Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Хусусий меҳнат тақсимоти -



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Хусусий меҳнат тақсимоти - 
бу умумий меҳнат 
тақсимотининг соҳалар ва тармоқлар ичидаги тақсимот. 


- 378 - 
Хусусий мувозанатлик
– бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган 
иқтисодий миқдорлар ёки иқтисодиёт томонларининг 
миқдоран тенг келиши. 
Хусусий мулкчилик
– 1) мулкнинг тури;индивидуал 
мулкнинг бир шакли сифатида фуқаро фойда олиш мақсадида 
ўз мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.Ишлаб 
чиқариш фуқаронинг ўз меҳнати ёки ишга ёллаш орқали ҳам 
бўлиши мумкин; 2) ишлаб чиқриш воситалари ва истеъмол 
буюмларига хусусий шахслар томонидан эгалик қилиниши, 
фойдаланилиши ва ўзлаштирилиши. 
Хусусий тадбиркорлик 
алоҳида шахс ёки корхона 
томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. 
Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш 
натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб 
чиқаришни 
ташкил 
қилиш 
ёлланма 
меҳнатга 
асосланади.
Хусусий тадбиркорлик
– бу фуқаролар (алоҳида 
фуқаролар) томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва 
мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) 
олиш мақсадида амалдаги қонунчилик доирасида амалга 
ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир. 
Хусусийлаштириш
– мулкка эгалик ҳуқуқининг 
давлатдан хусусий шахсларга ўтиши
. Хусусийлаштириш – 
давлат мулкини бошқа мулкчилик шаклларига, жумладан, 
жамоа, акциядорлик ва хусусий мулкка ўтказишда мулкчилик 
муносабатларининг ўзгариш жараёни.
 
Хусусийлаштириш
– 
давлат мулкчилигига асосланган давлат акциядорлик 
жамиятларининг акцияларини амалдаги қонун талаблари 
асосида сотиб олиш нодавлат мулкига айлантришдир. 
Хуфёна (яширин) иқтисодиёт
– давлат статистика 
органларида ҳисобга олинмаган, ғайриқонуний ва иқтисодий 
фаолиятга тескари бўлган ҳаракатлар йиғиндиси. 
Хуфёна 
иқтисодиёт –
унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан 
ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, 
хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмана 
қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириладиган 


- 379 - 
соҳа. Хуфёна иқтисодиёт қуйидаги учта унсурдан таркиб 
топади: 
Норасмий иқтисодиёт
 
– иқтисодий фаолиятнинг 
ошкора турлари, унда харажатларни пасайтириш мақсадида 
товарлар ва хизматларнинг қайд этилмаган тарзда ишлаб 
чиқарилиши ўрин тутади (таъкидлаш лозимки, давлатдан 
яшириладиган барча фаолият турлари ҳуқуқий меъёрлар 
билан тартибга солиниши мумкин эмас ва мулкчилик 
ҳуқуқларини 
ҳимоялашнинг 
муқобил 
механизмлари 
қўлланилишини талаб қилади). 
Соҳта иқтисодиёт
– қўшиб 
ёзишлар, чайқовчилик битимлари, порахўрлик ва пулни олиш 
ҳамда бериш билан боғлиқ ҳар хил товламачилик ҳаракатлари 
иқтисодиёти. 
Криминал иқтисодиёт
– қонуннинг (биринчи 
навбатда – Жиноий ва Фуқаролик кодексларининг) тўғридан - 
тўғри бузилиши ва мулкчиликнинг қонуний ҳуқуқларига 
тажовуз қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият. 
Хуфёна 
иқтисодиёт
– бу биринчи галда иқтисодий ҳолат, чунки ушбу 
сектор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари оқилоналик 
мотиви ва иқтисодий фойда билан изоҳланади. Бу ерда 
фаолият юритувчи иқтисодий субъектлар ўзига хос 
“homo 
economicus”
модели билан ёритилади. 
Хуфёна иқтисодиёт
– 
бу у учун одатий хўжалик фаолиятини юритишда мавжуд 
қонунларга 
амал 
қилиш 
харажатлари 
(трансакция 
харажатлари) ўз мақсадларига эришишдан кўриладиган 
фойдадан юқори бўлган инсонлар учун паноҳ (Э. де Сото). 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish