Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

85-модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера 
ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир кўрсатиш ёки атмосфера 
ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш 
Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган 
нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл 


қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; 
махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи 
моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус 
ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай 
рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди 
шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси 
ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни 
чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай 
моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга 
оширмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан 
ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз 
ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бош санитар врачи томонидан 2004 йил 12 
май, 0147-04-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аҳоли яшаш жойларида 
микроорганизм-продуцентларнинг атмосфера ҳавосида йўл қўйиладиган энг кўп даражаси 
(ЙҚД)
», 
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2005 йил 15 
декабрдаги 105-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун 
атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш ва унга чиқариб 
ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни меъёрлаш бўйича таклиф этилган 
Йўриқнома
», 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан 
тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида 
Низом
», Ўзбекистон Республикаси Давлат санитар бош врачи Соғлиқни сақлаш вазирининг 
ўринбосари томонидан 2005 йил 11 ноябрь, 0191-05-сон билан тасдиқланган «Тупроқдаги экзоген 
зарарли моддаларнинг охирги йўл қўйиладиган ва тахминий йўл қўйиладиган 
санитар 
концентрациялари
». 
(85-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон 
Қонуни 
таҳририда 
— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish