мумкин бўлган оралиқни қопламасидан 200 метр юқорида бўлиши керак.
Бошқа ҳолатларда ҳар бир қисмни узунлигини аниқлаш тизмани
мустаҳкамлигини ва бурғилаш ускунасини юк кўтарувчанлигини ҳисобга олган
ҳолда оширилади. Иложи борича ҳар доим туширилган қисмли тизмаларни
сўнгги қисми дастлабки туширилган ҳимоя бошмоғидан юқорида бўлиши,
иккинчи қисм ҳимоя тизмалари билан бириктириш осон кечади. Бунга
имконият бўлмаса, туширилган тизмани юқори қисми қудуқ диаметри номинал
ва яхши марказлашувчи оралиқда бўлиши шарт.
Остки (ўрта) қисм бурғилаш қувурлари ёрдамида туширилади. Шунинг
учун ҳам ҳимоя тизмаси сафига қўшимча жиҳозлаш элементлари киритилади:
бурғилаш қувурлари билан остки (ўрта) қисмли бириктириш учун – ажратувчи
(разъединитель) иккита қисмни бир-бири билан бириктириш учун –
туташтирувчи қисм (стыковочный узел), айрим ҳолларда қудуқда остки (ўрта)
қисмни муаллақ ишлаб туриш учун мосламалар ишлатилади.
Ажратувчи элементни тузилиши кўрсатилган. У бурғилаш қувурлари
билан бирикадиган қулфли резьба корпус 1 дан, ҳимоя тизма 10 ни туширилган
қисми билан бириктирилган бириктирувчи (переводник) 5 дан, корпус 4 даги
ювувчи тешикларни енувчи втулка 3 дан; втулка 3 ни корпусда 4 да ушлаб
турувчи калибрланган кесилувчи штифт 2 дан; корпус 1 га қотирилган
переводник 6 ва втулка 8 ни остки қисмида жойлашган секциали ажратувчи
тиқин 9 дан; втулка 8 переводник 6 га кесилувчи штифт 7 ёрдамида ушлаб
турилади. Корпус 1 ва переводник 5 бир-бири билан чап резьба ёрдамида
қотирилади.
Ҳимоя тизмасини остки (ўрта) қисми қудуқка туширилади ва
цементланади. Тампон эритмаси қудуқка ҳайдалганидан кейин бурғилаш
қувурини ичига юқориги қисм секцияли ажратувчи тиқини ташланади ва уни
устидан босувчи суюқлик ҳайдалади. Қачонки юқориги қисм втулка 8
ўриндигига келиб жойлашиши билан қувурлар ичида босим оша бошлайди,
штифт 7 кесилади ва секцияли тиқин ҳимоя тизмаси бўйлаб пастга томон
ЦКОД клапанига бориб жойлашгунича ҳаракатланади (ёки ЦКОД клапани
бўлмаса, тизмали остки қисмида жойлашган махсус тўхташ ҳалкасига бориб
жойлашади). Босувчи суюқлик тугашидан олдин бурғилаш қувури ичига
дюралли ёки пластмасса шар ташланади. Шар бориб втулка 3 ни ўриндигига
жойлашганидан кейин бурғилаш қувурлари ичида босим оша бошлайди,
натижада штиф 2 кесилади, втулка переводник 6 ни торецига таянади, ювувчи
суюқлик эса тешик 4 орқали ҳалка оралиғига чиқади. Қудуқни шу тешиклар
орқали остки қисмда цемент тоши ҳосил бўлишига қадар ювилади. Остки
қисмни, цемент тоши кўтариб туриш қобилиятига эга бўлганидан кейин
бурғилаш қувурлари ўнгга томон айлантирилиб, чап резьбали переводник 5 дан
ажратиб олинади. Юқорида келтирилган ва кўплаб бошқа ажратувчиларни
камчилиги шундан иборатки, цементлаш ва қудуқни ювиш жараёнида
бурғилаш тизмасини айлантириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: