262
Учувчан ингибиторлар кўпинча ҳарбий техника ва энергетик
қурилмаларни ҳимоялашда ишлатилиб келинган. Турли соҳаларда кенг
қўлланилиб келинган НДА, КЦА, Г-2, ИФХАН-1, ВНХ-Л-20, ИФХАН-100,
ВНХЛ-49 ингибиторлар сафига охирги йилларда бир қатор ИФХАН-8А, -112,
-118 ва ВНХ-ЛФ-408 каби янги ингибиторлар қўшилди. Учувчан
ингибиторлар қадоқлаш воситалари олиб ташлангандан кейин ҳам металл
буюмларни узоқ (уч ойдан кўпроқ) вақт давомида ҳам ҳимоялай олиш
қобилятига, яъни кейинчалик таъсир қилиш эффектига эга.
Пассивлаштирувчи эритмалар
– оксидланган ва фосфатланган
пўлатларни ҳимоялаш учун ҳозирги пайтда амалда кенг қўлланилмоқда. ИФ-
ХАН-39А ва ИФХАН-33-ЛГ каби бундай эритмалар металл сиртининг
ғовакликларига сингдирилиб, қуритилгач унга антикоррозион хусусият ҳосил
қилади.
Охирги йилларда ингибирланган мум таркиблари ҳимоялашда салмоқли
ўрин эгаллайди. Юпқа плёнкалар ва мойларнинг фойдали сифатларини ўзида
мужассамлаштирган ҳолда улар металл сиртида юпқа пластик қатлам ҳосил
қиладилар. Уларда ингибиторларнинг мавжудлиги гидрофоблик билан
биргаликда кучли коррозион бардошлилик ҳосил қилади. Ингибирланган
плёнка ҳосил қилувчи нефтли таркиблар ҳозирги вақтда коррозияга қарши
ҳмоялаш амалиётида етакчи рол ўйнайди. Мовиль, Мовитин, ИФХАН-29А,
НГ-216, Оремин, ИФХАН-30А и -30Т каби бундай таркиблар айниқса кенг
ном қозонгандир.
Нефтнинг коррозион активлиги жуда кенг интервалда намоён бўлади. Бу
– унинг таркибида турлича коррозион фаол
аралашмаларнинг ва водород
олтингугуртининг мавжудлиги билан изоҳланади. Шунингдек, нефт
таркибида барқарор эмулсия кўринишидаги ва эмулсияланмаган сув ҳам
мавжуд. Сувдаги тузларнинг концентрацияси 10% гача етиши мумкин.
Нефтни қазиб олиш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш каби босқичларнинг
барчасида қурилма ва жиҳозларнинг коррозион хавфлилиги асқланиб қолади.
Шунинг учун бир турдаги ингибиторлар нефтни қазиб олиш босқичидан уни
қайта ишлаш босқичигача қўлланилиши мумкин.
Нефт таркибига қўшиладиган ингибиторлар металл сиртига қутбли
гуруҳлар билан шундай адсорбцияланадики, бунда углеводород занжири
сиртни гидрофобланишга чақирган ҳолда ҳосил бўладиган плёнканинг ташқи
томонида қолади. Унга мойлар ва бошқа углеводородларнинг боғланиши
натижасида металл сиртида қўш қаватли плёнка ҳосил бўлиб, коррозиянинг
кечишига тўсқинлик қилади. Молекуласида кислород ва ўндан ортиқ углерод
атоми бўлган углеводород занжиридан иборат бирикмалар ҳам яхши
ҳимоявий хоссаларга эга. Нефт қазиб олишда тарқоқ ингибирлаш
технологияси кенг қўлланилади. Айнан коррозион
хавфли участкаларга
ингибиторни узатиш (етказиш) нуқталарини яқинлаштириш ушбу
технологиянинг моҳиятини ташкил қилади. Бундай ингибиторларга Олазол-
Т2П (Россия), Корексит-6350 (Налко-Эксен), ИСА-148 (Серво) кабиларни
мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
263
Газ қувурларининг ички коррозияси газ саноати олдида турган энг
долзарб муаммолардан биридир. Деярли барча конлар газларининг таркибида
катта миқдорда (20 % ҳажмгача) СО
2
, баъзи ҳолларда эса водород сулфиди (25
% ҳажмгача) бўлади. Қувр ўтказгичлар ички сиртини ингибиторли ҳимоялаш
коррозиядан ҳимоя қилишнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб
ҳисобланади.
ИФХАНГАЗ-1 кўпиришга қарши коррозия ингибитори газ саноатида
кенг қўлланилади. Ингибиторнинг водород
сулфиди билан таъсирлашиши
оқибатида металл сиртида электрокимёвий реакцияларнинг боришини
қийинлаштирадиган мустаҳкам бирикма ҳосил бўлади.
СЕКАНГАЗ (Секангаз 9, 9Б ва 10) серияли коррозия ингибиторлари
ВНИИГАЗ, ИФХАН ва СЕКА француз фирмаси билан ҳамкорликда ишлаб
чиқилган бўлиб, уларнинг асосини ёғли аминларнинг ҳосилалари ташкил
қилади. Бу моддалар металл сиртида адсорбцияланган қутбли
молекулалар-
дан ташкил топган. Мойли қатламни сақлаб турувчи ёғли липофил занжири
сув билан металлнинг контактлашувига тўсқинлик қилади.
Россия федерациясида Германиянинг БАСФ ва ХЕХСТ фирмалари билан
ҳамкорликда Сепакор 5478 ва Додиген 4482-1 ингибиторлари яратилган.
Сепакор 5478 ингибитори қатламга узлуксиз ҳайдаш учун тавсия этилган.
Унинг сарфи 1 млн м
3
газга 14 литрни ташкил қилади. Қудуққа бу
ингибиторнинг метанолдаги 16% ли эритмаси ҳайдалганда жуда яхши самара
беради. Синов натижалари шуни кўрсатадики, коррозиянинг умумий тезлиги
0,005 мм/йил, мўртликдан ҳимоя қилиш даражаси 98% ни ташкил қилади.
Шунга ўхшаш натижалар Додиген 4482-1 ингибитори учун ҳам олинган.
Унинг термик барқарорлиги 200° С бўлиб, у қудуққа ва ер усти қувур
ўтказгичларига ҳам узлуксиз, ҳам даврий равишда ҳайдаладиган
технологиялар учун тавсия этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: