Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Бож

бож пули
– (араб. ўлпон, солиқ) – божхона назорати 
остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб 
ўтиладиган импорт товарлар, мол-мулк ва қимматбаҳо 
буюмлардан ундириладиган пул йиғимлари. У билвосита 
солиқ бўлиб, унинг товар чиқариш, товар киритиш ва 


- 51 - 
мамлакат ҳудуди орқали ташиб ўтказиш учун (транзит) 
ундириладиган турлари мавжуд.
 
Божхона
– чегара орқали ўтказиладиган жами юкларни 
назорат қиладиган давлат муассасаси. У бож назоратини 
ўрнатиш ва белгиланган бож тўловларини ушлаб қолиш билан 
шуғулланади. Б. муассасалари ташқи савдода мамлакат 
манфаати таъминланишини назорат қилади, божхона 
харажатларини 
бажаради 
ҳамда 
божхона 
қоидалари 
бузилишига ва контрабандага қарши кураш олиб боради. 
Божхоналар денгиз ва дарё портларида, темир йўл 
станциялари ва автомобиль йўлларининг чегара пунктларида, 
халқаро аэропортларда ва йирик шаҳарларда жойлашади. 
Божхона иши
- Ўзбекистон Республикасининг божхона 
чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб 
ўтиш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаш тируви, 
божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан 
ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишнинг бошқа 
воситаларидан иборатдир. Божхона ишининг таркибий 
қисмларига тариф бошқаруви, валюта назорати, божхона 
таъминоти, божхона статистикаси ва ташқи иқтисодий 
фаолият товар номенклатурасини олиб бориш, контрабанда ва 
божхона иши соҳасидаги бошқа қонунбузарликларга қарши 
курашиш, божхона қонунчилигини бузиш ишларини кўриб 
чиқиш кабилар киради. 
Божхона йиғими
– молларни божхона омборида 
сақланганлиги, 
божхона 
ҳужжатларининг 
расмийлаштирилганлиги ва унинг бир неча нусхада тайёрлаб 
берилганлиги учун ундириладиган пул йиғимлари. 
Божхона сиёсати
– давлат ташқи савдо фаолиятининг бир 
қисми бўлиб, товарларни экспорт ва импорт қилишнинг шарт-
шароитлари, ҳажми ва таркибини тартибга солиб туради. 
Божхона 
сиёсатининг 
моҳияти 
божхона 
– 
тариф 
қонунчилигида, божхона иттифоқлари ва конвенциялари, 
эркин зоналар, тариф блокадалари ва бошқаларни ташкил 
этишда намоён бўлади. 
Божхона сиёсати
– бу божхона иши 


- 52 - 
соҳасида рўй бераётган ўзгаришларни босқичма–босқич 
амалга оширишга ёрдам берувчи ва давлатнинг иқтисодий 
(ички ва ташқи) манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат 
қилувчи қонунчилик, ижрочилик ва назорат қилиш 
характеридаги чора – тадбирлар тизимидир. Божхона 
сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир: 1) 
ташқи савдонинг ривожланишига кўмак бериш; 2) давлатнинг 
иқтисодий ўсишини тезлаштириш; 3) халқаро меҳнат 
тақсимотида қатнашишдан фойда олиш; 4) мамлакат савдо ва 
тўлов балансининг ижобий сальдосини таъминлаш; 5) давлат 
бюджети даромадларини ўстириш; 6) хорижий давлатлар ва 
улар иттифоқларининг дискриминацион акцияларига қарши 
харакат олиб бориш; 7) давлатнинг савдо – сиёсий 
позициясини мустаҳкамлаш; 8) корхоналар, ташкилотлар ва 
тадбиркорларнинг ташқи бозорга чиқишини таъминлаш; 9) 
миллий иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига кўмак 
бериш; 10) мамлакат халқ хўжалигининг жаҳон иқтисодиётига 
интеграциялашувини чуқурлаштириш; 11) бозор фаолиятига 
шарт – шароит яратиш

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish