273
Технологик йўналишга
электрон таълим муҳитини инфраструктура,
стандарт, техник ва дастурий таъминотларни режалаштириш қиради.
Юқоридагиларга асосан қуйидагиларни таълим муассасаларига
тавсия этиш мумкин:
ўқув жараѐнига АКТлариникенг жорий этишни янада ривожлантириш;
профессор-ўқитувчиларида АКТ-компетенциясини шакллантириш;
фанларниўқитишбўйичахорижий тажрибаси
билан мунтазам танишиб
бориш ва ўз вақтида таълим муассасаларига жорий қилиш бўйича
чоралар кўриш;
таълим сифатини ошириш бўйича янги интерфаол педагогик усул ва
услубларни ишлаб чиқиш;
ўқув жараѐнида дарс сифатини назорат буйича замонавий АКТ
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида
аудиторияларга
видеокузатув
аппаратларини
ўрнатиш.
Бунда
профессор-ўқитувчилар дарсларини кузатиш орқали
келгусида амалга
оширилиши керак бўлган вазифалар белгиланади;
талабаларнинг мустақил билим олиш учун шароитлар яраташ.
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИГА СИФАТЛИ ТАҚДИМОТ
ТАЙЁРЛАШ - ДАРС МАҚСАДИГА ЭРИШИШНИНГ ГАРОВИ
Мадаминов Ф. – НамДУ ўқитувчиси
Маълумки, таълим жараѐнларини замонавийлаштириш, жаҳон
талабларига мос мутахассисларни тайѐрлаш, уларга таълим бериш ва
таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига
ѐрдам бериши мумкин бўлган замонавий
педагогик ва ахборот
технологиялари ўқитиш жараѐнида кенг қўлланилиб келинмоқда. Хусусан,
ўқитиш технологиясида тақдимот методи ўқувчиларни қизиқтира олиши,
маълумотларни ѐритиб беришда қулайлиги билан алоҳида ажралиб туради.
―Тақдимотлар ўзаро ижтимоий ва бизнес алоқаларнинг энг муҳим
қуролига айланди‖-деб таъкидланади Ненси Дуартенинг ―Slide:ology‖
номли китобида. Дунѐнинг машҳур инсонларидан бири Стив Жобс ҳам-
―Aгар сиз уни тайѐрлашнинг энг оддий усулларини ўзлаштира олсангиз
ҳам шубҳасиз аудиторияда сиз етакчи бўла оласиз‖-деб таъкидлайди.
Тақдимот методи ўз ичига турли график дастурлар ѐрдамида слайдли
тақдимот тайѐрлаш ҳамда уни ўқувчиларга сифатли етказиб беришни
қамраб олади. Тақдимотлар асосан Power Point дастурида тайѐрланади.
Аммо, шуни эътиборга олиш муҳимки, тақдимот
слайдларининг сифатли
ва юқори савияда тайѐрланиши ўқувчиларнинг ўзлаштирадиган билимлар
фоизини юқори бўлишини таъминлайди, аксинча бўлса, ўқувчида фанга
ѐки мавзуга бўлган қизиқишни йўқолишига ҳам олиб келиши мумкин.
274
Тақдимот тайѐрлашнинг ҳам ўз қонун-қоидалари ва талаблари бор.
Ана шу талаблар асосида тайѐрланган тақдимот эса ўқув машулотларида
педагогнинг тақдимотчи сифатида яхши таассурот қолдириши ҳамда ўқув
машғулоти мақсадини амалга оширишда ўқитувчининг муҳим кўмакчиси
ҳисобланади.
Биринчи навбатда тақдимотнинг мазмуний ва
техник талабларига
эътибор қаратиш лозим. Алексей Каптеревнинг ―Мастерство презентации‖
номли китобида таъкидланишича: ―Шуни ѐдда тутиш керакки, тақдимотчи
бу- Сиз, сизнинг тақдимотингиз эмас!...‖. Яъни маълумотни ўзлаштиришда
тингловчининг асосий эътибори ўқитувчи ѐки тақдимотчида бўлишини
инобатга олиш лозим.
Шунингдек, слайдларга маълумотларни жойлаштиришда мантиқий
кетма-кетликка амал қилиш лозим.
Биринчи навбатда, тақдимот
ўқитилаѐтган мавзу мазмунини тўлиқ ва тушунарли тарзда етказиб
беришга хизмат қилиши керак.
Иккинчидан, саҳифалардаги мазмун ва
фикр ўзидан аввалгиси билан мантиқан боғлиқ бўлиши ва уни давом
эттириши муҳим аҳамиятга эга.
Учинчидан, слайдларга меъѐрдан ортиқ
матн
жойлаштирилмаслиги
мақсадга
мувофиқ.
Келтирилаѐтган
маълумотларни майда ҳарфларда ѐзишдан ҳамда бутун бошли саҳифани
эгаллайдиган ѐзувлардан йироқ бўлиш керак. Чунки, матннинг кўпайиши
ҳарфларнинг майда кўринишига ҳамда уни ўқишни қийинлаштиришга
олиб келади. Шунинг учун, слайдларга фақат фикрнинг асосий мазмунини
жойлаштириш ва қўшимча маълумотларни педагогнинг ўзи етказиб
бериши керак. Қолаверса, шрифт ҳам мақбул танланиши мақсадга
мувофиқ. Мисол учун, титллар учун:
Do'stlaringiz bilan baham: