Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Дебитор, қарздор, боқиманда (лот. — қарздор)



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Дебитор, қарздор, боқиманда (лот. — қарздор) 

корхона, ташкилот ёки муассасалардан қарзи бўлган ҳуқуқий 
ёки жисмоний шахс. Дебитор сотиб олган моллари суммасини 
ўз вақтида тўламаган ёки юкларни жўнатиш, квартира ҳақи ва 
шунга ўхшашлар юзасидан қарздор бўлиб қолган корхона, 
ташкилот ва муассасалар ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, 
ҳизмат сафари ёки хўжалик ҳисоб-китобларини амалга 


- 98 - 
ошириш учун бўнак олган ишчи ва хизматчилар ҳам дебитор 
ҳисобланади. 
Дебиторлар (лот. debitor - қарздор)
- ушбу 
субъектга қарздор бўлган бошқа корхона, ташкилот, муассаса 
ёки шахслар бўлиб, улар дебеторлик қарзларини тўлашлари 
лозим. 
Девальвация -
марказий банк акцияси бўлиб, миллий 
валютани бирликлари сонини расмий ошириб беради, улар эса 
хорижий валюталарга алмашланиши мумкин. Девальвация 
миллий валюта қийматини хорижий валютага нисбатан 
пасайишида намоён бўлади.
 
Девальвация – мамлакат савдо ва 
тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг 
ҳолдан тойиши, халқаро валюта бозорларида миллий валюта 
курсининг пасайиши билан боғлиқ равишда миллий пул 
бирлиги қийматининг расмий тартибда пасайтирилиши. 
Девиз сиёсати 
- мамлакат валюта курсини чет эл 
валютасини сотиш ва сотиб олиш йўли билан бошқариш 
сиёсати. 
Девиза
- чет эл валюталарида ифодаланган тўлов ва 
кредит ҳужжатлари (векселлар, чеклар, кўчирмалар). 
Девизадан жуда кенг ва тез-тез фойдаланилган пайтда чет эл 
валютасида ифодаланган барча тўлов воситалари (банк-
ноталар, қоғоз пул бирликлари, тангалар) девиза ҳисобланади. 
Декларация
- (лотинчадан, ариза, эълон) Декларациянинг 
қуйидаги турлари мавжуд. Божхона декларацияси, алоқа 
декларацияси, солиқ декларацияси ва ҳ.к. 
Божхона 
декларацияси
- бойликлар ва товарларни чегарадан олиб 
ўтишда уларнинг номи, миқдори, баҳоси, ўров тури ва 
бошқаларни акс эттирган ҳолдаги божхонага тақдим 
этиладиган ариза. 
Бож декларацияси 
- молларни экспорт ва 
импорт қилиш вақтида эгаси томонидан божхона ходимларига 
кўрсатиш учун тайёрланган ҳужжат. Бож декларацияси 
қонунда белгиланган муддатда, яъни юк келиб тушган кундан 
бошлаб, икки ҳафтагача бўлган вақт мобайнида божхонага 
кўрсатиши шарт. Бож декларациясида божхонага қабул 
қилинаётган юк ҳужжатининг сони, моллар турларининг 


- 99 - 
номи, моллар партиясининг қиймати ва баҳолари аниқ 
кўрсатилади. Булардан ташқари, бож декларациясида унга 
қўшилаётган моллар ҳужжатларининг номи ҳам ўз ифодасини 
топган бўлади.
Алоқа декларацияси
- хорижга жўнатилаётган 
пулли ёки қимматли пакетларга уларнинг мазмуни ва қиймати 
акс эттирилиб бириктириладиган алоқа ҳужжати. 
Солиқ 
декларацияси
- шахснинг солиқ тўлаш билан боғлиқ 
даромадлари, мулки ва бошқалари ҳажми ҳақидаги аризаси. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish