24-Маъруза. Қатламни тўғридан – тўғри ёки ҳимоя тизмаси орқали синаб
қуриш.
Режа:
24.1.
Қатламни синаб қуриш усуллари.
24.2.
Қатламни тўғридан-тўғри синаб қуриш усуллари.
24.3.
Ҳимоя тизмаси орқали синаш.
Таянч иборалар: НКК - насос компрессор қувурлари;
Оқимни чақириш - Маҳсулдор қатламга нисбатан босимни пасайтириш йўли
билан оқим чақирилади.
Қатламни синаб қўриш усуллари.
Қатламдан флюидларни чиқариш учун синаб кўришда, текширилаётган
участка қудуқ стволининг бошқа қисмидан ёпилади,
кейин эса бу участкада
босим қатлам босимига нисбатан анча пасайтирилади.
Қатламни тўғридан-тўғри синаб кўришни иккита усули мавжуд:
•
очиқ, ҳимояланмаган қудуқ стволида синаб кўриш;
•
лойихадаги чуқурликкача бурғилангандан кейин тушириладиган ҳимоя
тизмаси орқали синаб кўриш.
Очиқ стволда қатламни синаб кўриш учун - қатлам синагич ва қатлам
текширгич асбобларидан фойдаланилади.
Қатлам синагичлар қудуқка қувурларда (кўпинча бурғилаш қувурларида ва
айрим ҳолларда НККларда) туширилади. Шунинг учун қувур орқали
синагичлар деб аталади.
Қатламни тўғридан-тўғри синаб қуриш усуллари.
Қатлам синагичлар билан бирга қатламга
ишлаганда текшириладиган
оралиқ пакерлар ёрдамида бошқа оралиқлардан ажратилади (ёпилади).
Кейин
қудуқдаги босим қатлам
босимидан пасайтирилади, шу билан бирга қатламга
депрессия ҳосил килинади. Қўлай шароитларда қатламдан
намуна олиш
чегараланмаган бўлиши мумкин ва қатламни синов учун ишлатиш мумкин.
Ҳосил бўлган дебит ва қудуқ туби босими таъсирида қатлам флюиди олинади.
Аммо, айрим мураккабликлар натижасида кўпинча суюқликни ўзгарувчан
дебит ва доимий ҳамда ўзгарувчан қудуқ туби босими таъсирида олинади.
Қатлам синагичларни қудуқка кабелда ва арқонда ёки бурғилаш
тизмасининг ичидан қатлам очилгандан кейин дархол туширилади. Олинадиган
намунанинг чегараланганлигига қарамай (бирдан бир неча юз дм³ гача ), қатлам
синагичлари ёрдамида (сарф ва босимини ўлчайдиган
асбоблар билан
жиҳозланган) қатламнинг асосий гидродинамик ҳарактеристикаси ва қатлам
суюқлиги таркибини баҳолаш мумкин.
Қатламни оқимга
синашда намуна ва шлам олиш электр ва бошқа турдаги
каротаж ишлари амалга оширилади.
Қатламни ҳимоя тизмаси орқали синаб кўриш
очик стволда амалга
оширилади ва олинган натижалар асосида ишлатиш тизмасини тушириш ёки
туширмаслик ҳақида қарор қабул қилинади. Бу эса қидирув
ишлари
самарадорлигини оширади, қидирув ишлари муддатини қисқартиради, камёб
ҳимоя қувурларини иқтисод қилади, қайсики маҳсулдор бўлмаган қудуқларда
ишлатиш тизмаси туширилмайди.