388
интенсив боғларда шпалерларни (тиргакларни) ўрнатиш, суғориш тармоғини
қуриш, қўшимча хўжалик марказларини ва қайта ишловчи заводлар, цехлар,
омборхоналар, сув манбаалари, йўлларни қуриш; иҳота ўрмон полосаларини
экиш, дарахтларни қайта тиклаш ва ш.ў. учун харажатлардан ташкил топади.
Дарахтларни экиш ва
парваришлаш учун харажатлар, уларни экиш ва
лойиҳани ўзлаштиришнинг календар йил-лари бўйича сметаси муддатларига
мос тарзда баҳоланади.
Иқтисодий асослашда қуйидагилар ҳам аниқланади:
қўшимча кварталлараро ва катакчалараро йўллар, ёр-дамчи хўжалик
марказлари, бригада шийпонлари, идишлар-ни сақлаш учун майдончалар,
заҳарли кимёвий моддаларни тайёрлаш жойлари, ўрмон полосалари билан банд
майдонлардан йўқотиладиган (олинмайдиган) маҳсулотлар;
боққа механизация билан ишлов бериш учун харажатлар (уларнинг ишчи
йўналишлар бўйича нишабликлари пасайиши ва
ишлов бериш масофалари
узайиши ҳисобига тежалиши);
боғларни ҳимояловчи ўрмон полосаларининг ижобий таъсирлари, ҳамда
боғлар ва узумзорлар қатор ораларида сув эрозиясига қарши кураш учун
экиладиган кўп йиллик ўтлардан ем-хашак олишлар натижасида олинадиган
(шамол таъсирида меваларнинг тўкилишидан кўриладиган зарарнинг олди
олинишини ҳам қўшиб) қўшимча маҳсулотлар қиймати.
Амортизация ажратмалари миқдори дарахтларнинг ўртача фойдаланилиш
муддатига боғлиқ бўлади. Масалан, уруғли
дарахтлар учун фойдаланиш
муддати 25 йилни, амортизация меъёри эса 4% ташкил этади; мос тарзда
олчаники 10-13 йил ва 8-10%, олхўри ва гилосники 20 йил ва 5%, ўрикники 25
йил ва 4% ташкил этади.
Боғлар ҳудудини ташкил этишнинг энг яхши ечимини танлаш учун мезон
бўлиб, келтирилган харажатлар минимуми хизмат қилади. Агар лойиҳа
ечимлари бўйича турлар ва навларни жойлаштириш ўзгарса ва қўшимча
маҳсулот чиқишини ва уларга мос харажатларни аниқлаш мумкин бўлса, соф
даромад ва унинг келтирилган харажатларга нисбати барча ечимлар бўйича
аниқланади. Максимал нисбат энг яхши ечимга мос келади.
Агар дарахтзорлар ҳудудларини ташкил этиш эрозияга қарши тадбирлар
мажмуаси билан тўлдирилса, уларнинг самарадорликлари бўйича махсус
ҳисоб-китоблар ўтказилади.
Ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларига
ишчилар ва юкларни ташиш
харажатларини, трактор агрегат-ларининг бефойда айланишлари ва кириб
чиқишлари учун харажатларни, эксплуатация (фойдаланиш) харажатларини,
амортизация ажратмаларини, хизмат кўрсатувчиларнинг иш ҳақини қўшиш
керак.
Келтирилган харажатлар стандарт ифода бўйича (йиллик харажатлар плюс
капитал
харажатларнинг
самарадорликнинг меъёрий
коэффициентига
кўпайтмаси) аниқланади. Боғдорчилик тармоқларида бу коэффициент 0,16 тенг
қилиб қабул қилинади.