Qaraqalpaqstan
Respublikası xalıq bılımlendiriw xızmetkerlerin
qayta tayarlaw hám olardıń qánigeligin arttırıw aymaqlıq orayı
187
“Tálim sistemasında elektron tálim ortalıǵında
islewdegi mashqalalar hám sheshimler”
ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДА «ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»ДАН ФОЙДАЛАНИШ
Қлычев Қадирбай Узақбаевич – ҚРХТХҚТ ва УМО ҳудудий маркази педагогика,
психология ва таълим технологияси кафедраси ўқитувчиси
Таълим ва тарбия – муҳим ва муқаддас вазифадир. Ҳар қандай давлат келажагининг
муҳим кафолати – бу ёшлар таълими ва тарбиясидир. Биринчи Президентимиз Ислом
Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек: «Албатта, фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг
қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин болаларимизни ёшлик чоғидан
бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун
доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. Бу масалага эътибор бермаслик нафақат
айрим ота-оналар, балки бутун жамият учун жуда қимматга тушушини ҳам кўпгина
ҳаётий мисолларда кўриш мумкин»
3
.
1996 йили Парижда «Амир Темурнинг Жаҳон тарихида тутган ўрни ва роли»
мавзусидаги конференция бўлиб ўтди. Шунингдек, ЮНЕСКО ташаббуси билан 1996
йили Дунё миқёсида «Амир Темур йили» - дея эълон қилинди. ЮНЕСКОнинг бош
директории Фредерико Маёрнинг Амир Тему рва темурийлар фан ва маданиятга
ҳомийлик қилгани ҳақида ўқиган маърузаси, Соҳибқиронни бутун дунёга маърифатли
саркарда сифатида яна бир бор танитди.
«Темур тузуклари»да таълим-тарбия марказий масалалардан бири ҳисобланган.
Бобоколонимиз ўз асарида таълимнинг давлат иқтисодиёти ва ҳарбий қудратини
оширишига, тарбиянинг эса юрт келажагини мустаҳкам қилишда ёшларда
Ватанпарварлик ҳиссини оширишда муҳим омил эканлигини келтириб ўтади. Мисол
тариқасида айтиш жоиз, мадрасалар олий ўқув юрти вазифасини ўтаган. Улар диний ва
кейинчалик дунёвий билимлар ўчоғи ҳисобланган. Мадрасаларда мамлакатнинг энг
атоқли донишманд шайхлари, олиму уломалари мударрислик қилишган, маърузалар
ўқишган. Бунинг исботини тузукларда ҳам учратиш мумкин. Жумладан тузукларда:
«Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақоҳлар қуришни, мусофир йўловчилар
учун йўл устида работлар бино қилишни амалга оширдим»
4
.
Ўқув дарсларида келтирилган мавзулар юзасидан қўшимча ахборот тариқасида
моҳиятидан мазмунига компетенциявий ёндашган ҳолда Амир Темур ўгитларидан
унумли фойдаланиш ўқитувчи учун билим ва кўникма самарадорлигини оширишда
кўмакчи манба ҳисобланади.
1-синфдан бошлаб ўқитувчи мавзуга мос равишда инновацион усуллар ва дидактик
материалларга таяниб ўтиладиган предмет учун изоҳли ва луғавий маъносини ҳам
тушунтирган ҳолда манбаларни танлаб олиши, уни тўғри қўллай олиши лозим. «Она
тили», «Ўқиш китоби», «Тарбия» предметларини ўқитиш мобайнида китоб (битик)
ҳақидаги Соҳибқирон ўгитларини биринчи танишув дарсидан бошлаб шарҳлаш,
мазмун-моҳиятини очиб бериш, шунингдек, «ёзилган нарса авлодлар хотирасида
қилинган ишдан ҳам узоқроқ яшайди» каби ўгити асосида миллат тарихининг
шаклланиш жараёнининг даслабки қарашлари моҳиятини сингдириб бориш мумкин.
Билим ҳақидаги «Билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқар», «Аввал йўлдош, кейин
йўл», «Бирликсиз куч бўлмас» каби панд-насиҳатларини мазмунан бойитиб бориш, ёд
олиш жараёнларида узвий қўлланиш лозим. Ватан, она юрт, миллат, эл-улус ҳақида
3
Каримов И. Юксак маънавият –
енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. –Б.39
-45
4
Темур тузуклари. –Т.: 98
-
б.
Qaraqalpaqstan
Respublikası xalıq bılımlendiriw xızmetkerlerin
qayta tayarlaw hám olardıń qánigeligin arttırıw aymaqlıq orayı
188
Do'stlaringiz bilan baham: |