Қорахонийлар
Сомонийларнинг куч-қудрат ва шон-шуҳратга тўлган
даврлари IX аср охирларида
бошланиб, у қандай кечганини биз юқорида кўриб ўтдик. Улар, айтиб ўтилганидек,
минтақалик бошқа бир сиёсий куч — қорахонийлар билан курашга дош беролмай
инқирозга юз тутганлар. Совет даври тарихшунослигида сомонийлар ва қорахонийлар
ўртасида кечган табиий рақобатни «Мовароуннаҳр ва турклараро зиддият»,
«туркларнинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши» тарзида кўрсатиш ҳоллри ҳам бўлган.
Бунинг сабаби тўғридан-тўғри Россия империясини коммунистлар бошқарган
даврдаги
салтанатпарастлик мақсадлари билан боғлиқ бўлиб, большевиклар ҳукмронлиги даврида
минтақада ўтказилган «маъмурий бўлиниш»ни (аслида парчалашни) ҳамда ўзбекларни
икки дарё оралиғига келгинди қилиб кўрсатишни тарихан
исботлашга уриниш ва омма
онгига сингдириш эди, холос.
Аслида эса илгарилари ҳам кўп марта бўлганидек, X
асрнинг иккинчи ярмига келиб
минтақанинг Еттисув қисмида ўзи шаклланган макондан кўра ҳам кенгроқ миқёсда
сиёсий фаолият кўрсатиш имкони ва қудратига эга бўлган янги сиёсий куч майдонга
чиқади. Биз уларни қорахонийлар номи остида биламиз.
Шу ўринда қорахонийлар сулоласининг келиб чиқиши масаласига доир савол туғилади.
Илмий доираларда мазкур масалага ҳалигача узил-кесил нуқта қўйилганича йўқ.
Қорахонийлар фаолияти минтақамизнинг Еттисув, Марказий Тантритоғ ҳудудида
қадимдан яшаб келаётган туркий тилли кавмларнинг сиёсий,
иктисодий, маданий,
маънавий муносабатлари муҳитида шаклланганлиги аниқ бўлгани ҳолда, мазкур сулола
тўғридан-тўғри қайси бир қабилага тегишли экани масаласи ҳамон баҳсталаб бўлиб
келмоқда. Бу фан учун табиий ҳол, албатта. Биз учун эса асосий вазифа ўзбек
давлатчилиги тарихида қорахонийлар сулоласи тутган ўринни кўрсатиб
беришдан
иборатдир.
Икки оғиз сўз «қорахон» атамаси тўғрисида. Бу ерда «хон» маълум тушунча, яъни
«ҳукмдор». «Қора»нинг (аслида эса «Қаро») бир неча маънода қўлланилишини
таъкидлаган ҳолда, биз кўраётган мисолда «буюк», «улуғ»
тушунчасини беради, десак
хато бўлмайди, яъни «Буюк хон», «Улуғ хон».
Шундай қилиб, X аср иккинчи ярми давомидаги саъй-ҳаракатлар натижасида
қорахонийлар шарқий йўналишда Балхаш кўли — Черчен дарёсигача (Шарқий Туркистон)
бўлган ерларни бўйсундиришга муваффақ бўлиб, ғарбий йўналишда
эса Исфижоб,
Ўзганд, Мурғоб дарёси қуйи оқимларигача бўлган ҳудудларни ўз таъсир доираларига
киритиб оладилар. Ҳарбий-сиёсий мавқеларини мустаҳкамлаб ва кенгайтириб бораётган
қорахонийлар учун энди янада ғарбга силжиб Самарқанд, Бухоро вилоятларини ҳам
бўйсундиришга ҳаракат қилиш табиий эди. Зеро, уларнинг минтақадаги шу вақтдаги
1 / 7