25
Ноябрь 2020 10-қисм
Тошкент
мажбуриятларига эга бўлмаганда, меҳнат мажбуриятларини бажариш юзасидан ҳеч қандай
жавобгарликни ҳис этмаганда, ё бўлмаса, меҳнат мажбуриятларига эга бўлиб туриб,
уларни бажарганда ҳеч қандай қаноатланиш ҳиссини сезмаганда ва бундан фақат ёлғиз
ёқимсизлик сезганда юзага келади.
Меҳнатга ўргатмасдан туриб жамият учун баркамол шахсни тарбиялаш мумкин эмас.
Ёшларни касб-ҳунарга оид билимлар ва малакаларни фақат ўзлаштирибгина қолмай, бал-
ки амалий ҳаётда ўзлари ва жамият учун фойдали эканлигига ишонч хусусиятларини ҳам
шакллантиришлари лозим.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда эртанги ҳал қилувчи куч сифатида қаралаётган ёшларни за-
монавий касб-ҳунарли қилиб тарбиялаш ғоят зарурдир. Сабаби эса албатта ёшлар жамиятда
ўз ўринларига эга бўлиши, ҳалол йўллар билан маблағ топишлари ва фидоийлик билан меҳнат
қилишларига замин ҳозирлайди. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 14 июль
куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбайи билан таъмин-
лаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши
1
бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш асосида эса
ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш тизимининг янги босқичлари белгилаб бе-
рилди. Жумладан Мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди. Навбат-
даги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълим-
га кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.
Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади.
8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор
бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби
талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади. Жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та
касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиб,
31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш эса албатта маҳалладаги ёшларни
айниқса ҳеч қайерда ишламайдига ва ўқимайдиган ёшларни касб-ҳунар эгаллашларига за-
мин тайёрлайди.
Буюк мутафаккир олим ибн Сино – Одамнинг яшаши учун энг зарур нарса бу фойдали
меҳнат жанги, деб таъкидлайди. Унинг фикрича, ота-оналар ўз болаларига ѐшлигидан маъ-
лум бир касб-ҳунар ўргатишлари лозим. Бола касб – ҳунарни маълум даражада ўзлаштириб
бўлгандан сўнг уни касб-ҳунаридан фойдаланишга, яъни ҳалол меҳнат билан мустақил
ҳаѐт кечиришга ўргатиш керак. Мутафаккир бу ишнинг болалар учун икки хил тарбия-
вий аҳамиятига эга эканлигини таъкидлайди: Бола ўз касб-ҳунари туфайли мустақил тур-
муш кечириб, унинг дастлабки манфаатини кўргандан кейин, ўз ҳунарига янада маҳкам
боғланиб, унга нисбатан муҳаббат орттиради ва уни такомиллаштиришга интилади. Яшаш
такомили ўз зиммасига юклатилгандан кейин ўз касб-ҳунарига одат ҳосил қилади.
Демак, Ибн Синонинг таълим беришича, илм-маърифат ва касб-ҳунар эгаллашда киши
ҳар қандай мушкулни дадиллик билан енгади ва у ҳунари туфайли ҳеч ҳам хор бўлмайди.
Шунинг учун ҳам:
Do'stlaringiz bilan baham: