62-модда. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш
Вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва
расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 134-моддасининг
биринчи қисми
,
135-
моддаси
.
Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида
шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг
муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган бўлиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 134-моддасининг
биринчи қисми
,
135-
моддаси
.
Адвокатнинг ваколатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг
иккинчи қисми
.
Шартнома бўйича вакил сифатида ҳаракат қилувчи шахс (бундан адвокат мустасно)
ишончномадан ташқари судга шартнома бўйича вакил мақомини тасдиқловчи ҳужжатни
тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 135-моддасининг
иккинчи қисми
,
136-
моддаси
, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг
47-моддаси
.
63-модда. Вакилнинг ваколатлари
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча
процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш,
ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва
даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш,
ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят
қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб
чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб
қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
(63-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й.,
03/19/531/2799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
10-боби
(«Вакиллик ва
ишончнома»).
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга
бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган
ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Do'stlaringiz bilan baham: |