Базал инсулин тахминан 1ЕД соатига
тезликда секрецияланади, узоқ жисмоний юкламада ва
очликда 0,5ЕД соатигача камаяди. Суткалик инсулин продукциясини 40-50% базал ва 50-60% кам
б°лмаган қисми овқатдан с°нгги инсулинга тугри келади. Илк бор аниқланган қД
беморларни
даволашни қисқа таъсирли инсулинни б°либ юборишдан бошланади. Шу мақсадда турли хил й°л
билан амалга ошириладиган инсулин миқдорини ҳисоблаш °тказилади. Хар бир беморга
инсулинни суткалик миқдори индивидуал. Биостатор орқали изланишлар шуни к°рсатдики, илк
бор аниқланган қД инсулинни суткалик миқдори 0,5ЕД/кг, «асал ойи» мобайнида 0,3-0,4Ед/кг,
узоқ вақтдан бери касалланганларда 0,6-0,7ЕД/кг ташкил қилади. Агар суткалик миқдор 1ЕД/кг ва
ундан к°п б°лса, унинг 20-30% камайтиришўозим. Бу қоидага амал қилмаслик сурункали инсулин
миқдорини ошиб кетишига олиб келади.
қондаги қанд миқдорига қараб аниқланганда инсулин қуйидагича хисобланади: гликемия
>8,3ммоль/л б°лганда, 1ЕД инсулин 0,28 ммоль/л қандни сингдиради.
Клиник амалиётда интенсив ва традицион инсулинотерапия қ°лланилади.
Интенсив
инсулинтерапия, инсулинни физиологик секрециясига максимал якинлаштирилган б°либ, хар
овқат исътемол қилишдан олдин тери остига қисқа таъсирдаги инсулинни тез-тез юборишдан
иборат, бунда эрталаб ва кечкурун °рта давомийликдаги инсулин қ°лланилади, қайсики,
инсулинни базал секрециясини таъминлайди, миқдори суткада юбориладиган инсулин микдорини
ярмидан ошмаслиги керак.
Традицион инсулинотерапиянинг °зига хослиги кун мобайнидаги
жисмоний зурикиш ва
исътемол қилинаётган овқатга қараб қондаги қанд миқдорини °згаришига мослашганлигидир.
Традицион инсулинотерапия учун қисқа ва °рта давомийлигидаги таъсирга эга инсулинлар ташкил
топган стандарт аралашмаларни қ°ллаш мақсадга мувофиқдир.
Юқорида келтирилган инсулин
препаратлари юборилганда, қандни туширувчи эффектининг
иккита пики кузатилади. Биринчиси (қисқа таъсирдаги инсулин ҳисобига) 2-3 соатдан с°нг ва
иккинчиси (узоқ таъсир этувчи инсулин қисобига) 6-7 соатдан с°нг.
Комбинациялашган инсулин кунига икки марта юборилади.
Кейинги йилларда игнасини
диаметри d-0,36-0,4 мм б°лган шприц-ручкалар орқали қилинадиган интенсив инсулинотерапия
кенг қ°лланилмокда. Инъекциялар деярли оғриксиз.
қД 2 турида инсулинотерапия қ°лланилишини алоҳида к°риб чикишўозим. Перорал қанд
пасайтирувчи дориларга «иккиламчи резистентлик» инсулинга боғлиқ б°лмаган қД
касалликни
узоқ (10-15 йил) кечиши натижасида В-ҳужайраларнинг миқдорини камайиши билан боғлик.
Бунда инсулинни базал секрецияси нормада,ўекин стимуляцияга (глюкагон, овқатланиш, глюкоза)
жавобан гипоинсулинемия кузатилади, бу назорат қилинмайдиган гипергликемияга сабаб б°лади.
К°пчилик текширишлар шуни к°рсатдики, агар перорал терапия
углевод алмашинувини
компенсацияга олиб келмаса, комбинациялашган инсулинотерапия бошлаш керак. ´рта
давомийлик таъсирига эга препаратлар қ°ллаш мақсадга мувофиқ. Препарат тунги соат 22-23
00
да
юборилади. Инсулинотерапия кичик миқдорлардан бошлаб (6-8ЕД), то нахорги қанд миқдори 6-
6,8 ммоль/л гача қадар хар 2-3 кунда 2ЕД к°пайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: