Иккинчи хили
ипак билан каноп толаси
нинг тенг нисбатдаги аралашмасидан тайёрланган
(қоғози ним катоний) қоришма керакли қалинликда қуйилиб, соя жойда қуритилган. Ҳар иккала
томонидан буғдой унидан қилинган аталасимон елим (крахмал, охор) юпқа қилиб суркаб, яна
қуритилган. Сўнг ақиқдан қилинган тиш ёки чиғаноқ
(муҳра)
билан пардозланган. Бу қоғоз яхши
охор берилган бўлиб, ялтироқ, пишиқ ва салмоқли бўлиб чиққан. У Ўрта Осиёнинг барча
шаҳарларида XX асрларгача
«охор муҳрали қоғоз»
номи билан машҳур бўлган ва ишлатилиб
келинган. Бундай қоғоз хаттот хато қилиб қўйса, ўша жойни юмшоқ
булут
билан ювиб қуритгач,
бир оз крахмал суркаб, қуриганидан кейин, қайта ёзиш имконини беради.
Китобат учун махсус ёзув ашёлари зарур бўлган: сиёҳ, қора қамиш қалам,
мистор
(транспорант), қаламтарош (қалам учини чиқариб туриш учун),
қаламқати
(қаламнинг учини
кесиш учун тайёрланган махсус суяк пластина). Ёзув қуролларининг саранжом туриш учун
қаламдон.
Китоб яратиш жуда оғир ва мураккаб жараён бўлиб, бир неча хил мутахассисларнинг меҳнат
фаолияти ва малалкаси билан боғлиқ бўлган. Бу жараёнда қоғозрез (қоғоз қуювчи), хаттот,
мусаввир, лаввоҳ (лавҳа чизувчи), саҳҳоф (муқовачи), иштирок этган. Кўпинча хаттот
қўчириладиган асарнинг ҳажми, характери ва бўлажак китоб саҳифаларининг андозасига қараб
қоғозрезга қоғоз буюрар эди.
Хатот қўлёзмани кўчиришга киришишдан аввал варақдаги сатрлар қанча бўлиши
кераклигини ва улар қандай—тўғри чизиқ биланми, параллел чизиқ биланми, қиялатибми, қандай
ёзилишини белгилаб олади. Шунга қараб варақнинг ҳажмига лойиқ мистар тайёрлайди ва матнни
кўчиради. У нақш ва расмлар учун мусаввирга ўрин қлдиради. Мусаввир тасвирларни хат
кўчирилгандан кейин туширади.
Шундан кейин ишни лаввоҳ давом эттиради. У саҳифаларга нафис рамка (
жадвал
)лар
ишлайди. Турли ранглар билан зийнат беради. Лозим бўлса, керакли ўринларга олтин ёки кумуш
суви юргизади. Ниҳоят қўлёзма саҳҳоф қўлига ўтиб, пишиқ ва нафис муқова билан қўлёзмани
китоб ҳолига келтиради. Бу ишларнинг барчаси маълум тартиб билан бажарила боради.
Қўлда кўчирилган ҳар қандай китоб ҳам китобхонларнинг талабига жавоб беравермаган.
Китоб ўз мазмунидан ташқари шакли ва безатилиши билан ҳам китобхонга манзур бўлиши, унинг
диди ва талабига жавоб бериши, маълум эстетик завқ бағишлаши керак. Бинобарин, бир асарни
кўчириб китоб ҳолига келтириш —китобат санъати номи билан санъатнинг бир турига айлангани
ҳам бежиз эмас. Турли даврларда ва турли жойларда яшаган бундай уста-санъаткорларнинг ўз
усули ва услуби бўлиб, бу анъаналар устоздан шогирдга ўтиб, давом этиб бораверган. Самарқанд
ва Бухоро шаҳарлари ўрта асрларда бу борада ўзига хос мактаб яратганлар. XV аср китобларни
безашда инсон сурати ишлатишга тўсқинликлар бўлиб тургани ҳолда ўиротда бу ишга айб деб
қарамаганлар.
Хуросондаги Ҳирот китобат ва миниатюра мактабини алоҳида таъкидламоқ керак.
***
Do'stlaringiz bilan baham: