9.3. Ҳисоботларни шакллантириш ва назорат жараёнлари
287
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш учун муайян шароит
яратиш, жумладан, ватанимиз иқтисодий субъектлари фаолиятининг
шаффофлиги ва аниқлигига еришиш зарур. Бу масалани амалга ошириш
молиявий ҳисоботларнинг умумқабул қилинган жаҳон стандартларини –
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаш билан боғлиқ. Бу
“Корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан
ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестиция жараёнларига
замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартларини жорий етиш жиддий
еътиборни талаб қилади”
16
.
Мустақиллигимизнинг дастлабки давридан бошлаб бу борада кўплаб ишлар
амалга оширилди, жумладан, 1994 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга
ошириш, Ўзбекистон Республикасини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялаш,
халқаро статистик таққослашларни ўтказиш, истиқболни белгилаш - таҳлил
қилиш ишлари даражасини ошириш ва халқ хўжалиги бошқаришнинг иқтисодий
услубларига ўтиш учун ишончли ахборот базаси билан таъминлаш мақсадида
қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётида қабул
қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш давлат дастури
тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида бухгалтерия ҳисоби
тизимини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш бўйича қатор ишлар
амалга оширилди. Хусусий инвестициялар, жумладан хорижий инвестициялар
учун қулай муҳитни таъминлаб, бозор инфратузилмасининг муҳим елементи
сифатида шаклланиши лозим бўлган бозор иқтисодиётида
бухгалтерия ҳисоби
концепцияси
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги қошидаги
бухгалтерия ҳисоби бўйича методологик кенгаш ва Профессионал бухгалтерлар
институти Миллий Кенгаши (ҳозирги Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий
ассоциацияси) томонидан 1994 йил 29 декабрда тасдиқланган еди. Унда
республикамизда ендигина вужудга келаётган бозор иқтисодиёти шароитида
бухгалтерия ҳисоби тизимини қуриш асослари мустаҳкамлаб берилган.
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини
ривожлантириш стратегияси, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида шаклланадиган
ҳисоб ахборотининг сифатини ошириш ҳамда ушбу ахборотдан манфаатдор
фойдаланувчиларнинг кафолатли фойдалана олишларини таъминлаб беришга
қаратилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот соҳасида
1994 йилда қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш” дастурида
кўзда тутилган анча-мунча ўзгаришлар амалга оширилди.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижалари ва молиявий
ҳолати ҳақидаги манфаатдор фойдаланувчилар учун фойдали бўлган ахборотни
шакллантиришни таъминлашга қаратилди. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
ислоҳ қилишнинг асосий инструменти сифатида молиявий ҳисоботларнинг
халқаро стандартлари асосида миллий стандартлар қабул қилинди.
16
Karimov I.A. Mamlakatimizni 2014-yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2015-yilga
mo’ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo’nalishlariga bag’ishlangan Vazirlar Mahkamasining
majlisidagi ma’ruzasi .//Xalq so’zi gazetasi. 2015 yil 18 yanvar
288
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тараққиётида муайян ютуқларга еришилган
бўлса-да, шу билан бирга жиддий муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, уларга:
- МҲХС асосида тузиладиган бухгалтерия ҳисоботларининг расмий статуси,
шунингдек МҲХСни қўллашнинг зарурий инфратузилмасининг мавжуд
емаслигини;
- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан, миллий стандартлар асосида
тайёрланган бухгалтерия ҳисоботларини трансформация қилиш орқали МҲХС
бўйича жамланган молиявий ҳисоботлар тайёрлаш учун асоссиз катта
харажатларни;
- бухгалтерия ҳисоботлари сифатини назорат қилиш тизимининг кучсизлиги, шу
жумладан, бухгалтерия ҳисоботлари аудити сифатининг юқори емаслигини;
- касбий жамоат бирлашмалари ва бошқа манфаатдор бирлашмаларнинг, шу
билан бирга бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчиларнинг бухгалтерия
ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, ҳамда бухгалтерлик ва аудиторлик
касбини ривожлантиришда иштирокининг етарли емаслигини;
- кўпчилик бухгалтер ва аудиторларни касбий тайёрлаш даражасининг паст
даражадалиги, шунингдек МҲХС бўйича тайёрланган ахборотдан фойдаланиш
кўникмаларининг етарли емаслигини киритиш мумкин.
Мавжуд юзага келган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими унда шаклланган
ахборотнинг ишончлилиги ва тегишли даражадаги сифатини таъминлаб бера
олмайди, шунингдек, ушбу ахборотдан фойдалана олиш имкониятларини
сезиларли даражада чеклайди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг келгуси
тараққиёти учун қулай шароит вужудга келмоқда. Бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботи объектларининг аксарият қисмини ўз ичига олувчи меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар амалга киритилган, аммо ушбу ҳужжатларни Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари ва уларга бўлган талабларнинг ўзгариб бораётганлиги
нуқтаи-назаридан тубдан кўриб чиқиш лозим. Чунки ушбу меъёрий ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг МҲХСларда катта ўзгаришлар бўлган.
Республикамизда 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик
молиявий ҳисоботни нашр етиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро
молиявий ҳисоб стандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказиши
17
белгиланган.
Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив
тизимини такомиллаштириш мақсадида акциядорлик жамиятларининг йиллик
молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларга
мувофиқ тайёрлаш ҳамда нашр қилиш кўзда тутилмоқда.
Бугунги кунда нафақат акциядорлик жамиятларида, балки бошқа хўжалик
жамиятлари, хусусий корхоналар, оилавий корхоналар каби ташкилий-ҳуқуқий
шаклга ега тадбиркорлик субъектларида ҳам МҲХСдан фойдаланишга ўтишни
суръатини ошириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Ўрта муддатли истиқболда (яқин 5-10 йилда) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
ривожлантириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимининг ўзига хос
функцияларини Ўзбекистон иқтисодиётида муваффақиятли ва изчил
17
“Aktsiyadorlik jamiyatlarida zamonaviy korporativ boshqaruv uslublarini joriy etish chora tadbirlari to’g’risida”gi
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-4720-sonli Farmoni.
289
бажарилиши учун мақбул замин ва шароит яратиш зарур. Хусусан, манфаатдар
ички ва ташқи фойдаланувчилар (мулкдорлар, инвесторлар, кредиторлар, давлат
ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув ходимлари
ва б.) томонидан иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўладиган
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисидаги аниқ ва шаффоф
ахборотни шакллантириш имкониятини яратиш лозим. Келгуси тараққиётнинг
моҳияти, самарали ҳисоб жараёнини тузиш ва зарурий инфратузилмани яратиш
йўли билан МҲХСдан фойдаланишни фаоллаштириш ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни қуйидаги асосий йўналишларда
ривожлантириш зарур:
- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларда шаклланадиган ахборот сифатини
ошириш;
- МҲХСни қўллаш инфратузилмасини яратиш;
- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш тизимини ўзгартириш;
- бухгалтерия ҳисоботлари сифат назоратини кучайтириш;
- ташкилотларда бухгалтерия ҳисоботлари аудити, бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботини юритиш билан банд бўлган мутахассисларнинг, шунингдек
бухгалтерия ҳисоботларидан фойдаланувчиларнинг малакасини сезиларли
даражада ошириш.
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби, ўз ичига статистик ва
оператив-техник ҳисобни ҳам оладиган, ягона ҳисоб ва ҳисобот тизимининг бир
бўлаги сифатида ривожланиши зарур. Ушбу тизимнинг бирлигини таъминловчи
муҳим омил бўлиб бошланғич ҳисоб ҳисобланиб, у ҳар бир ҳисоб тури еҳтиёжи,
вазифалари ва методологиясига мос ҳолда умумлаштириш, тизимлаштириш ва
келгуси йиғиш учун маълумотлар манбаси сифатида хизмат қилади.
Ривожланиш жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими бирлиги ва
яхлитлигини қўллаб қувватлаш учун ушбу тизим барқарорлигини таъминлаш
алоҳида долзарблик касб етади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ривожланиши мамлакатдаги иқтисодий
жараёнларнинг ўзгариши билан узвий алоқадорликда амалга оширилиши ва
хўжалик механизми ривожланиш даражаси ва характерига жавоб бериши лозим.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ўзгартириш жараёнларини асоссиз пайсалга
солишга йўл қўйиб бўлмайди. Шу билан бирга бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботидаги ўзгаришларни хўжалик механизмидаги ўзгаришлар ва бозор
институтларининг реал иш олиб боришига мос бўлмаган ҳолда жадаллаштириш
иқтисодиётдаги молиявий ахборотнинг сифатини пасайишига, МҲХСнинг
обрўсизланишига, шунингдек молиявий тартиб-интизомнинг сусайишига олиб
келиши мумкин.
Бундан ташқари МҲХСга ўтиш, ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш
жараёнларининг янгича методларини амалда қўллашни ўзлаштириб олиш
маълум вақт талаб қилади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботидаги ўзгаришлар, жумладан МҲХСга ўтиш
жараёни жамоатчиликнинг касбий тайёргарлиги, шунингдек давлат ҳокимияти
органларининг еҳтиёжи ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-
босқич амалга оширилиши лозим.
290
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча тармоқ ва соҳаларига
тааллуқли. Шу билан биргаликда бухгалтерия ҳисоби соҳасида ислоҳотларни
амалга ошириш иқтисодиётнинг айрим тармоқ ва соҳаларида (жумладан,
нотижорат ташкилотлари, банк тизими) ўзига хос хусусиятларга ега.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ривожлантиришнинг асосий йўналиши –
унда шаклланадиган ахборот сифатини ошириш. Жаҳон тажрибаси шуни
кўрсатадики, ахборотнинг фойдалилигига бевосита МҲХСдан фойдаланиш
орқали ёки улар асосида миллий бухгалтерия ҳисоби тизимини қуриш асоси
сифатида фойдаланиш орқали еришиш мумкин.
Замонавий бухгалтерия ҳисоби ўзида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
юридик шахс бухгалтерия ҳисоботларини (индивидуал бухгалтерия ҳисоботи) ва
жамланма молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган ахборот базасини
ифода етади. Бундан ташқари бухгалтерия ҳисоботида шаклландиган
ахборотдан бошқарув, солиқ, статистик ҳисоботлар, назорат қилувчи органлар
учун ҳисоботлар тайёрлаш учун фойдаланилади. Зарурат туғилганда ушбу
маълумотлар асосида бошқа шаклдаги ҳисоботлар тайёрланиши лозим.
Шу сабабдан бухгалтерия ҳисоби соҳасида асосий вазифа бу ҳисоб жараёнини
ташкил қилишнинг бирор-бир ҳисобот шаклини тузишга бевосита боғланиб
қолмаслигини таъминлашдан иборат. Ҳисоб жараёнини ташкил қилишнинг
талаб ва принциплари, шунингдек бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари
МҲХС талаб ва принципларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши лозим-ки, бу
хўжалик юритувчи субъектлар турли хил ҳисобот шакллари, жумладан МҲХС
учун ахборотни шакллантириш имконига ега бўлсин. Хўжалик юритувчи
субъектларни айрим тоифалари бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган
тартибини қўллашлари мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби методи елементи сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: |