Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 
Бозор
– ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар 
(сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш 
жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир. 
Бозор иқтисодиёти
– товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш 
ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил 
этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бозор 
иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан 
иборат: 1) Турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши 
ва тенглиги ҳамда хусусийлик устиворлиги; 2) Тадбиркорлик, 
танлов ва нархлар эркинлиги; 3) Рақобат курашининг 
мавжудлиги; 4) Давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда 
аралашуви; 5) Бозорни харидор измига бўйсуниши; 6) 


- 54 - 
Корхона ва фирмаларнинг ички ҳамда ташқи шарт-шароитлар 
ўзгаришларга мослашувчанлиги. 
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий моделлари: 
I. 
Ғарбий Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган 
мамлакатлар йўли. Бунда бозор иқтисодиётига эволюцион 
ўзгаришлар орқали ўтиб борилади. Классик моделнинг ўзи 
ҳам 3 га бўлинади: А). Социал бозор иқтисодиёти модели 
кўпроқ фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, узоқ муддатли 
дастурлар 
ишлаб 
чиқиш, 
аҳолининг 
ҳаддан 
зиёд 
табақаланишига йўл қўймаслик, давлат мулки улушининг 
бошқа моделларга қараганда кўплиги (25–30%) билан ажралиб 
туради. Бу модель Германия, Австрия, Скандинавия 
мамлакатларига хос. Б). Аралаш ёки эркин бозор иқтисодиёти 
моделида эса давлат тадбир-корликни ривожлантириш учун 
шароит яратиши, иқтисодиётни тартиблашда устун даражада 
тактик усуллардан фойдаланиш, иқтисодиётда давлат 
мулкининг ҳиссаси (10% атрофида) камлиги, аҳолининг 
табақаланиши, иш ҳақидаги фарқнинг катталиги билан 
ажралиб туради. Бу модельни қўллаган энг типик мамлакат 
сифатида АҚШ ни кўрсатиш мумкин. В). Корпоратив 
иқтисодиёт модели давлатнинг йирик бизнес манфаа-тини 
ҳимоя қилиш, асосий устувор тармоқларни аниқлаб, уларнинг 
ривож-ланишига ёрдам бериш, давлат мулки ҳиссаси камлиги, 
лекин иш ҳақидаги фарқ ҳаддан ташқари катта эмаслиги билан 
фарқланади. Бу ижобий натижалар билан ўтиш Японияда ва 
унинг издошлари бўлган мамлакатларда қўлланилган. II. 
Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил тараққиёт йўлига 
ўтиб ривожланаётган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси 
малакатлари йўли. Бу йўл мустамлакчиликдан қолган қолоқ, 
анъанавий иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидир. 
Бунда бозор иқтисодиётига хос белгилар турли хўжаликлар: 
азалий натурал хўжалик, ривожланиш даражаси, бозор 
муносабатларига тортилиши жиҳатидан фарқ қилишига 
қарамай, трансформация орқали юз беради. Ривожланаётган 
мамлакатларда бозор иқтисодиётига ўтиш: а) бозор 


- 55 - 
инфраструктурасини 
яратиш; 
б) 
иқтисодиётни 
барқарорлаштириш; в) саноат тармоқларини (айниқса қайта 
ишловчи) вужудга келтириш орқали юз беради. III
.
Бозор 
иқтисодиётига ўтишнинг собиқ социалистик мамалакатлар 
йўли. Бу мамлактларда давлат мулки ҳукмрон мавқега эга 
бўлиб, иқтисодиёт давлат томонидан марказлашган тарзда 
тузилган режалар асосида бошқарилган. Яратилган маҳсулот 
ҳам давлат томонидан тақсимланган.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish