали таълим услуби
асосидаги таълим стационар ўқитиш каби унумлидир.
Бундай услубда таълим олаѐтган ўқувчиларнинг устунлиги уларнинг
энг яхши ва сифатли дидактик материаллар ҳамда салоҳиятли
маърузачилар билан таъминланишидадир. Ушбу услубда ўқувчилар
ИНТЕРНЕТ тармоғи орқали "жаҳон бўйича саѐҳат" қилишлари мумкин.
Масофавий таълим тизимини жорий қилишда учта йўналишдаги
вазифаларни бажариш талаб қилинади:
-
техник
Do'stlaringiz bilan baham: