Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

102-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
1000 вольтгача кучланишли электр тармоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости электр 
узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, 
башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр 
тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса 
ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, 
мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима 
солишга сабаб бўлади.
1000 вольтдан ортиқ кучланишли электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини 
бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, 
электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб 
келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, — 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган 
«Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш 
қоидалари
». 
103-модда. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ 
бўлган ҳуқуқбузарликлар
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш ёки газ истеъмол 
қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаларида 
газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма нормаларисиз газ сарфлаш ёки бундай 
нормалардан ортиқча сарфлаш — 
(103-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 
декабрдаги 714-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 
2004 й., 51-сон, 514-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(103-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 
декабрдаги 357-I-сон 
Қонуни
 таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб ёки газ 
қўлланиб ҳосил қилинадиган иссиқлик энергияси ва маҳсулотларни ҳисобга олмай туриб 
ишлатиш ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаси лойиҳасида назарда тутилган газ ёниш 


жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи воситаларнинг, иссиқлик техникаси назорати 
асбобларининг ёки газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан 
фойдаланиш ускуналарининг бўлмаслиги (бузуқлиги) — 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Газ истеъмол қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар учун назарда тутилган 
резерв ёқилғи хўжалигининг ишга тайёр эмаслиги ёки газдан фойдаланиш қурилмаларининг 
белгиланган резерв ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги — 
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish