27
баъзан тошлар, баъзан сопол парчалари ва кўмир
излари учрайди
66
. Бу ерда ўрганилган
барча қабрларда деярли одам суяклари учратилмаган, яъни Кангурттутдаги 91 та қабрдан
3 та ингумация (№ 53, 65, 74), қолганлари кенотаф қабрларни ташкил этади. Фақат,
иккита қабрда ҳайвон суяклари борлиги аниқланган (№ 23, 53 қабр). Қабр камерасида
одам скелети қўйилиши зарур бўлган жойларда одам ёки ҳайвон ҳайкалчалари қўйилган
бўлиб, уларнинг атрофига бир нечтадан сопол идишлар қўйилган. Булардан 53 қабрдаги
одам суяклари яхши сақланиб қолган. Қабрларда 1 тадан 12
тагача сопол идишлар ва
бронзадан митти буюмлар (пичоқ, ойнача ва бошқалар) учратилади.Бу қабристонда
кремация излари учратилмаган.
Тандирйўл қабристони
Тожикистон Республикасининг Турсунзода районидаги
Негмад-Бача II қишлоғида жойлашган. Қабристоннинг умумий майдони 300х500 м. бўлиб,
бу ердан 34 та қабр ўрганилган. Ўрганилган қабрларнинг 2 тасигина кенотаф қабрдир.
Қабрнинг устки қисми ва кириш тешиги тошлар билан беркитилган. Қабрлар тузилишига
кўра, 4 та турга бўлинади. Буни: 1) ёрма қабрлар; 2) қия ёрма; 3) айвонли лаҳат; 4)
катакомба қабрлардир. Иккинчи турдаги қабрлар фақат Тандирйўл қабристони учун
характерлидир
67
. Шундай бўлишига қарамай қабрларнинг асосий қисми айвонли лаҳат ва
катакомба қабрлар эканлиги аниқланган. Марҳумнинг дафн этиш усули, одатдагидек, ён
томони билан оёқ-қўллари букилган ҳолатда кўмилган. Уларнинг боши шимолий-шарққа
қаратилган, одам суяклари антропологик жиҳатдан яхши сақланган.
Қабрларда 1 тадан 9 тагача сопол идишлар, митти меҳнат қуроллари топилган. Улар
билан бирга, сирға ва попук, безаклар ҳам топилган. Қабрлардан топилган барча ашёвий
далиллар Шимолий Бақтриянинг деҳқончилик маданияти ёдгорлиги –
Сополли
маданиятининг Мўлали босқичи топилмаларига ўхшашлиги билан характерланади
68
. Бу
қабристонда нафақат идишлар, бронзадан буюмларнинг митти кўринишда
ишланган
пичоқлар, турли хил безаклар, қимматбаҳо тошдан мўнчоқ, терракота урчуқтошлар
учратилган
69
. Бундай дафн этиш усули Шимолий Бақтриянинг – Жарқўтон 4а
70
, Бўстон 6
71
қабрлари билан бир хиллилиги аниқланган. Тандирйўл қабристонида кенотаф мозорлар
ҳам учратилиб, уларда лойдан ясалган одам ҳайкалчалари, ҳайкалчалар
атрофида сопол
идишлар ва бошқа буюмлар топилган. Қабрдаги одам суякларини антропологик жиҳатдан
ўрганган Т.П.Кияткина уларни европоид шарқий ўрта ер денгизи типига киритади.
66
Виноградова Н.М. Юго-западный Таджикистан в эпоху поздней бронзы. .... – С. 41-42.
67
Ўша жойда.
68
Виноградова Н.М. Исследования контактов земледельческого и степного населения на юге Средней Азии
(Южный Таджикистан) в эпоху поздней бронзы // «Археология, палеоэкология и палеодемография
Евразии». Сбоник статей, – Москва, изд. ГЕОС. 2000. – С. 89.
69
Виноградова Н. Юго-западный Таджикистан в эпоху поздней бронзы. ... – С. 68.
70
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы ... 1977. – С. 56.
71
Avanesova N.A. Spoatbronzezeitlihe Kulturkontakte in der Baktrischen Flkuzoase
nach den Befunden der
nekropole Bustan 6 // AMIT 29/ 1997. – С. 148.