Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Фарқсизлик эгри чизиғи
эҳтиёжларни бир хил даражада 
қондира оладиган истеъмол тўпламларининг мажмуасини 
билдиради. 
Фаровонлик
– бу кишилар истеъмол этадиган ҳаётий 
неъматларнинг миқдори ва сифатини, ҳаёт кечиришнинг 
умумий 
шарт-шароитининг 
қандайлигини 
билдиради. 
Иқтисодий фаровонлик –
бу жон бошига истеъмол этиладиган 
товар ва хизматларнинг миқдори ва сифати бўлиб, уларнинг 
бозор қиймати билан ўлчанади. 
Ижтимоий фаровонлик
бу 
ҳаёт кечиришнинг умумий шарт - шароити қандайлиги билан 
тавсифланади. БМТ нинг тавсиясига кўра, фаровонлик ишлаб 
чиқарувчи кучларнинг бир неча унсурлари ва иқтисодий 
муносабатлари хусусиятидан иборат тизимдир.Бу унурлар 
қуйидагилардан иборатдир: 1) саломатлик, шу жумладан, 
демографик 
шароитлар; 
2) 
таълим, 
шу 
жумладан, 
саводхонлик; 3) озиқ-овқат, кийим-кечак; 4) истеъмол ва 
жамғариш фондлари; 5) меҳнат шароитлари, иш билан 
бандлик, меҳнатнинг ташкил этилиши; 6) ижтимоий 
таъминот; 7) инсон эркинликлари. 
Федерал заҳира тизими (ФЗТ,FED) 
- АҚШнинг давлат 
банк-кредит тизими. Давлат томонидан марказий банкнинг 
банк кредити учун ҳисобли фоиз ставкаларини ўрнатиш билан 
пул-кредит муносабатларини тартибга солиш тижорат 
банкларида бошқа маблағларни мажбурий резерв миқдорини 
белгилаш учун мўлжалланган. ФЗТ 1913йили ташкил этилган 
бўлиб, у 12 федерал заҳира банклари бирлашмаси 
(йиғиндиси)дан иборат. 
Ферма
– қишлоқ хўжалиги ташкилотининг бир бўлими 
ёки алоҳида хўжалик. Чорвачилик, паррандачилик ва шу каби 
соҳалар билан шуғулланади. 
Фермер хўжалиги
– ўзига узоқ (30 йилдан 50 йилгача) 
муддатга ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган 
ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан 
шуғулланувчи юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил 
хўжалик юритувчи субъектдир. 


- 359 - 
Физиократлар 
- юнонча «табиат» ва «ҳокимият» 
сўзларидан ташкил топган бўлиб, Франциядаги классик 
сиёсий иқтисод намояндалари Ф. Кенэ, А. Р. Тюрго ва 
бошқалар физиократизмга асос солдилар. Тадқиқот мавзуини 
муомала соҳасидан (меркантилизм) ишлаб чиқариш соҳасига 
кўчирдилар; эркин савдо тарафдорлари эдилар. Фермерлар, 
қишлоқ хўжалиги мамлакат равнақининг асоси деб 
ҳисобланади
. “Физиократлар”
меркантилистлардан фарқли 
ўлароқ, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади ва кўпаяди, 
деган ғояни олға сурдилар. Уларнинг вакили бўлган Ф. Кенэ 
томонидан машҳур жадвал ишлаб чиқилди.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish