индивидуал бухгалтерия
ҳисоботи
иккита ахборот ва назорат функцияларини бажаради. Бир томондан у
хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятининг молиявий натижалари ва
молиявий ҳолатини тавсифлайди. Бошқа томондан еса у ҳар бир ҳисоб цикли
якунида бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг аниқлиги ва тўғрилигини
тизимли назорат қилиш имконини беради. Бундан келиб чиқиб барча хўжалик
юритувчи субъектлар ҳар бир ҳисобот даври учун индивидуал бухгалтерия
ҳисоботлари тузишлари шарт.
Индивидуал бухгалтерия ҳисоботи қуйидагилар учун мўлжалланган:
-
Хўжалик юритувчи субъектнинг якуний молиявий натижаси – соф фойда
(зарар)ни аниқлаш ва уни мулкдорлар ўртасида тақсимлаш учун;
-
Назорат қилувчи органларга тақдим қилиш учун;
-
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротлик белгиларини аниқлаш
учун;
-
Статистик кузатиш ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ягона давлат
базасини шакллантириш учун;
-
Хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда ишлатиш, суд ишларида ва
солиққа тортишда фойдаланиш учун.
Индивидуал бухгалтерия ҳисоботи соҳасида асосий вазифа манфаатдор
291
фойдаланувчиларни сифатли, ишончли ва хўжалик юритувчи субъект ҳақида
солиштириш мумкин бўлган, уни жонли акс еттирадиган ахборотдан кафолатли
фойдалана олиш имкониятини яратиб беришдан иборат. Ушбу масалани ҳал
қилиш учун индивидуал бухгалтерия ҳисоботини халқаро стандартлари (IAS,
IFRS)
асосида ишлаб чиқиладиган бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартлари (БҲМС) бўйича тузиш лозим. Келажакда тажрибанинг ортиб
бориши натижасида айрим хўжалик юритувчи субъектлар доираси томонидан
индивидуал бухгалтерия ҳисоботини бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартлари ўрнига МҲХС (IAS, IFRS) бўйича тузиш имкониятларини баҳолаш
мақсадга мувофиқ.
Айрим ҳолларда БҲМС бухгалтерия ҳисоботларида ахборотни шакллантириш
ва тақдим қилишга бир қанча муқобил ёндашувларни кўзда тутиши мумкин.
Шундай бўлса ҳам, турли хил хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия
ҳисоботларини солиштириш имкониятини ошириш учун юқоридаги ҳолатлар
чекланиши ва келгусида узлуксиз қисқартириб бориш лозим.
БҲМС айрим тоифа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тайёрланадиган
индивидуал бухгалтерия ҳисоботида очиб бериладиган турли хил ҳажмдаги
ахборотни назарда тутиши мумкин, жумладан, соддалаштирилган бухгалтерия
ҳисоботи тузишни.
Жамланган молиявий ҳисобот,
бухгалтерия ҳисоботларининг бир тури бўлиб,
назорат қилиш муносабатларига асосланган хўжалик юритувчи субъектлар
гуруҳи фаолиятининг молиявий натижалари ва молиявий ҳолатини тавсифлаш
учун мўлжалланган. Жамланган молиявий ҳисобот фақат ахборот функциясини
бажаради ва у манфаатдор ташқи фойдаланувчиларга тақдим қилинади. Бундай
ҳисобот фойдаланувчилар томонидан иқтисодий қарор қабул қилишда асосий
молиявий ахборот манбаларидан бири бўлиши лозим.
Жамланган молиявий ҳисоботлар соҳасида асосий вазифа манфаатдор
фойдаланувчиларни хўжалик юритувчи субъектлар гуруҳи ҳақида сифатли,
ишончли ва солиштириш мумкин бўлган ахборотдан кафолатли фойдалана олиш
имконини яратишдан иборат. Ушбу вазифани ҳал қилиш учун жамланган
молиявий ҳисоботни МҲХС бўйича тузишни ҳамда мажбурий аудит ва
ҳисоботларни чоп қилишни мажбурий қилиб белгилаш лозим.
Бошқарув ҳисоботи
хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда (раҳбарият,
бошқа бошқарув ходимлари) фойдаланиш учун мўлжалланган. Шунинг учун
ушбу ҳисоботнинг таркиби, даврийлиги, муддати, шакли ва уни тузиш
тартибини хўжалик юритувчи субъект мустақил белгилайди. Шу билан бирга
бошқарувнинг илғор амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, бошқарув ҳисоботларини
тузиш тартиби ва таркиби, индивидуал бухгалтерия ҳисоботлари ва жамланма
молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиладиган принциплар асосида
ишлаб чиқилса, бундай тайёрланган бошқарув ҳисоботлари янада фойдали ва
самарали бўлади.
Бошқарув ҳисоботи соҳасида асосий вазифа бўлиб, бошқарув ҳисобини ташкил
қилишдаги илғор тажрибаларни, ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни
бошқаришда бошқарув ҳисобидан фойдаланиш тажрибаларини кенг
оммалаштириш ҳисобланади.
292
Солиқ ҳисоботлари
ни (солиқ декларациялари) тузиш солиқ қонунчилиги билан
белгиланган хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий ҳисобланиб, фискал
(хазина) мақсадлари учун мўлжалланган. Солиқ ҳисоботлари бухгалтерия
ҳисобида шаклланадиган ахборот асосида уларни солиқ қонунчилиги қоидалари
бўйича тузатиш йўли билан тузилиши шарт.
Солиқ ҳисоботи соҳасида асосий вазифа – солиқ ҳисоби қоидаларини
бухгалтерия ҳисоби қоидаларига янада яқинлаштириш йўли билан уни тузиш
харажатларини камайтиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида МҲХСларини кенг жорий қилишнинг
зарурий шарти бевосита хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бухгалтерия
ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солишда ушбу стандартлардан фойдаланиш
имконини берадиган инфраструктурани яратишдан иборат.
Асосий елементлар:
-
Ўзбекистонда МҲХСларни қонунан еътироф етиш;
-
МҲХСни қўллаш тажрибасини оммалаштириш ва умумлаштириш
механизми;
-
МҲХС бўйича тайёрланган бухгалтерия ҳисоботлари сифатини назорат
қилиш, шу жумладан аудит;
-
МҲХСни ўқитиш.
Ўзбекистон Республикасида МҲХСни кенг қўллаш учун унинг қонунан еътироф
қилиниши муҳим аҳамиятга ега. Жумладан, МҲХС бўйича тайёрланган
жамланма молиявий ҳисобот расмий ҳисоботларнинг бир шакли сифатида
еътироф қилиниши лозим.
Ҳар бир МҲХСни (шу жумладан шарҳларни ҳам) маъқуллаш жараёнининг
мақсади – уларни Ўзбекистон Республикаси меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари
тизимига киритиш. Бундай тартиб(жараён) профессионал жамоатчилик
експертизаси ва ҳар бир стандартни амалга киритишни ўз ичига олиши лозим.
Ушбу жараён:
-
МҲХСни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга киритишни;
-
МҲХСдан четга чиқишга йўл қўймасликни;
-
Ўзбекистон Респуликасидаги иқтисодий жараёнларнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олишни;
-
молиявий ахборотнинг иқтисодиётга мос келишини таъминлаши лозим.
Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон Республикасида вужудга келган иқтисодий
вазиятни ҳисобга олган ҳолда муаяйян бир МҲХСни маъқуллашни маълум
муддатга тўхтатиб туриш (рад қилиш) мумкин. Шу билан бирга бирон-бир
стандартнинг бир қисмини маъқуллаш ҳам мумкин емас.
МҲХСни қўллаш тажрибасини оммалаштириш ва умумлаштириш механизми
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларни бир хил ва навбати
билан қўллаш ва улар ҳақида мос молиявий ахборот бериш учун муҳим. Бундай
механизм МҲХСни қўллаш бўйича турли хил ахборот-методик материаллар
бўлишини назарда тутиб, улар фақат тавсиявий характерга ега.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш тизимини ривожлантириш
шундай моделни яратишга қаратилиши лозимки, у барча манфаатдор томонлар
қизиқишларини ҳисобга олиб, харажатларни камайтириб ва тартибга солиш
293
самарадорлигини ошириши лозим. Ушбу модел асосида давлат ҳокимияти
органлари ва касбий бирлашмаларнинг (Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар
ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси,
Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ва бошқа манфаатдар жамоат
ташкилотлари) оқилона бирлиги ётади.
Давлат ҳокимияти органлари ва касбий бирлашмалар ўртасида функцияларнинг
тақсимланиши қуйидагича бўлиши лозим. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолияти соҳасида ахборотга бўлган конституцион
ҳуқуқни таъминлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий макон ва
бозор бирлигининг кафолатидан бири ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботи ягоналигини ва ушбу тизимни ривожлантиришнинг мақсадга
мувофиқлигини таъминлаб бериши, кўплаб манфаатдор фойдаланувчилар
қизиқишларини ҳисобга олиши ҳамда изчилликни таъминлаши лозим. Ушбу
жараёнда Давлат ҳокимияти органлари ва Касбий бирлашмалар зиммасига
юклатиладиган вазифаларни қуйидаги чизмалардан кўриш мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи стандартларининг жамият учун аҳамиятини
еътиборга олган ҳолда, биринчи навбатда стандартларнинг адекватлиги ва
сифатига қатъий ишонч ҳамда уларга тўлиқ ишониш мумкинлигига асосланган
ҳолда уларни ҳар тарафлама еътироф етиш. Стандартларни тан олиш (еътироф
етиш) учун уларни қабул қилиш
жараёнига
касбий ҳамжамиятни жалб қилиш
лозим. Улар миллий стандартлар лойиҳаларини тайёрлашади ва (ёки)
стандартларнинг касбий жамоатчилик експертизасини ўтказишади. Ўз навбатида
давлат ҳокимияти органлари миллий стандартларни ишлаб чиқишни ташкил
қилади, стандартларни тасдиқлашга тайёрлайди ва уларни тасдиқлайди, юридик
жиҳатдан расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва стандартлар реестрига
киритиш ишларини амалга оширади. Касбий ҳамжамиятнинг стандартларни
қабул қилиш жараёнида, бухгалтерия ҳисоботларидан фойдаланувчилардан
ҳамда касбий ҳамжамиятнинг юқори малакали, машҳур ва обрўли вакилларидан
иборат бўлган махсус органи орқали қатнашишлари мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |