Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 
Турмуш даражаси –
бу аҳолининг зарурий, моддий ва 
номоддий неъматлар ҳамда хизматлар билан таъминланганлик 
даражаси, уларни истеъмол қилиш даражасидир. 
Турмуш 
даражаси
– бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий 
эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик 
миқёси ва уларни қониқтириш учун яратилган имкониятларни 
акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир. 
Аҳолини турмуш даражасини ифодалаш учун минимал 
истеъмол бюджети, камбағалчилик, мутлақ ва нисбий 
камбағалчилик кўрсаткичлари кенг фойдаланилади. 
“Турмуш 
даражаси”
– мамлакат аҳолиси, ижтимоий гуруҳлар, оилалар, 
инсон моддий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини 
қондириш даражаси (меъёри)ни тавсифловчи тушунча. 
Турмуш даражаси
кишилар эҳтиёжининг таркиби ва 
ривожланиши, шу билан бирга, уларни қаноатлантириш учун 
фойдаланиладиган турмуш неъматлари ва хизматлар миқдори, 
сифати билан ҳам алоқадор бўлиб, жамиятнинг иқтисодий, 
ижтимоий ва сиёсий тузилиши билан белгиланади.
 
Минимал 
истеъмол бюджети
– шахснинг ривожланиши учун зарур 
бўлган маънавий эҳтиёжлар истеъмолининг ижтимоий 
асосланган минимал даражасини таъминлайдиган истеъмол 
товарлари ва хизматлари турларининг қиймати.
Камбағаллик 
кўрсаткичи
– аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш учун 
фойдаланиладиган мезонлардан биридир. Жаҳон амалиётида 


- 349 - 
камбағаллик даражасини таърифлашга ёндашишда учта 
асосий концепция: мутлақ, нисбий ва субъектив камбағаллик 
концепциясидан 
фойдаланилади.
Мутлақ 
камбағаллик 
концепцияси
– шахс ёки оқилона минимал ҳаётий 
эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган даромадни 
таърифлашга асосланади. Ўзбекистонда инсоннинг минимал 
эҳтиёжларини 
таърифлаш 
учун 
шундай 
тирикчилик 
минимуми белгиланганки, уни ҳисоблаб чиқишда калориялар, 
оқсиллар, ёғлар ва углеводлар зарурий истеъмолининг 
физиологик 
меъёрларидан 
фойдаланилади. 
Нисбий 
камбағаллик концепцияси
– асосий мезон сифатида инсоннинг 
минимал эҳтиёжларидан эмас, балки унинг фаровонлиги 
кўрсаткичларининг у ёки бу мамлакатда устунроқ келувчи 
моддий таъминланганлик даражаси билан бўладиган 
нисбатидан фойдаланади. Бундай ёндашишда даромадлари 
мамлакат бўйича ўртача даромаднинг муайян улушидан 
ошмайдиганлар камбағал ҳисобланади. 
Камбағалликнинг 
субъектив концепцияси
– ижтимоий мақбул турмуш даражаси 
учун зарур бўлган ресурсларни субъектив таърифлашга 
асосланган. 
Аҳолининг турмуш даражасини қуйидаги тўрт 
кўрсаткич билан ажратиш мумкин: тўқ турмуш даражаси 
– 
инсоннинг ҳар томонлама камол топишини таъминлайдиган 
неъматлардан фойдаланиш; 
нормал даража
– инсоннинг 
жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун қулай 
шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъёрлар 
бўйича оқилона истеъмол қилиш;
камбағаллик
– меҳнат учун 
ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси сифатидаги иш 
қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол 
қилиш; 
қашшоқлик
– истеъмол қилиниши инсоннинг яшаш 
қобилиятини сақлаш имкониятинигина берадиган неъматлар 
ва хизматларнинг биологик мезонлар бўйича йўл қўйиладиган 
минимал турларини истеъмол қилиш. 
 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish