Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Гаров  ҳужжати (шаҳодатномаси)



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Гаров 
ҳужжати (шаҳодатномаси) 

қарз учун 
бериладиган облигация, яъни қарздор шахс тўловларини ўзи 
тўлай олмаган пайтларда қарз берувчининг ундан оладиган 
ҳужжати. 
Гаров шаҳодатномаси 
- савдо ва тижорат 
операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин 
бўлган кўчма ва кўчмас мол-мулкнинг қарздор томонидан 
гаровга қўйилиши ҳақидаги кредит ҳужжати.
 
 ГАТТ
— Савдо ва тарифлар бўйича Бош келишув — 
ташқи савдо операцияларини ўтказишда белгиланган 
тамойилларга амал қилишга рози бўлган мамлакатларни 
бирлаштирувчи савдо ва тариф масалалари бўйича халқаро 
акт. 
 Гиперинфляция
– товарлар баҳоси ва пул массасининг 
тез суръатда ошиб кетиши. Муомалага жуда кўп пул 


- 82 - 
чиқарилса, шундай ҳолат юз беради. Оқибатда пул бирлиги 
қадрсизланади 
ва 
тўлов 
оборотига 
салбий 
таъсир 
этади.Гиперинфляция нархлар ойига 1,5 баробар ошганда 
вужудга келади.
 Гипотеза, фараз, тахмин, мўлжал, гумон
(юнон.—асос, 
фараз). Илмий тадқиқотлар ва изланишлар жараёнида 
туғилаётган фараз, тахмин; мўлжал. Ушбу илмий назариянинг, 
яъни фаразнинг ҳақиқатга айланиши учун узоқ илмий 
изланишлар олиб бориш, тадқиқотлар ўтказиш ва амалий 
тажрибада исботлаш зарур.
 
 Глобал 
молиявий-иқтисодий 
бозор 
– 
жаҳон 
мамлакатлари ўртасидаги молиявий-иқтисодий алоқаларни 
ягона 
хўжалик тарзида 
амал қилишига 
асосланган 
муносабатлар. 
 Глобал муаммолар
— оламшумул иқтисодий, ижтимойи 
- сиёсий ва аҳамиятга эга бўлган ва ўз ечимини топишида 
жаҳондаги 
барча 
мамлакатларнинг 
биргаликдаги 
ҳаракатларини талаб этувчи цивилизациямизнинг энг долзарб 
масалалари. Улар жумласига жаҳон термоядро урушининг 
олдини олиш, халқаро терорчиликка қарши кураш ва барча 
халқлар учун тинчликни таъминлаш; ривожланган ва 
ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ижтимоий - иқтисодий 
тараққиёт даражасидаги тафовутни бартараф этиш, очлик, 
қашшоқлик ва саводсизликни тугатиш, ривожланаётган 
мамлакатларда 
аҳолининг 
тез 
суръатлар 
билан 
кўпаяётганлигини тартибга солиш, атроф-муҳит ҳалокатли 
тарзда ифлосланиб бораётганлигининг олдини олиш; 
инсониятни керакли ресурслар, яъни озиқ-овқат, саноат хом 
ашёси, энергия манбалари билан таъминлаш, фан ва техника 
тараққиёти салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик 
кабилар киради. Глобал муаммолар аввало жаҳонда кечаётган 
иқтисодий, ижтимоий - сиёсий, ҳарбий, илмий-технологик, 
ижтимоий-маданий жараёнларнинг умумбашарий аҳамият 
касб этиши туфайли вужудга келади. Глобал муаммоларни 4 
гуруҳга ажратиш мумкин: 1) 
халқаро сиёсий муносабатларда 


- 83 - 
вужудга келган Г.м. 
Бу муаммолар жаҳондаги ривожланган ва 
ривожланаётган ва қолоқ мамлакатлар ўртасидаги тафовут 
билан боғлиқ ўзаро сиёсий муносабатларда намоён бўлади; 2) 
халқаро иқтисодий муносабатларда пайдо бўлган Г.м
. Бу 
муаммолар жаҳондаги ривожланган ва ривожланаётган ва 
қолоқ мамлакатлар ўртасидаги тафовут билан боғлиқ ўзаро 
иқтисодий муносабатларда намоён бўлади (масалан, миллий 
бозорни сиқиб қўйиш,қарам ва қолоқ мамлакатлар билан 
тенгсиз савдо-сотиқ алоқалари, уларнинг ресурларини арзон 
нархларда четга олиб кетиш, қарзга ботириш ва шу кабилар; 3) 
ижтимоий соҳада вужудга келган Г.м.
- жаҳон аҳолиси 
муттасил кўпайиб бориши натижасида Осиё ва Африка 
мамлакатларида озиқ-овқат, ичимлик сув танқислиги кучайиб, 
бу ҳол бошқа мамлакатларда ҳам кузатилаётганлиги, жаҳон 
аҳолисининг 
муайян 
қисми 
очарчиликни 
бошдан 
кечираётгани, саводсиз эканлиги, ахборот-технология ва 
умуман фан-техника тараққиёти самараларидан баҳраманд 
эмаслиги, бутун инсониятга хавф туғдирувчи касалликлар 
(масалан, ОИТС) тез тарқалаётганлиги шундай муаммолар 
сирасига 
киради; 
4)инсон 
ва 
табиат 
ўртасидаги 
муносабатларнинг бузилиши натижасида вужудга келган Г.м. 
Улар жумласига Орол ва Оролбўйи экологик муаммоси ҳам 
киради. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish