115
С.Я.Долецкий, Ю.Ф.Исаков (1970) бўйича касалликнинг клиник ва
маҳаллий жараён кечишига қараб, 4 та даври (босқичи) тафовут қилинади:
5)
маҳаллий жараён авж олишининг бошланғич даври;
6)
тери ости ёғ клетчаткасида некроз ва абсцесс ҳосил бўлиш даври;
7)
тери некрози ва жароҳат дефектлари ҳосил бўлиш даври;
8)
репарация даври.
Клиникаси.
Чақалоқлар некротик флегмонасининг
клиник манзараси
касалликнинг қайси шаклда кечишидан, бошланиш муддатидан ва маҳаллий
жараённинг қайси соҳада жойлашишидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил
бўлади.
Касалликнинг оддий шакли (Г.А.Баиров бўйича 38 % гача учрайди)
маҳаллий симптомларнинг умумий клиник белгилардан устун туриши,
маҳаллий жараённинг тез тарқалмаслиги ва ҳамма вақт ҳам тўқималарда
некроз ҳосил бўлмаслиги билан характерланади
Некротик флегмонанинг токсико-септик шакли (Г.А.Баиров бўйича 62 %
гача учрайди) умумий клиник белгиларнинг маҳаллий симптомлардан устун
туриши, касалликнинг оғир кечиши, маҳаллий жараённинг тез тарқалиши ва
тўқималарда қисқа муддат ичида некроз ҳосил бўлиши
билан
характерланади.
Дифференциал диагнози.
Некротик флегмона касаллигини чақалоқлар
сарамаси, склеремаси ва тери ости адипонекрози ҳамда омфалит, мастит,
абсцесс, йирингли лимфаденитлардан фарқлаш керак.
Давоси.
Некротик флегмона диагнози қўйилиши билан беморлар
шошилинч равишда чақалоқлар хирургияси бўлимига ётқизилади. Улар
йирингли хирургиянинг энг оғир беморларидан бўлиб ҳисобланади.
Некротик флегмона билан оғриган
беморларни даволаш йирингли
инфекцияни даволашнинг 3 та қоидаси асосида комплекс равишда олиб
борилади: макроорганизмга таъсир қилиш; микроорганизмга таъсир қилиш
ва маҳаллий ўчоқни даволаш.
Микроорганизмларга таъсир қилиш мақсадида
беморларга касаллик
бошланган дастлабки соатлардан бошлаб кенг спектрли антибиотиклар ва
сульфаниламид препаратлар буюрилади.
Организмнинг ҳимоя қобилиятини ошириш ва
умумий интоксикацияга
қарши курашиш учун беморларга бир гуруҳли қон, унинг плазмаси,
антистафилококкли
плазма,
антистафилококкли
гаммаглобулин,
иммуноглобулин,
иммуномодулин,
10%
ли
глюкоза,
гемодез,
реополиглюкин,
альбумин,
протеин,
кокарбоксилаза,
витаминлар,
десенсибилизацияловчи дорилар ва симптоматик даво ўтказилади.
Уларга
бир гуруҳли қон ва антистафилококкли плазма (10 мл/кг) ҳафтасига 2-3
марта қуйилади
Некротик
флегмона
касаллигида
ўз
вақтида
оператив
даво
116
ўтказилишининг аҳамияти катта бўлиб, у маҳаллий жараён тарқалиб
кетишининг ва беморлар аҳволи оғирлашишининг олдини олади. Операция
умумий наркоз остида бажарилади. Операция майдони 3
марта йод-спирт
эритмаси билан ишлов берилгандан сўнг қизарган, шишган ёки некрозга
учраган соҳада атроф соғлом тўқималари билан
биргаликда шахматсимон
тартибда кўп сонли кесмачалар (насечки) қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: