Давлат ижтимоий таъминоти
– бу, Ўзбекистон
Республикаси фуқароларини кексайганда, касаллик рўй
берганда, меҳнатга лаёқатини қисман ёки бутунлай
йўқотганда, боқувчисини йўқотганда, шунингдек, болали
оилаларни моддий таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш
давлат тизимидир.
Давлат иммунитети (даҳлсизлиги)
– давлатнинг
хорижий юрисдикция (судлов ишларини олиб бориш
ҳуқуқи)дан даҳлсизлиги, халқаро ҳуқуқ қоидаларидан бири.
Унга кўра, давлат ва унинг органларига хорижий давлат
судида даъво қўзғатилиши, давлат мулки ҳисобидан тўлов
ундирилиши, мулки ҳатлаб қўйилиши мумкин эмас.
- 88 -
Давлат
ишлаб
чиқариш
корхоналари
–
бу
корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий
шаклидир. Улар мол - мулкка эга бўлиб, хўжалик фаолияти
билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш
ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажаради, яъни давлат
корпорациялари ўзида тижорат корхоналари ва давлат органлари
белгиларини мужассамлаштиради.
Давлат қарзи
– давлатниннг ўз фуқаролари, банклар,
корхона ва ташкилотлар, хорижий мамлакатлардан қарзи.
Давлат ўз харажатларини даромади билан қоплай олмай қарз
олади, қарз ҳисобидан ўз бюджетининг камомадини вақтинча
қоплайди. Давлат қарзни турли қимматли қоғозлар,
облигациялар, заёмлар чиқариб сотиш, молия муассасаси
(банк)дан ссуда олиш ва бошқа усуллар билан олади. Давлат
қарзининг тўлов даврига кўра
қисқа муддатли
ва
узоқ
муддатли
, таркибига кўра
ички қарз
(давлат мамлакатнинг
ўзидаги иқтисодий субъектлардан қарздор бўлади) ва
ташқи
қарз
(хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва
бошқалардан қарздорлик ) каби турлари мавжуд. Ички қарз ва
унинг фоизлари миллий пулда, ташқи қарз ва унинг фоизлари
эркин алмаштириладиган валютада тўланади. Д.қ.нинг
даражаси, яъни қарз юки қарз ва унинг фоиз суммаси
йиғиндисининг давлат бюджети суммасига ҳамда ялпи ички
маҳсулот миқдорига нисбати билан ўлчанади. Д.қ. ҳаддан
ташқари ошиб кетиши иқтисодиётни издан чиқаради, аҳоли
турмуш даражасини пасайтиради. Иқтисодий фаолликни
сусайтиради, ташқи қарзнинг кўпайиб кетиши миллий
мустақилликка таҳдид солади. Қарз ва унинг фоизларини
тўлаш учун бюджетдан пул ажратиш
давлат қарзига хизмат
қилиш
дейилади. Д.қ.ни тўлашдаги шарт-шароитларнинг
ўзгариши
Д.қ.
реструктуризацияси
дейилади.
Реструктуризация юз берганда қарз ҳақининг ўзгариши
конверсия
дейилади. Қарз тўлаш муддати чўзилганда
Д.қ.
пролонгацияси
юз беради. Қарзнинг бир турининг бошқасига
- 89 -
айланганда, қисқа муддатли қарз узоқ муддатлиқарзга
айланади ва
Д.қ.нинг
консалидацияси
юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |