91
Пул бозорида тенгликга эришилмаса нима бўлиши мумкин. Пул бозорида
қандай қилиб тенгликга эришиш мумкин?
7.1-чизма.
Пул бозорида тенгликга эришиш.
Фоиз
ставкаси
Sm1 S Sm2
10 ошикчалик
7,5
5
2,5
етишмаслиги
150 200 250
Таклиф қилинган ва талаб қилинган пуллар миқдори (млрд. сўм)
Кейинги графикда кўринганидек пул таклифи 200 млрд. сўмдан 150 млрд.
сўмга камайган бўлсин. Талаб қилинаётган пуллар миқдори таклиф қилинган
пуллар миқдоридан 50 млрд. сўмга олдинги мувозанатга нисбатан кўп. Бундай
ҳолатда одамлар ўзларида мавжуд бўлган молиявий активларни сотиш орқали
мослаштиришга ҳаракат қилишади. Облигацияларни сотиш орқали пулга эга
бўлиш бошқа бировлар учун пулни йўқотиш ҳисобланади.
Умуман 150 млрд. сўм Нақд пул мавжуд. Облигацияларни сотиш орқали
жамоа бўлиб, кўп Нақд пулларга эга бўлиш бозорга облигациялар талабига
нисбатан таклифни кўпайтиради ва уларнинг нархини туширади. Облигациялар
нархининг пасайиши фоиз ставкаларини оширади. Масалан, минг сўмлик
номинал қийматидаги облигацияни сотиш натижасида 50 сўмлик
доимий
фоизлар тўланса, йиллик ўртача фоиз ставкаси 5 фоизга тенгдир.
92
50 / 1000 = 5%
Облигациялар таклифининг кўпайиши натижасида облигациялар нархи
667 сўмга тушиб қолди дейлик. Облигацияларни сотиб олувчилар учун
облигациянинг 50 сўмлик доимий фоиз ставкаси 7,5 фоизга тенг бўлади.
50 сўм / 667 cум = 7,5%
Графикдан кўриниб турибдики, 200 млрд. сўмлик пул таклифи давридаги
5 % ли фоиз ставкаси 150 млрд. сўмлик пул таклифи шароитида 7,5 % ошган.
Фоиз ставкаларининг ошиши пулни сақлашдаги харажатларни оширади ва пул
миқдорини камайтиради. Бошқача айтганда талаб қилинаётган пуллар 200
млрд. сўмдан 150 млрд. сўмга тушади. Шунга эътибор беришимиз керакки, 7,5
% ли фоиз ставкаси шароитида пулнинг талаби ва таклифи 150 млрд. сўмга
тенглашади. Аксинча пул таклифи 200 млрд. сўмдан 250 млрд. сўмга
кўпайтириш 50 млрд. сўмлик пулнинг ортиқчалигига олиб келади.
Одамлар
облигацияни кўпроқ сотиб олиш ҳисобига пулдан кутилишга ҳаракат
қилишадилар. Айримлар томонидан пулнинг харажат қилиниши бошқа
бировларнинг пулга эга бўлишидан иборатдир. Шунинг учун жамоа тариқасида
облигацияларни кўп миқдорда сотиб олиш уларга бўлган талабни оширади ва
нархнинг ошишига олиб келади. Облигациялар нархининг ошиши фоиз
ставкаларини пасайтиради. Масалан, йиллик нормаси 50 сўмлик фоиз
ставкасига эга бўлган облигациялар энди 2000 сўм бўлсин.
50 сўм/ 2000 cум = 2,5%
Юқорида кўриб ўтилган мулоҳазаларни умумлаштириб шундай хулосага
келамизки, биринчидан облигациялар нархи ва фоиз ставкалари тескари
боғлиқга эга, иккинчидан пул бозоридаги номувозанат ҳолат
облигациялар
нархининг ўзгаришига ва у орқали фоиз ставкасининг ўзгаришига, учинчидан
фоиз ставкаларининг ўзгариши инсонларнинг пулни сақлашга тайёрланишига
таъсир қилади, тўртинчидан, инсонларнинг пулни сақлашга тайёргарлигининг
ўзгариши пул бозоридаги мувозанатни тиклайди ва бешинчидан мувозанатли
фоиз ставкаси таклиф қилинаётган ва талаб қилинаётган пуллар миқдорини
тенглаштиради.
93
Юқори даражали фоиз ставкаси инвестиция ва
истеъмол харажатларини
камайтиради ва аксинча фоиз ставкаларининг паст даражаси инвестиция ва
истеъмол харажатларини оширади. Ушбу вазиятларнинг иккаласи ҳам ишлаб
чиқариш, бандлик ва баҳо даражаларига таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: