2. Гипоталамик семизлик - гипоталамус (асосан вентромедиал ядролар) шикастланишида
кузатилиб, касалликнинг клиник белгиларини белгилаб берувчи ва гипоталамус
функцияларининг бузилиши билан характерланади.
3. Эндокрин семизлик - эндокрин безларнинг бирламчи патологияси симптоми бўлиб
ҳисобланади (гиперкортицизм, гипотиреоз, гипогонадизм, инсулинома).
II. Ёғ тўқимасининг тарқалганлигига қараб қуйидаги турлари фарқланади:
- андроид
- гиноид
- аралаш.
III. Анатомик таснифланиши:
- гиперпластик (ёғ ҳужайралари сонининг кўпайиши ҳисобига)
- ёғ ҳужайраларининг гиперплазияси.
И.И. Дедов таснифи ҳам мавжуд:
1.
Бирламчи семизлик
1.1. Алиментар-конституционал (экзоген-конституционал)
1.1.1 Гиноид (пастки тип).
1.1.2. Андроид (абдоминал, висцерал, юқори тип)
1.1.2.1. Метаболик синдромнинг алоҳида компонентлари билан;
1.1.2.2. Метаболик синдромнинг тўлиқ симптоматикаси билан;
1.1.3. Овқатланиш ҳулқининг кескин бузилиши билан;
1.1.3.1. Тунги овқатланиш синдроми
1.1.3.2. Мавсумий аффектив ўзгаришлар
1.1.3.3. Стрессга гиперфагик реакция билан жавоб бериш;
1.1.4. Пиквик синдроми билан
1.1.5. Иккиламчи тухумдонлар
поликистози билан
1.1.6. Тунги апноэ синдроми билан
1.1.7. Пубертат-балоғат диспитуитаризми билан
1.1.8. Аралаш.
2. Симптоматик (иккиламчи) семизлик
2.1. Аниқ генетик дефект билан
2.1.1. Полиорган зарарланиш билан кечувчи генетик синдромлар таркибида.
2.1.2. Ёғ алмашинувини бошқарувчи генетик дефектлар билан;
2.2. Церебрал (адипозогениталдистрофия, Бабинский-Пехкранц-Фрелик симптоми).
2.2.1. Бош мия ва бошқа церебрал структуралар ўсмалари.
2.2.2. Инфекцион касалликлар ва системали зарарланишнинг диссеминацияси.
2.2.3. Гипофизнинг гормонал-ноактив ўсмалари, "Бўш турк эгари" синдроми, "ёлғон ўсма"
синдроми.
2.2.4.
Рухий касалликлар фонида
2.3. Эндокрин
2.3.1. Гипотиреоид
2.3.2. Гипоовариал
2.3.3. Гипоталамо-гипофизар система касалликлари
2.3.4. Буйрак усти бези касалликларида.
Клиника
. Беморларнинг шикоятлари
касаллик ривожланиши, давомийлиги ва семизлик
турига, шунингдек ёндош касалликлар бор-йўқлигига боғлиқ. Семизлик ривожланиши тана вазни
индексига (ИМТ), ёғ тўқимасининг топографиясига, ташқи муҳит факторларига ва наслий
мойилликка боғлиқ. Семизлик ривожланиши инсулинга мухтож бўлмаган қандли диабет,
дислипидемия, атеросклероз, подагра, тухумдонлар
поликистози синдроми, артериал
гипертензия,
гиперурикемия,
фертилликни
бузилишлари,
уйқудаги
(тунги)
апноэ,
гиповентиляцион синдром ва онкологик касалликлар (аёлларда бачадон бўйни саратони,
тухумдонлар ва сут безлари саратони, эркакларда простата бези ва тўғри ичак саратони) билан
ёндош келиши мумкин.
Семизлик "метаболик синдром" ёки "Х синдром" нинг бир қисми ҳисобланиб, бу
синдромни яна бошқача қилиб "ўлим квартети" деб юритишади (юқори тип семизлик, углеводга
толерантликнинг бузилиши, гиперлипидемия, артериал гипертензия). Синдромнинг бошқа
компонентларига гиперурекимия, атеросклероз, ЮИК, қД киради.
Do'stlaringiz bilan baham: