Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Перфораторлар.
Маҳсулдор қатламларни иккиламчи очишда икки хил перфораторлар 
қўлланилади: 
а) портловчи перфораторлар; 
б) қум аралаш оқим билан перфорациялаш (гидропескоструйный). 
Портловчи перфораторлар кумулятив, торпетали ва уқли тоифаларга 
бўлинади. Уларнинг ичида энг кўп қўлланиладигани кумулятив перфора-
торлари (95-98%) ҳисобланади. Ҳозир уқли перфораторлардан деярли 
қўлланилмайди, чунки у қувурларни, цемент ҳалқаларни ёриб юбориб, бошқа 
қатламлардан сув келиб қолишига сабаб бўлмоқда. 
Торпедали перфораторлар ҳам жуда кам ишлатилади. Ҳар хил қатламлар 
учун тавсия қилинадиган перфорациялашнинг оптимал зичлиги 12.1 жадвалда 
берилган. 
12.1 жадвал 
Ҳар хил қатламлар учун тавсия қилинадиган перфорациялаш зичлиги
Тоғ жинсларининг
тоифаси 
Ўтказув-
чанлиги, 
мкм
2
Перфорациялашнинг 
зичлиги, 1 м даги 
тешиклар 
Депрессия
да 
Репрессия
да 
Гил цементли кам зичланган қумтош 
алевролитли тоғ жинслар 
>0,1 
-6 
12 
<0,1 
10-12 
12-18 
Кварц ва карбонатгил цементли 
зичланган қумтош-алевролитли тоғ 
жинслар 
>0,01 
18-20 
12-20 
Дарзсиз карбонатли, аргиллитли ва 
бошқа тоғ жинслар 
<0,001 
18-20 
20-24 
Кучли дарзли зичланган қумтошлар, 
алевролитлар, оҳактошлар, доломитлар, 
мергеллар ва бошқа тоғ жинслар 
>0,01 
10-12 
18-20 
<0,01 
12 
18-24 
Юпқа қатламли тоғ жинслар
Ҳар хил 
20 
20-24 
 Кумулятив перфораторлар. 
Кумулятив перфораторларнинг корпусли ва корпуссиз турлари мавжуд. 
Корпусли перфораторларнинг мустаҳкамловчи қувурга ва цемент ҳалқасига 
салбий таъсири корпуссиз перфораторга нисбатан кам бўлади. Корпусли 
перфораторлар ўз навбатида кўп марта - ПК ва бир марта - ПКО 
фойдаланадиган турларга бўлинади.
Кўп марта фойдаланиладиган перфораторларнинг корпуси зарядларнинг 
кўп марта портлаш таъсирига мўлжалланган. Шунинг учун улар қалин деворга 
эга ва юқори чидамли белгили пўлатлардан тайёрланади. 
Бир марта фойдаланиладиган перфораторларнинг корпус деворлари 
нисбатан юпқа, у фақат ташқи гидростатик босим таъсирига мўлжалланган.


Корпуссиз кумулятив перфораторларнинг герметик пардаларида жойлашган 
зарядлари каркасларга маҳкамланган. 
ПК турли перфораторлардан энг ишлатиладиган ПК 105ДУ, ПК 85ДУ, 
ПК 95Н. ПКОнинг – ПКО98, ПКО73 шифрли перфораторлари, корпуссиз 
перфораторлардан ПКС 80, ПКС 105 ва КПРУ 65, ПР54 турлари ишлатилади. 
Улар ташқи диаметри 89-168 мм ли қувурлар бирикмасидан фойдаланишга 
мўлжалланган. 
Юқорида қайд қилинган уч ўлчамли перфораторларнинг тузилиши бир 
хил. Каллак, корпус ва пойнак ўзаро резба билан бириктирилган. Ҳар қайси 
корпуснинг узунлиги ўнлаб зарядларни ўрнатишга мўлжалланган. Кумулятив 
перфораторларда 
қўлланиладиган 
зарядларнинг 
асосий 
элементлари 
қуйидагилардан иборат. 
Айрим корпусларни ўзаро бириктириб 20 ёки 30 заряд жойлашадиган 
битта чўзилган корпус ҳосил қилиш мумкин. Резбали уланишлар билан каллак, 
корпус ва пойнак орасидаги герметикланиш ҳалқасимон резинали зичлагич 
ёрдамида амалга оширилади. 
ПК-перфораторнинг герметикланиш воситаси 200
0
С температурагача ва 
1000 кгс/см
2
босимга мўлжалланган. 
Перфораторларнинг корпуси юқори чидамли ОХНЗМ белгили хромникел 
молибденли пўлатдан, каллак ва пойнаклар эса 40Х белгили чидамли хромитли 
пўлатдан тайёрланган. 
Каллакнинг ўқида электр сими учун чуқурча мавжуд. Унинг юқори 
қисмидан кабел пойнагига улаш учун ташқи резба очилган. Перфоратор 
пойнагида портлатувчи патрон жойлашиши ва ундан суюқлик оқиши учун 
бўшлиқ мавжуд. Бу суюқлик герметикланиш бузилган ҳолларда перфораторга 
кириши, шунингдек, бу бўшлиқга заряд қолдиқлари, портлатиш патрони ҳамда 
резинали тиқин қолдиқлари тушиши мумкин. Пойнак силлиқ шаклларга эга. 
Унда юкни перфораторга бириктириш учун тешиклар бурғиланган. 
Жиҳозланган ПК-перфоратор (кабел пойнаги билан) нинг умумий оғирлиги 
ўртача 4,5 кг/дм
3
га тенг. 
ПК-перфораторининг кумулятив заряди – 150, 180 ва 200
0
С 
температурага мўлжалланган (12.2 жадвал). 
12.2 жадвал 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish