56
аксинча, тўқималардан қонга транспорт қилинади.
Ҳужайра юзасининг махсус тузилмалари
Плазматик мембрана нафақат турли хил ҳужайралардагина, балки бир
ҳужайранинг ўзида ҳам мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин. Ҳужайра
қобиғида жойлашган тузилмалар шу ҳужайранинг қайси вазифани
бажаришга
ихтисослашганлиги
билан
бевосита
боғлиқдир.
Улар
ҳужайранинг қайси қисмида жойлашганига қараб ҳужайранинг устки
(апикал) юзасида, ѐн юзасида ва пастки (базал) қисмида
жойлашган махсус
тузилмаларга бўлинади.
Ҳужайра устки юзасининг махсус тузилмалари.
Кўпгина
ҳужайраларнинг устки юзасида апикал плазмолемманинг майда ўсимталари
бўлган
микроворсинкалар
кўринади. Кўпинча микроворсинкалар кам
миқдорда, кичик ўлчамли ва бетартиб жойлашган бўлади. Аммо моддаларни
сўришга ихтисослашган ҳужайраларда, масалан, ичак энтероцитлари, буйрак
нефронининг проксимал найчалари ҳужайраларининг апикал қисмида
микроворсинкалар узун (1 мкм гача) бўлиб, бир бирига яқин ва тартибли
жойлашган. Оддий микроскопда микроворсинкалар жияклар ҳолида
кўринади. Ҳар бир энтероцитда 1000 дан ортиқ микроворсинкалар бўлиб,
улар ҳисобига ҳужайра апикал қисмининг сўриш юзаси 20
баробар
катталашади. Микроворсинкаларда барча ҳужайра қобиғи учун хос бўлган уч
зонани (гликокаликс, биологик мембрана ва ички зона) фарқлаш мумкин.
Гликокаликс зонаси нозик ипсимон ва донадор элементлардан ташкил топган
бўлиб, у гликопротеид ва гликолипидлардан иборат. Мембрана таркибида
жуда кўп гидролитик ва транспорт фермент системалари жойлашган. Бу
ферментлар гликокаликс ферментлари билан бир қаторда моддаларнинг
ҳужайра ичига ўтишида (сўриш жараѐнида)муҳимўрин тутади.
Ички зона
(матрикс ѐки мембрана ости қавати) доначалар, марказда жойлашган 20-40
параллел микрофиламентлардан (асосан актин ипчаларидан) ва уларни бир
бири билан боғлаб турувчи фимбрин, эспин ва фасцин оқсилларидан иборат.
57
Микроворсинкалар
ичидаги доначаларда миозин I, терминал тўрда эса
миозин II оқсили бўлиб, улар актин ипчалари билан биргаликда
ҳаракатчанликни таъминлайди. Микрофиламентларнинг юқори учи
микроворсинкалар учидаги зич доначада тугаб, иккинчи,
пастки учи эса
терминал тўрни ҳосил қилади. Терминал тўр соҳасида спектрин оқсили актин
ипчаларининг стабиллигини таъминлайди ва уларни апикал плазмолемма
билан бирлаштириб туради.
Баъзи аъзоларда (уруғдон ортиғи, уруғ чиқарувчи йўллар, эшитув ва
мувозанат аъзоларининг тукли ҳужайралари) микроворсинкаларга ўхшаш
тузилишга
эга узун
Do'stlaringiz bilan baham: