Мавзу: диний эьтиқодлар ва дафн маросимлари



Download 476,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana09.06.2022
Hajmi476,63 Kb.
#648743
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
курс ишига наьмуна (1)

Бўстон босқичи
муҳим 
ўрин тутади. Бўстон босқичи қабрлари археологлар томонидан Бўстон I, II, III, IV, V, VI, 
VII, деб номланган тепаликларда жойлашган.
51
Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. ... – С. 14. 
52
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана ... // дис... док.ист.наук. – Москва, 1976. – С. 16. 
53
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // Автореф. дисс... канд.ист.наук. – 
Самарканд. 1990. – С. 16. 


21 
Ушбу қабристонда турли хил даражада сақланиб қолган 230 дан ортиқ қабр борлиги 
аниқланган. Қабрлар тузилишига кўра, ёрма ва асосан айвонли лаҳат шаклидаги 
қабрлардан иборат бўлиб, баъзан катакомба қабрлар ҳам учрайди. Тузилиш шаклига кўра, 
қабрларнинг асосий лаҳат қисми тўғри бурчакли ва овал (тухумсимон) ёки айлана 
шаклида бўлган.
Бу босқичда марҳумнинг дафн этилишини 3 турга ажратиш мумкин. Булар – якка, 
жуфт скелетли қабрлар ва одам билан бирга ҳайвон дафн этилган қабрлар бўлиб, уларнинг 
орасида асосий қисмини якка ҳолатда кўмилган қабрлар ташкил этади.. Бундан ташқари, 
дафн этиш маросимида Сополли босқичида амалда бўлган, бироқ кейинги босқичларда 
бироз унутилган одат, яъни марҳумни хумга солиб кўмиш анъанасини ҳам учратиш 
мумкин
54
. Бундай қабрлар фақат болаларга тегишли қабрлардагина кузатилади.
Марҳумнинг қабрда жойлашиш ҳолатини В.Ионесов худди Мўлали босқичидагидек 
қуёшнинг ҳаракатига қараб жойлаштирилганлигини айтади. Қабрлардаги кўплаб 
марҳумларнинг жасади ғарб, ва жанубий ғарбга қаратилган
55
. Бу шундан гувоҳлик 
берадики, марҳумни дафн этиш олдидан уюштириладиган маросим ва марҳумни дафн 
этиш куннинг иккинчи ярмида, қуёшнинг нурлари маромида таралган вақтда амалга 
оширилган бўлиши мумкин. Марҳумни қабрга жойлашишида ҳам турли хилликни 
кузатиш мумкин. В.Ионесов буни 8 та вариантга ажратиб кўрсатади. Булар – аёл ва 
эркаклар учун табиий бўлмаган ҳолатда кўкрак қафасигача қаттиқ қисилтирилган ҳолда; 
марҳум орқаси билан ётган ҳолда, қўллари букилган, ёки тана бўйича узайтирилган, 
оёқлари икки томонга ёйилган ҳолатда; қорни билан ётган ҳолда оёқлари тиззасигача 
қаттиқ букилган ва қўллари бироз кўтарилган ҳолатда); ўтирган ҳолатда, оёқлари 
букилган (аёллар учун) ва бошқалар; Дафн вақтида марҳумнинг қабрга 
жойлаштирилишдаги бу ўзгаришлар албатта ўша даврдаги турли этник гуруҳларнинг 
таъсири эканлиги ҳақиқатга яқиндир. Чунки, айнан ўтирган ҳолатда дафн этиш 
Тожикистон ҳудудидаги Тандирйўл қабристонида ҳам учратилган
56
.
Бироқ, шундай 
хилма-хиллик бўлишига қарамасдан, эркакларни ўнг, аёллар чап томонга қўл-оёқлари 
букилган ҳолатда кўмиш кўпчиликни ташкил этади.
Бўстон босқичида дафн этиш турли хил усулда амалга оширилган. Булар – 
ингумация – марҳум жасадининг тўлиқ ёки баъзи аъзо қисмларини куйдирилиши; 
54
Аванесова Н.А., Ташпулатова Н. Символика огня в погребальной практике Сапаллинской культуры (по 
материалам исследования могильника Бустан VI) // ИМКУ, – № 30, 1999. – С. 27. 
55
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // Дисс... канд.ист.наук. – Самарканд. 
1990. – С.111.
56
Виноградова Н.М. Исследования контактов земледельческого и степного населения на юге Средней Азии 
(Южный Таджикистан) в эпоху поздней бронзы. «Археология, палеоэкология и палеодемография Евразии. 
Москва, 2000 – С. 91.; Юго-западный Таджикистан в эпоху поздней бронзы. – М., ИВ РАН, 2004. – С. 130.


22 
кремация, кенотаф қабрларда марҳум ҳамда дафн анжомлари қўйилмаган ҳолатда учраши 
қайд этилади.
Қабрдаги дафн анжомлари Кўзали ва Мўлали босқичлари сингари хўжаликда 
ишлатиладиган бронзадан ишланган қурол-аслаҳа ва зеб-зийнат буюмларининг митти 
нусхаларини қўйиш давом этган. Шу билан бирга, қабрларда митти остадонларнинг 
учраши ҳам кузатилади. Қабрлардан топилган Сополли маданияти идишлари орасида 
дашт қабилалари таъсирида ясалган сопол идишлар сиртига тўғри бурчак, зигзак, эгри, 
синиқ чизиқли нақшлар солиш одат тусига айланади.
Қабирстон ҳудудида олиб борилган изланишлар натижасида 22 та тўлиқ кремация ва 
8 та қисман кремация усулида дафн этилган қабрлар аниқланган.
Ушбу босқич дафн маросимларида кремация одатининг пайдо бўлиши ва уларнинг 
моддий маданиятдаги излари таҳлил қилинган. Бўстон VI қабристонида олиб борилган 
изланишлар натижасида, диний маросимларда оловга сиғиниш муҳим роль ўйнаганлиги 
аниқланди. Турли диний маросимларда олов турли хил кўринишларда намоён 
бўлганлигини айтиш мумкин. Булар: 1) одамнинг жасадини куйдириш учун махсус жой 
кўринишида; 2) одамнинг тўлиқ ёки чала куйдириш; 3) марҳумни хотирлаш учун 
ўтказиладиган маросимларда қурбонлик қилиш; 4) гулхан ўрни ва кул қолдиқлари; 5) ўчоқ 
- оташгоҳнинг эъзозланиши; 6) кўмир, оташгоҳ ва кулнинг кичик кўринишдаги 
ҳолатларининг учраши; 7) идишларда кўмир ёки охра қоришмалари; 8) одам жасадига 
охра сепиш; 9) қабрда оловнинг рамзий шакли сифатида мел ва гипснинг учраши; 10) 
баъзи бир қабрларнинг таг қисмида оз миқдорда бўлсада, олов изларини мавжудлиги ва 
яна бир неча кўринишларда намоён бўлади
57
. Бу каби оловнинг турли кўринишдаги 
рамзлари асосан диний дунёқарашда акс этиб, Бўстон босқичи аҳолисининг эътиқоди 
билан боғлиқ маросимларида, удумларида жуда кўп ҳолатларда учратиш мумкин. Буни 
қабристонда майитни куйдириш учун махсус жой - иншоат бўлганлиги ва шу жойда одам 
суягининг куйган ҳолатлари, деворининг куйганлиги ва камеранинг стратиграфияси ҳам 
тасдиқлайди
58
. Бу архитектура қурилиш усулига кўра, ғиштдан қурилган бўлиб, 
тўртбурчак шаклда, аниқроғи ҳозирги (яшик) қути кўринишини эслатади. Унинг устки 
қисми гулхан ўрни билан қопланган
59
лиги аниқланган. 
Бўстон даври қабрларида ҳам қурбонлик қилинганлик аломатлари учрайди. 
Сўйилган ҳайвон суяклари – қовурғаси, кураги ва орқа оёғи сопол идишга солиниб, 
57
Аванесова Н.А., Ташпулатова Н. Символика огня в погребальной практике ... – С. 27. 
58
Аванесова Н.А., Ташпулатова Н. Символика огня в погребальной практике ... – С. 27. 
59
Avanesova. 1995. Fig. 3; 1997. – Abb. 1,3,4. 


23 
марҳумнинг юз томонига қўйилган. Баъзида унинг оёқ суяклари ёнига келтириб қўйилган. 
Ҳайвонларни қурбонлик қилиш барча ўрганилган қабрларнинг 26,2 % ни
60
ташкил этади. 
Кейинги йилларда олиб борилаётган изланишлар натижасида, ҳайвонларни 
қурбонлик қилишда фақат қўйни эмас, балки эчки, баъзан буқа
 
ва отнинг ҳам орқа оёғи, 
кураги қабрга қўйилганлиги аниқланган
61
. Албатта бу ўзгаришлар чорвадор дашт 
қабилаларининг таъсири бўлиб, уларда ҳайвонлардан фақат қўй эмас, балки 
ҳайвонларнинг бошқа турлари (сигир, эчки, от) ҳам етарли бўлганлигидан далолат беради. 
Уларнинг орасида от алоҳида аҳамият касб этиб, жанговор-чорвадор учун транспорт 
воситаси сифатида от суворий орийнинг доимий йўлдоши бўлганлиги боис, ўлганда ҳам 
унинг бош чаноғини қўшиб кўмиш удумга айланган.
Сополли маданияти сопол буюмлари бўйича тадқиқот ишларини олиб борган 
У.Раҳманов Сополли маданиятининг дашт аҳолиси билан алоқалари бўлганлигини сопол 
буюмлардаги даштликларга хос идишларнинг борлигида кўрсатиб ўтади
62
. Сополли 
маданиятининг сўнгги босқичида бепоён Евроосиё дашт ҳудудларида истиқомат қилган 
чорвадор қабилаларнинг ўтроқ деҳқончилик жамоалари билан алоқалари давомида 
баъзида тўқнашувлар ҳам юз берган. Бизнинг фикримизча, Шимолий Бақтрия бу икки 
этник гуруҳларнинг учрашув, тўқнашув ҳудудларидан бирига айланади. Янги ҳудудларни 
забт этган чорвадор андранова қабилалари албатта, ўзлари билан тегишли урф-одат
анъаналарини ҳам олиб келади. Ҳаттоки, уларнинг таъсири ўша давр ишлаб чиқариш 
маҳсулотларида, дафн этиш билан боғлиқ удумларда, қабр ашёвий далилларида, 
жумладан: кулолчилик маҳсулотлари, зеб-зийнат буюмлари, қурол-аслаҳаларда ўз аксини 
топган.
Бу даврда жамиятда туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар содир бўла бошлайди. 
Ерга эгалик қилиш, ер тақсимоти, ерга бўлган эҳтиёж мулкий табақаланишни келтириб 
чиқаради. Буни бир қабристон доирасида эмас, балки Шимолий Бақтриянинг барча 
ёдгорликларида турли хил дафн маросимларда кузатиш мумкин. Бу даврда кремация 
ҳолатлари учрасада, аммо бу ҳолат қабристонни тўлиқ эгаллади, дегани эмас. Чунки 
маҳаллий деҳқон жамоалари ўзларининг ота-боболаридан қолган анъана асосида дафн 
этиш давом этади. Шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, Сополли маданияти анъанаси 
асосида дафн этилган қабрларда дашт қабилаларининг сопол идишлари, қурол-аслаҳа, зеб-
зийнат буюмлари учрайди. Бу ҳолатлардан, деҳқон жамоалари билан чорвадор қабилалар 
орасидаги муносабатларнинг ижобий томонга ўзгарганлигидан, улар ўртасида қон-
60
Ионесов В. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // Дис... канд.ист.наук. – Самарканд, 
1990. – С. 112. 
61
Аванесова Н.А., Ташпулатова Н. Символика огня в погребальной практике ... – С. 27. 
62
Рахманов У, Шайдуллаев Ш. О влиянии культур степной бронзы на керамические комплексы 
Сапаллинской культуры // ОНУ №,11, Ташкент, 1985. – С. 59. 


24 
қариндошлик алоқалари ўрнатилганлигидан далолатдир. Қолаверса, қайси давр бўлмасин, 
ўзга қабила, ўзга этник жамоалар билан ёнма-ён яшар экан, улар албатта бир-бирларининг 
энг яхши, ўзларига маъқул жиҳатларини ўзлаштирганлар, улар эса, дафн маросимларида 
ўз аксини топган. Андранова дашт қабилалари Шимолий Бақтриянинг қайси минтақаси 
ҳудудига жойлашмасин, улар ўртасида иқтисодий ва этномаданий алоқалар ўрнатилган. 
Натижада, ҳозирги Тожикистон ҳудудида бронза даврида келиб ўрнашган даштликлар 
билан Сополли маданияти (Мўлали ва Бўстон босқичи) аҳолиси ўртасида бронза давридан 
бошлаб, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий алоқалар кенгайиб, мустаҳкамланиб 
боришига олиб келади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Сополли маданиятининг сўнгги босқичларига 
тегишли мозорларда зардуштийликнинг белгилари, аломатлари пайдо бўла бошлаган. 
Масалан, кенотаф қабрларда махсус митти остадонлар, марҳумнинг суякларини этидан 
тозалаб кўмиш, мурдани, дафн анжомларини қизил рангга бўяб қўйиш ёки мурда устига 
қизил ранг сепиш
63
каби урф одатлар пайдо бўлади. Бу маданиятда олов жамоанинг 
асосий эътиқод объекти – рамзи сифатида намоён бўлади. Қабрлардан қизил рангга 
бўялган остадон идишларининг чиқиши, зардуштийлик анъаналари асосида кўмиш 
маросимининг топилиши зардуштийликнинг аста-секин асосий дин сифатида шаклланиб 
бораётганлигидан гувоҳлик беради. Жарқўтон босқичига (Ж-II) келиб, бутун шаҳар 
аҳолисига хизмат қилувчи монументал ибодатхонанинг пайдо бўлиши ва унда 
зардуштийлик дини билан боғлиқ бўлган удумларнинг мужассамлашганлиги археологик 
материалларда ўз аксини топган. Булар ўз даврида аҳолининг диний-мафкуравий 
жиҳатдан кучли эътиқодга эга бўлганликларини англатади. Қолаверса, бу 
маданиятлардаги қабрларнинг ўрганилиши бизга бундан 3,5 – 4 минг йил аввал илк 
деҳқончилик билан шуғулланган аждодларимиз ҳақида, уларнинг урф одатлари, турмуш-
тарзи ва дафн маросимлари ҳақида аниқ тасаввур этиш имконини беради. 

Download 476,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish