Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш вауларнинг



Download 5,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/51
Sana11.06.2022
Hajmi5,14 Mb.
#656366
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисоби УМК М2О

тариф ставкаси
- бу бир бирлик вақт 
(соат, кун, ой) давомида бажарилган маълум мураккабликдаги меҳнат учун мукофот 
миқдоридир.
Разряд -
бажарилаѐтган ишнинг мураккаблилиги кўрсаткичидир. Улар асосида у ѐки бу 
иш турига тариф белгиланади. Шу вақтнинг ўзида разряд ишчининг малакаси кўрсаткичи 
вазифасини ҳам ўтайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар доим бажарилган иш разрядига асосан 
амалга оширилганлиги учун, ишчи томонидан бажарилаѐтган иш разряди ошиши билан 
унинг меҳнат ҳақи миқдори ҳам ортиб боради. 
Бир ойга ҳисобланганда нолинчи разряд тариф ставкаси миқдори қонунчилик билан 
белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлмаслиги керак. Бу тариф ставкаси 
ишчидан ҳеч қандай малака талаб этмайдиган, энг оддий турдаги меҳнатга ҳақ тўлаш учун 
қўлланилади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақт бирлиги қилиб соат, кун, ой танланиши мумкин. Шунга 
мос равишда, тариф ставкаси соатлик, кунлик ѐки ойлик бўлиши мумкин. Ишчилар 
меҳнатига ҳақ тўлаш учун у ѐки бу турдаги тариф ставкасини танлаш, бу корхонада қандай 
меҳнат меъѐрлари қўлланилиши билан шартланади. Агар меҳнат меъѐрлари сменли 
топшириқ шаклида ифодаланган бўлса, у ҳолда унга ҳақ тўлаш учун кундузги тариф 
стафкалари қўлланилади. 
Охирги пайтларда меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимида соатлик тариф 
ставкаси аҳамияти ортиб бормоқда. Бу биринчидан, иқтисодиѐтнинг кўпчилик тармоқларида 
меҳнатга ҳақ тўлаш соатлик ставкалар асосида амалга оширилаѐтганлиги; иккинчидан, айни 
соатлик тариф ставкаси асосида, ишчига амалдаги қонунчилик билан кафолатланган 
(зарарли меҳнат шароитлари туфайли қисқартирилган иш вақтида, иш вақтидан ташқари иш 
бажарганлиги учун, кечки пайт ишлаганлиги учун ва ҳоказо) қўшимча ҳақ миқдорини 
аниқланиши билан тушунтирилади. 


55 
Иш вақтининг жамланган ҳисобини қўлловчи корхоналарда аниқ бир ишчининг ўртача 
иш ҳақини ҳисоблаш учун фойдаланиладиган ўртача соатлик иш ҳақидан соатлик тариф 
ставкасини фарқлаш зарур. 
Барча турдаги тариф ставкалари (соатлик, кунлик ва ойлик) миқдори бажарилаѐтган иш 
қийинчилик даражаси, шунингдек шароитлари ва жадаллилигига боғлиқ ҳолда ошиб боради. 
Тариф ставкаси негизида рағбатлантириш тизими ташкил топади. Иш ҳақига 
мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар, туман коэффициентлари тарифга нисбатан фоиз 
ҳисобида ҳисобланади. 
Бажарилган ишлар разрядидан келиб чиққан тариф ставкалари миқдорлари орасидаги 
нисбат тариф сеткасида ҳар бир разряд учун белгиланган тариф коэффициентини қўллаш 
йўли билан аниқланади. Нолинчи разряд тариф коэффициенти бирга тенг. Биринчи 
разряддан бошлаб у ортиб боради ва тариф сеткасида кўрсатиб ўтилган охирги, энг юқори 
разряд учун ўзининг энг юқори миқдорига етади. Биринчи ва охирги разряд тариф 
коэффициентлари нисбатини тариф сеткаси диапазони деб номлаш қабул қилинган. 
Тариф сеткаси
- ишчиларга бажарилаѐтган иш мураккаблигидан ва уларнинг 
малакаларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш учун тариф ставкаси миқдорини 
аниқлаш имконини берувчи разрядларга бўлинган жадвалдир. 

Download 5,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish