Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Классификацияси.
Ф.И.Каипов (1971) ва Г.А.Баиров (1983, 1991) 
бўйича некротик флегмонанинг клиник кечишига қараб, 2 та шакли 
фарқланади: 
3) 
оддий;
4) 
токсико-септик.


115 
С.Я.Долецкий, Ю.Ф.Исаков (1970) бўйича касалликнинг клиник ва 
маҳаллий жараён кечишига қараб, 4 та даври (босқичи) тафовут қилинади: 
5) 
маҳаллий жараён авж олишининг бошланғич даври; 
6) 
тери ости ёғ клетчаткасида некроз ва абсцесс ҳосил бўлиш даври; 
7) 
тери некрози ва жароҳат дефектлари ҳосил бўлиш даври; 
8) 
репарация даври. 
Клиникаси.
Чақалоқлар некротик флегмонасининг клиник манзараси 
касалликнинг қайси шаклда кечишидан, бошланиш муддатидан ва маҳаллий 
жараённинг қайси соҳада жойлашишидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил 
бўлади. 
Касалликнинг оддий шакли (Г.А.Баиров бўйича 38 % гача учрайди) 
маҳаллий симптомларнинг умумий клиник белгилардан устун туриши, 
маҳаллий жараённинг тез тарқалмаслиги ва ҳамма вақт ҳам тўқималарда 
некроз ҳосил бўлмаслиги билан характерланади 
Некротик флегмонанинг токсико-септик шакли (Г.А.Баиров бўйича 62 % 
гача учрайди) умумий клиник белгиларнинг маҳаллий симптомлардан устун 
туриши, касалликнинг оғир кечиши, маҳаллий жараённинг тез тарқалиши ва 
тўқималарда қисқа муддат ичида некроз ҳосил бўлиши билан 
характерланади.
Дифференциал диагнози.
Некротик флегмона касаллигини чақалоқлар 
сарамаси, склеремаси ва тери ости адипонекрози ҳамда омфалит, мастит, 
абсцесс, йирингли лимфаденитлардан фарқлаш керак. 
Давоси. 
Некротик флегмона диагнози қўйилиши билан беморлар 
шошилинч равишда чақалоқлар хирургияси бўлимига ётқизилади. Улар 
йирингли хирургиянинг энг оғир беморларидан бўлиб ҳисобланади. 
Некротик флегмона билан оғриган беморларни даволаш йирингли 
инфекцияни даволашнинг 3 та қоидаси асосида комплекс равишда олиб 
борилади: макроорганизмга таъсир қилиш; микроорганизмга таъсир қилиш 
ва маҳаллий ўчоқни даволаш. 
Микроорганизмларга таъсир қилиш мақсадида беморларга касаллик 
бошланган дастлабки соатлардан бошлаб кенг спектрли антибиотиклар ва 
сульфаниламид препаратлар буюрилади.
Организмнинг ҳимоя қобилиятини ошириш ва умумий интоксикацияга 
қарши курашиш учун беморларга бир гуруҳли қон, унинг плазмаси, 
антистафилококкли 
плазма, 
антистафилококкли 
гаммаглобулин, 
иммуноглобулин, 
иммуномодулин, 
10% 
ли 
глюкоза, 
гемодез, 
реополиглюкин, 
альбумин, 
протеин, 
кокарбоксилаза, 
витаминлар, 
десенсибилизацияловчи дорилар ва симптоматик даво ўтказилади. Уларга 
бир гуруҳли қон ва антистафилококкли плазма (10 мл/кг) ҳафтасига 2-3 
марта қуйилади 
Некротик 
флегмона 
касаллигида 
ўз 
вақтида 
оператив 
даво 


116 
ўтказилишининг аҳамияти катта бўлиб, у маҳаллий жараён тарқалиб 
кетишининг ва беморлар аҳволи оғирлашишининг олдини олади. Операция 
умумий наркоз остида бажарилади. Операция майдони 3 марта йод-спирт 
эритмаси билан ишлов берилгандан сўнг қизарган, шишган ёки некрозга 
учраган соҳада атроф соғлом тўқималари билан биргаликда шахматсимон 
тартибда кўп сонли кесмачалар (насечки) қилинади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish