Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


 Қатламларни ажратиш сифатига таъсир қилувчи омиллар



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

9.3. Қатламларни ажратиш сифатига таъсир қилувчи омиллар

Қудуқда очилган ўтказувчан қатламларни мустаҳкам ажратилгани, агарда 
цементланган ҳалка оралиғида мавжуд бир биридан ажралиб турган ўтказувчан 
горизонтларга қатлам сувларини сизиб ўта олмаслигидир. 
Қатламларни ажратиш сифати тампонаж эритмаси ва тошини хоссаси ва уни 
таркиби тўғри танлаш даражасига боғлиқ. Цемент тоши қанча мустаҳкам бўлса, 
уни қатлам сувлари билан ювилиш, қатлам сувларини сизиб кириши шунча 
кичик бўлади. Икки қўшни ўтказувчан горизонтлар орасида ҳосил бўладиган 
юқори босимлар фарқи жараёнида тошни ғовак каналли деворида уринма 
кучлар юқори бўлиши натижасида мустаҳкам бўлмаган тошларда бузилиши 
руй беради. Шу сабабларга кўра, маҳсулдор қатламлар мавжуд зоналар ҳамда 
аномал коэффициенти юқори бўлган горизонтларни умуман ўтказмас юқори 
мустаҳкам тош ҳосил қилувчи эритма билан цементлаш зарур.
Қудуқни сифатли ажратиш ишларидан бири цемент эритмаси билан ювувчи 
суюқликни қудуқдан тўлиқ сиқиб чиқаришдир. Бунинг учун цементлаш 
жараёнида ҳалқа оралиғида турбулент режимни ҳосил қилиш, қудуқда ҳимоя 
тизмасини яхши марказлаштириш, цементлаш жараёнида тизмани ҳаракат-


лантириб туриш, қудуқ стволи кенгайган оралиқларда суюқлик оқимини ҳосил 
қилиш, тампонаж эритмасини ювувчи суюқлик билан аралашиб кетишини 
олдини олиш, қудуқ деворларидаги ўтказувчан қатлам оралиқларида мавжуд 
филтрацион қобиқларни йўқотиш ҳимоя қувурлари юзасидаги ювувчи суюқлик 
плёнкасини йўқотишдир. 
Демак, ҳалқа оралиғидаги тампонаж эритмасини бошланғич сиқиб чиқариш 
тезлиги, критик тезликдан (тампонаж эритмаси учун ҳам, ювувчи суюқлик учун 
ҳам) юқори бўлиши керак. 
Чиқувчи тампонаж эритмасини оқими ювувчи суюқликни, қачонки 
қудуқдаги ҳимоя тизмаларини ўқи, қудуқни ўқи билан мос бўлса бир текисда 
сиқиб чиқаради. Агар тизмалар қудуқ ўқи билан бир хилда жойлашмаган бўлса 
қудуқдаги тампонаж эритмаси қайси оралиқда қудуқни кўндаланг кесим юзаси 
катта бўлса, шу оралиқдан ҳаракатланиб чиқишига интилади. 
Чунки бу оралиқларда гидравлик қаршилик кичик оралиқлар мавжуд 
учаскаларда тампонаж эритмаси умуман кирмаслиги ёки катта оралиқлари 
нисбатан жуда секин ҳаракатланади. Натижада цементлаш сўнгида қудуқда, 
торайган орлиқларда маълум бир ҳажмли ювувчи суюқлик сиқиб чиқарилмай 
қолади. Қудуқда тизмалар қудуқ ўқи бўйлаб жойлашиши учун тизмалар 
туширилишидан аввал центраторлар билан жиҳозланади. 
Қудуқда доим кенгайган участкалар бўлиб, бу участкаларда мавжуд ювувчи 
суюқликлар қуюқлашган ҳолатда бўлади. Бундай участкалардан суюқликни 
чиқариш учун ҳимоя тизмаларини айлантириш ёки маълум бир масофага 
кўтириб тушириш керак. Энг яхши натижа тизмани айлантиришда олинади. 
Бунда айлантириш тезлиги катта бўлиши шарт эмас.
Агар тампонаж эритмаси бевосита ютувчи суюқлик ортидан ҳаракатла-
надиган бўлса, у ҳолда тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқликни 
аралашуви жараёнида кўпинча юқори қовушқоқ тексотропик аралашма ҳосил 
бўлади. Натижада қудуқ деворларида ва насосларда гидравлик босим ошиши 
туфайли бундай аралашмани қудуқ ичидан тўлиқ сиқиб чиқаришга эришиб 
булмайди. 
Бундай аралашмани тизма ичида ҳосил бўлишини олдини олиш учун остки ва 
устки ажратиш тиқинларидан фойдаланилади. Қувур остидаги ҳалка оралиғида 
бу функцияни махсус суюқлик яъни буфер суюқлиги бажаради. Буфер 
суюқлиги ювувчи суюқлик билан ҳам, тампонаж эритмаси билан ҳам алоқада 
бўлган вақтида юқори қовушқоқ аралашмани ҳосил қилмаслиги лозим. Буфер 
ажратувчи сифатида қовушқоқ (масалан, сув, тузнинг сувдаги эритмалари) 
ҳамда қовушқоқ эгилувчан (масалан, сувли эритмали полиакриламид
аралашмаси, чексарезорсинли сломалар ва нормалин) суюқликлар. 
Қудуқ деворларида ювувчи суюқликни дисперс фаза парчаларидан 
ташкил топган филтрацион қобиқларни бўлиши, цементлаш жараёнида 
тампонаж эритмаси таркибидаги сувни тез йуқотишини олдини олади. Лекин 
цементлаш тугаганидан кейин бундай қобиқни сақланиб қолиши, ҳосил 
бўладиган цемент тоши билан тоғ жинсини орасидаги ўзаро боғланиш 
мустаҳкамлигини камайтиради. Агарда бундай орлалиқларда юқори дисперция 
рўй берса, герметик тезда бузилади. Масалан, маҳсулдор қатламдан оқим олиш 
учун юқори дисперсия ҳосил қилинади. 


Демак, цементлаш жараёнида қудуқ деворларида мавжуд филтрацион 
қобиқларни йўқотиш зарур. Филтрацион қобиқлар мавжуд оралиқларни 
қобиқларини йўқотиш учун, ҳимоя қувурларига махсус симли скрипкалар 
ўрнатилади. Скрипкалар қобиқлар мавжуд оралиқларга ўрнатилиб, тизма 
туширилиши ёки айлантирилиши жараёнида қобиқларни емирса, юқорига 
чиқувчи ювувчи суюқлик оқими билан емирилган қобиқлар юза қисмига чиқиб 
кетади. Филтрацион қобиқни емириш учун махсус буфер суюқликлари ҳам 
ишлатилади. Бу суюқликлар қудуқ деворларидаги филтрацион қобиқлар билан 
кимевий реакцияга киришиб, уларни қудуқ деворлари билан бирикишини 
кучсизлантиради ёки тўлиқ емиради. Маълум қолган бир қисмини тампонаж 
эритмаси сиқиб чиқаради. Бундай буфер суюқликларига айрим кислоталар ( 
хлорид, сулфаминли, уксус кислоталари), калций гидрооксиди, натрий фосфати 
ва бошқалар. Химоген ёткизикларидаги тузларни цементлаш жараёнида 
тампонаж эритмасининг дисперс муҳитига эриш рўй бериши мумкин. 
Натижада қудуқ девори билан тампонаж тоши орасида минерал сувли 
қатламчаларни ҳосил бўлиши кутилади.
Вақт ўтиши билан бу қатламчалар қатлам суюқликларини ҳаракатланиш 
каналчалари бўлиб ҳизмат қилиши мумкин. Демак қудуқни герметиклиги 
бузилади. Герметикликни сақлаш яъни химоген тоғ жинслари билан тампонаж 
тоши орасида ҳосил бўладиган минерал сувли қатламчаларни йўқотиш учун 
тампонаж эритмаси учун цементни тузга чидамлилигини тиклаш зарур. Бундай 
цементдан ҳосил бўлган тош, тузлар таъсири остида емирилишга учрамаслиги 
зарур. 
Ҳимоя тизмасини ташқи қисмига ўрнатилган пакер ёрдамида герметикликни 
сақлаш ва емирилиш хавфини камайтиришга эришилади. Фавворага қарши 
ускуналар ўрнатилган ҳимоя тизмаларига пакер башмакка яқин масофада 
ўрнатилади; 
Эксплуатацион ҳимоя тизмаларида пакерлар газли горизонтлар қопламасидан 
юқори АЮКБ горизонтларидан юқорида ўрнатилади. 
Эксплуатацилон ҳимоя қувурини цементланадиган остки қисмида цемент 
тошини мустаҳкамлигини ошириш учун, цементлаш жараёнида тампонаж 
эритмаси қуюқланиш даврида эксплуатацион ҳимоя тизмаси ичида ортиқча 
босим ҳосил қилиб ушлаб туриш лозим. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish