Монопсония
– тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки
сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки
хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки харидори мавжуд
бўлган шароитдаги яккаҳукмронлик ҳолати.
Моноструктурали ёки моноиқтисод –
бир мулк шакли
ҳукмрон бўлган, мулкий монополияга асосланган тизим.
Полиструктурали ёки полииқтисод- ҳар қандай монополияни
рад этувчи, мулкчиликнинг турли-туманлиги ва уларнинг
тенглигига асосланган иқтисод.
Мотив (сабаб – французча motif - ундаш маъносини
билдиради) –
бу шахсни, ижтимоий гуруҳни, муайян
эҳтиёжларни қондириш истаги билан боғланган кишиларнинг
бирлигини фаолликка ва меҳнат қилишга ундашдир.
Мотивация (сабабни асослаш) –
бу реал меҳнат хулқ-
атворини тушунтириш, асослаб бериш учун сабаблар
(мулоҳазалар) танлашга қаратилган оғзаки хатти-ҳаракатдир.
- 255 -
Муддатли омонатлар -
банкларда маълум муддати
қўйилган ва у муддат тугагунга қадар талаб қилиш мумкин
бўлмаган омонатлар.
Мулк объектлари
- бу мулкка айланган барча бойлик
турлари.
Мулк субъектлари
- бу мулк объектини ўзлаштиришда
қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари.
Мулк ҳуқуқлари назарияси.
Ушбу назария доирасида
“мулк” тушунчаси одатда турли шахслар ўртасида ҳар хил
улушларда тақсимланган ҳуқуқлар тўплами сифатида талқин
этилади. Мулк ҳуқуқларининг инглиз ҳуқуқшуноси А. Оноре
томонидан таклиф этилган (Оноре рўйхати) ва қуйидаги 11 та
унсурни ўз ичига олган таърифи “тўлиқ” ҳисобланади: 1)
эгалик қилиш, яъни ашё устидан мутлақ назорат қилиш
ҳуқуқи; 2) фойдаланиш, яъни ашёдан шахсий фойдаланиш
ҳуқуқи; 3) бошқариш, яъни ашё ким томонидан ва қандай
фойдаланилиши мумкинлигини ҳал этиш ҳуқуқи; 4) даромад
олиш, ашёдан аввалги шахсий фойдаланишдан ёки башқа
шахсларга ундан фойдаланишга рухсат этишдан келиб
чиқадиган неъматларни олиш ҳуқуқи (бошқача айтганда –
ўзлаштириш ҳуқуқи); 5) ашёдан ўзгалар фойдасига воз кечиш,
уни истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўқ қилиш ҳуқуқини
назарда тутувчи “капитал қиймат” ҳуқуқи; 6) хавфсизлик
ҳуқуқи, яъни экспроприацияга қарши иммунитет; 7) ашёнинг
мерос бўйича ёки васиятнома бўйича ўтиши ҳуқуқи; 8)
муддатсизлик; 9) зарарли фойдаланишни тақиқлаш, яъни
ашёдан ўзгалар учун зарарли усул билан фойдаланишдан
ўзини тийиш; 10) ундириш кўринишидаги жавобгарлик, яъни
ашёни қарзни тўлаш учун олиб қўйиш имконияти; 11) қолдиқ
хусусият, яъни кимгадир ўтказилган ваколатларнинг уларнинг
ўтказиш муддати тугагач ёки исталган бошқа сабабга кўра
ушбу ўтказиш ўз кучини йўқотган ҳолларда, “табиий”
равишда қайтарилишини кутиш.Ушбу таърифлар аниқдек
туюлганига қарамай, бу 11 та унсур Л. Беккернинг фикрига
кўра, “кўп сонли – тахминан 1,5 мингта комбинацияни амалга
- 256 -
ошииш имконини беради, агар уларнинг ҳуқуқ субъектлари ва
объектлари бўйича вариацияланишини ҳисобга олсак, у ҳолда
мулк шаклларининг хилма-хиллиги, ҳақиқий ваҳимали омилга
айланади”
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |