90
1
-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки
воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш
Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш,
олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, —
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш
ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни
маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш
ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн
беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(90
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 майдаги ЎРҚ-543-сонли
Қонунига
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-
сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
91-модда. Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа
чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация
қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш
талабларини бузиш
Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш,
ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш,
реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон —
2019 йил 12 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги
Қонуни
, Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 368-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши,
тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва
реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
низом
».
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |