100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан,
электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб
чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш,
зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан
таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш
учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр
энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон
Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонунига
асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг
21-моддаси
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
101-модда. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан
уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик
энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига
қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини
ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, —
(101-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-
сон
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
(101-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
185
2
-моддаси
, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан
фойдаланиш
қоидалари
» ва «Табиий газдан фойдаланиш
қоидалари
», Вазирлар Маҳкамасининг 2009
йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
қоидалари
».
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-220-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 38-сон, 414-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |