Qaraqalpaqstan
Respublikası xalıq bılımlendiriw xızmetkerlerin
qayta tayarlaw hám olardıń qánigeligin arttırıw aymaqlıq orayı
169
“Tálim sistemasında elektron tálim ortalıǵında
islewdegi mashqalalar hám sheshimler”
ҳуқуқий тизимга муносабат билдириш, шунингдек ҳуқуқ соҳасида ўз билимларини
ошириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашда юзага чиқади.
Барча фуқароларга умумконституцион асосда уларнинг ёшидан қатъий назар ҳуқуқ ва
эркинликларининг кафолатланганигига қарамасдан айрим ҳолларда болалар ва ёшлар
жамиятнинг катта аъзолари томонидан ўтказиладиган босимлар,
чекловларга дуч
келмоқда. Бундан ташқари болалар ва ёшлар ўзларининг қонун ҳужжатлари тўғрисида
билимларининг пастлиги ёки умуман йўқлиги туфайли қонунбузарлик ва жиноятчилик
иштирокчиларига айланиб қолмоқда, уларда девиант хулқ-атворнинг турли
кўринишларига толерантлик шаклланмоқда. Бу эса ўз навбатида ижтимоийлашув
жараёнларининг салбий кечишига олиб келади.
Бугун биз ахборот технологиялари асрида яшаяпмиз. Турли хил ахборотларни излаб
топиш ва уни тасарруф этиш имкониятлари кенгайиб бораётган ҳозирги даврда
ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, уларни турли оқимлардан ҳимоя
қилиш, интернет тармоғи орқали кириб келяётган турли
хил ахборот хуружларидан
огоҳ этиш куннинг асосий вазифасига айланиб улгурди.
Глобал ахборотлашув шахслар ўртасида йирик ҳажмдаги маълумотларнинг
алмашинуви содир бўлишига олиб келди. Шу билан бирга оммавий ахборот воситалар,
хусусан, Интернетнинг функционал имконияти кўп сонли ахборотларни Ер шарининг
турли нуқталарига тезкор узатилишини, улкан ахборот оқими ҳаракатланишини
таъминламоқда. Мавжуд ахборотларнинг сони ва кўлами ижтимоий субъектлар
томонидан
уларни танлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ўзлаштиришда муайян
қийинликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис замонавий шароитда ахборот-
коммуникацион, хусусан, 3D технологиялар ёрдамида мавжуд ахборотларни соҳалар
бўйича умумлаштириш, яхлитлаш йўлида изланишлар олиб борилмоқда.
Бунинг
натижаси сифатида айни вақтда тил истеъмолида “ахборот дизайни” (ахборотнинг
ўзини эмас, балки уни етказиб бериш ва тақдим қилишни лойиҳалаштириш),
“инфографика” (тез ва аниқ етказиш мақсадида мураккаб ахборот, маълумот ва
билимларни етказиб беришнинг графикли усули), “ахборотларни визуаллаштириш”
(инсон идрокини кучайтириш учун мавҳум маълумотларни визуал тасаввур қилишни
ўрганиш) каби тушунчалар қўлланила бошланди.
Шу сабабли замонавий педагогика олдига матнли ўқув ахборотларининг визуал-
методик таъминоти (визуал-методик
ишланмалар, иш қоғозлари, тарқатма
материаллар, методик кўрсатмалар, машқ, масала ва топшириқлар тўплами)ни яратиш
вазифаси қўйилмоқда.
Визуал-методик таъминот ўқув
ахборотларини оддий, аниқ, тушунарли тарзда
сифатли тақдим этиш; маълумотлар бирлиги ва яхлитлигини таъминлаш;
ахборотларнинг бир-бирини тўлдириши, ўзаро мутаносиб ва мувофиқ бўлишига
эришиш; ўқув материалларини осон ўзлаштириш имкониятини яратади. Бунинг
натижасида
таълим сифати яхшиланиб, самарадорлиги ошади. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-
сон Фармони, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси”, ҳамда
мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларнинг ижросини таъминлашда муайян даражада хизмат қилади. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, кейинги йилларда қабул қилинган қонун, қарорлар ва
Президент фармонлари асосида ёшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бўйича
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун матнли ўқув ахборотларининг
визуал-методик таъминоти (визуал-методик ишланмалар, мультимедиали электрон