86
1. Бозор хажми: йиллик ишлаб чиқариш хажми – 4 млн.тн
2. Бозор хажми: ўсиш суръати – йилига 2-3%
3. Хаётий цикли ва босқичи: ёғилиш ва хоказо
4. Тармоқда компаниялар сони: тахминан 30та компания 110 та корхона, ялни
ишлаб чикариш қуввати – 4,5 млн. тн. Компанияларнинг бозордаги улуши 3-
21 % ни ташкил этади
5. Истеъмолчилар: тахминан 2 минг камёвий фирмалар
6. Вертикал
интергация даражаси; аралаш; ўнтадан бешта йирик компаниялар
"орқага" интеграциялашган (хомашё сотувчилар билан) ва "олдинга" ишлаб
чиқарилган махсулотларнинг 50 % дан кўпроғини қондаш
фирмалар харид
қилади, бошқа компаниялар фақат қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
7. Бозорга кириш ва ундан чиқиш енгиллиги: бозордан чиқиш учун капиталнинг
энг кам хажмига қаттиқ талаб қўйилади (10 млн. доллар) ва харидорни 250
миль радиус доирасида ушлаш керак.
8. Технология инновация: технологияси бир хил, ёки секин ўзгаради. (йилига
кимёвий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришни кўпайтириши ўртасида фарки
сезилмайди) Йилига 1-2 турдаги янги махсулот жорий қилинади ва ишлаб
чиқаришни ўсиши улар хисобидан рўй беради.
9. Ишлаб чиқариш масштабидаги иқтисод: ўртача деярли хамма компания бир
хил ишлаб чиқариш харажатларига эга, лекин катта хажмда махсулотни бир
мижозга сотиш ёки катта хажмда харид қилиш
хисобига фойда олиш
мумкин.
10. Тажриба эгри чизиғи: ушбу тармоқда хал қилувчи омил эмас.
11. Ишлаб чиқариш қувватининг бандлиги: 90–100 % максимал даражада, 90 % дан
кам бўлса, чегаравий харажатлар анча юқори бўлади.
12. Тармоқнинг фойдалилиги тахминан ўртача даражада ёки ундан сал пастроқ,
талаб
пасайса бахо кескин пасаяди, лекин талаб ошганда баҳолар секин
ошади. Фойдалилик талабга жуда боғлиқдир.
2. Иқтисодий тавсифларнинг айримлари энг катта ахамиятга эга бўлиши мумкин.
Масалан: капитални кўп талаб қиладиган тармоқларда компаниялар доимий
харажатларни, асосий фондлардан интенсив фойдаланиш стратегиясини қўллаб
камайтириши мумкин. Масалан: авиакомпаниялар, авиалайнерларни хавода бўлиш вақтини
кўпайтириш хисобига
билетлар бахосини пасайтириш, ўз даромадларини кўпайтириши
мумкин.
Ўрнини боса оладиган махсулотлар ишлаб чиқарувчи, мавжуд тармоқларда
компаниялар доимий инновация стратегиясини танлаб илмий тадқиқот ва тажриба
конструкторлик ишларига эътибор бериши ва маблағ ажратиши лозим.
Ўргатиш ва тажриба ўртасидаги боғлиқлик мавжуд тармоқларда
компания ишлаб
чиқаришни максимал даражада кенгайтириш стратегиясини танлаши керак. Масалан:
ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда маҳсулот хажми икки баробар кўпайганда, маҳсулот
таннархи 20 %га камаяди. Бир миллион микросхемалар ишлаб чиқарилганда маҳсулот
таннархи 1 $ни ташкил этади. Иккинчи миллион ишлаб чиқилганда 80 центни ташкил
этади. Тўрт миллион ишлаб чиқилганда 60 центни ташкил этади.
Демак, тажриба самараси канчалик катта бўлса, ишлаб чиқаришнинг катта
кумулиятив йиғилиб бориши хажмига эга фирма шунчалик катта рақобат кучига эгадир.