Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа
фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч
бараваридан етти бараваригача,
мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн
бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб
бўлади.
(227
15
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонунига
асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
227
16
-модда.
Товарлар
ва
транспорт
воситаларини
Ўзбекистон
Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу
ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва
транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб
чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган
тақдирда, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон
Республикасининг божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб
олиб кирмаслик,
агар бундай қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда,
—
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Ушбу модданинг
учинчи қисмида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни
маъмурий жазо
чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
(227
16
-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-
355-сонли
Қонунига
асосан иккинчи — тўртинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-
сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
182-моддаси
.
Do'stlaringiz bilan baham: