5
I-БОБ. БРОНЗА ДАВРИ ЖАМОАЛАРИНИНГ ДАФН МАРОСИМЛАРИ ВА
УЛАРНИ ЭВОЛЮЦИЯСИ
I.1. Ўтроқ деҳқончилик маданияти жамоаларида дафн маросимлари ва уларнинг
эволюцияси
Ўлкамизда ислом динидан олдин амалда бўлган оташпарастлик ва зардуштийлик
динига эътиқод қилувчи аждодларимизнинг ўзига
хос дафн маросимлари киши
эътиборини жалб этади. Бугунги кунда аждодларимизнинг кўмиш маросими билан боғлиқ
одатлар катта илмий қизиқишларни уйғотмоқда. Дафн маросимлари мисолида ўша давр
одамларининг умумий яшаш шароити, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва
диний
мафкураси қандай бўлганлигини кўриш мумкин. Қайсики жамиятдаги турли гуруҳларнинг
қарашлари ва қайғу-аламлари уларнинг қабрларида намоён бўлган диний маросимлари
орқали ифодаланади.
Сополлитепа манзилгоҳида олиб борилган қазув ишлари ушбу ёдгорлик Шимолий
Афғонистоннинг Даштли, Марғиёнанинг Гонур ёдгорликлари
билан этномаданий ва
типологик жиҳатдан бир - бирига ўхшаш археологик материалларни таҳлили натижасида
улар ўртасида ўзаро ижтимоий-иқтисодий, этномаданий ва этник алоқалар бўлганлиги
аниқланди. Бу ҳудуддаги бронза даври ўтроқ қабилалари қўшни вилоятлар билан кенг
миқиёсдаги этномаданий ва қон-қариндошлик алоқаларида бўлганлар
2
.
Бронза давридан эътиборан зардуштийлик дини
чорвадорлар орасида илдиз отиб,
қуёш энг муқаддас, олий ибтидо сифатида қадрланган. Бу давр аҳолиси тоғ тепаларида,
кўл бўйларида, қуёш яхши кўринадиган жойларда қуёшга сиғиниб,
яйловга бой ерни
сўрашган
3
. Бронза даврида вужудга келган ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолисининг
диний қарашлари дастлабки даврда дашт аҳолиси диний қарашлари билан кўп жиҳатдан
ўхшаш бўлсада, ўтроқ аҳолининг кейинги тарихий тараққиётида чўл аҳолисидан кескин
фарқ қила бошлайди, дин жамиятни бошқаришнинг устувор омилига айланади. Табиийки
ўтроқ деҳқон ҳаётида ер, сув, ҳаво, олов (қуёш) муҳим ўринга эга.
Табиат унсурларига
эътиқод қилиш деҳқонлар жамоасида тобора уйғунлашиб, аниқ тизимга кириб боради
4
.
Сополли маданияти аҳолисининг дафн маросимлари ва диний эътиқоди
маданиятнинг барча босқичларида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
Масалан, эътибор билан бу маданиятнинг Сополли ва Жарқўтон босқичлари дафн
маросимларини кузатар эканмиз, улар ўртасида маълум бир-бири билан узвий боғлиқ шу
билан бирга, уларни бир-биридан ажратиб турувчи ўзига хос элементлар ҳам кўзга
ташланади. Сополлитепада олиб борилган қазиш ишлари натижасида 138 та қабр очиб
2
Аскаров А. Сапаллитепа. – Ташкент, Фан. 1973– С. 23.
3
Эсанов М. Авесто жамиятининг археологик материалларда акс этиши. (Қадимги Бақтрия ва Марғиёнанинг
бронза даври моддий маданият ёдгорликлари мисолида) // т.ф.н. диссер. Т.: 2007,
Do'stlaringiz bilan baham: