Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 266. Қўқисдан отилиши бўйича хавфли кўмир қатламлари ва жинслар бўйича



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 266. Қўқисдан отилиши бўйича хавфли кўмир қатламлари ва жинслар бўйича 
ўтказиладиган иншоотлар учун бурғилаш-портлатиш ишлари паспортининг параметрларини 
танлаш, иншоот кесимининг барча майдони бўйича кўмирни (жинсни) тўлиқ майдалаб уриб 
туширишни таъминлаши керак. Агар ларзали портлатишда забойни талаб этилган шаклига 
эришилмаса, унда иншоотни контурлаш бўйича такрорий ларзали портлатишни ўтказиш зарур.
Геологик бузуқлар бўлган жойларда кўмир ва жинс бўйича портлатишни бир вақтда 
ўтказиш керак.


51 
Кўмирни олдиндан майдалаб портлатиш бўйича аралаш забой билан иншоотларни 
ўтказиш, жинс забойи кўпи билан 5 м орқада қолганда рухсат этилади. 
Жинсни олдиндан майдалаб портлатиш бўйича аралаш забой билан иншоотларни 
ўтказиш, фақат қалинлиги 0,8 м гача бўлган қатламларда амалга ошириш мумкин.
§ 267. Ларзали портлатишдан кейин забойга шакл бериш учун машина, механизм ва 
дастаки урма асбобдан фойдаланиш ман этилади.
§ 268. Ларзали портлатиш қўлланиладиган ҳар бир забой учун, шундай портлатиш 
технологиясини, тартибини ва хавфсизлик чораларини ўрнатадиган йўриқнома ишлаб чиқилиши 
ва корхона (шахта, шахтасозлик ташкилоти) раҳбари томонидан тасдиқланиши керак. Ер 
юзасида турадиган ларзали портлатиш юзасидан масъул бўлган раҳбарнинг телефон орқали 
суҳбатини магнитофон тасмасига ёзиш йўриқнома билан кўзда тутилиши керак.
§ 269. Ларзали портлатишни бажариш билан боғлиқ бўлган техник назорати шахси, ҳамда 
ларзали портлатиш ўтказиладиган участкаларнинг ишчилари ларзали портлатиш бўйича 
бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти ва йўриқнома билан (имзолаб) танишишлари шарт.
§ 270. Ларзали портлатиш махсус сменалар ёки сменалараро танаффусларда ўтказилади. 
Ларзали портлатишга оид вақт кўлами, ларзали портлатишни ўтказиш тартиби ва уни бажариш 
юзасидан масъул бўлган шахс шахта бўйича буйруқ билан тасдиқланиши керак. 
Ихтисослаштирилган шахтасозлик ташкилоти томонидан фойдаланилаётган шахтадаги 
горизонтни тайёрлаш ҳолларида, бундай тартиб шахтасозлик бошқармаси ва фойдаланилаётган 
шахтанинг қўшма буйруғига биноан ўрнатилади.
Ларзали портлатишни амалга оширишда шахта бўйича ларзали портлатишни ўтказиш 
журнали (айтилган йўриқномага қаранг) юритилиши керак. Ларзали портлатишни ўтказиш жойи 
ва вақти ҳақидаги хабарлар (эълонлар кўринишида) ерости иншоотларида банд бўлган барча 
меҳнаткашлар эътиборига портлатиш бошлангунча сменадан кечиктирмасдан етказилиши зарур. 
§ 271. Ларзали портлатишни ўтказишда хавфли зона ўрнатилиши керак, уни таркибига
портлатувчи жойидан шамоллатишнинг чиқиб кетаётган ҳаво оқими ҳаракатланиши бўйича 
жойлашган шахтани барча иншоотлари, шунингдек уста-портлатувчи яширинадиган жойдан 
забойгача бўлган барча тоза ҳаво оқимли иншоотлар киради. 
Хавфли зона чегарасида жойлашган шахтанинг барча иншоотларида зарядлашдан олдин 
электр энергияси ўчирилган бўлиши керак. Электр энергиясини улашга фақат портлатишдан 
кейин ва электр жиҳозлари ва кабелларда бўлмаганда иншоот атмосферасидаги метан миқдори 
текширилгандан сўнг йўл қўйилади.
Ларзали портлатишда маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини, шунингдек метан 
миқдорини автоматик назоратлаш асбоблари ва кўмир қатламларини отилиши бўйича хавфли 
зоналарининг датчикларини ўчиришга йўл қўйилмайди.
Зарядлаш бошланганча электр энергиясини учириш мумкин бўлмаган иншоотларнинг 
забойларида (уларни мумкинли сув босиши билан боғлиқ равишда), портлатиш тармоғини 
монтаж қилишдан олдин кучланишни учириш лозим.
§ 272. Ларзали портлатиш билан қалин бўлмаган кўмир қатламларини очиш, очиладиган 
иншоотнинг тўлиқ лойиҳавий кесими билан ўтказилишига йўл қўйилади. Қалин тикка 
қатламларни очишда, фақат кўмир қатламини топиш (жинс тиқилишини кетказиш) учун 
портлатиш ишларига йўл қўйилади.
Қатламларни кесиб ўтиш Кўмир, жинс ва газ қўқисдан отилиши бўйича хавфли 
қатламларда портлатиш ишларини бехатар олиб бориш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ 
бажарилиши керак.
Бевосита қатлам олдидаги жинс тиқилган участка битта портлатишда йўқ қилиниши 
лозим.
Очиш иншоотлари забойларидаги ларзали портлатиш режими камида 4 м масофадан
киритилиши керак ва иншоот забой кўмир қатламининг нормали бўйича 4 м масофага 
узоқлашганидан кеийн олиб ташланиши мумкин.


52 
Кўмир қатламларини очиш қуйидаги кетма-кетликда бажарилиши зарур: очиш иншооти
забойнинг қатламга яқинлашиши, қатламни топиш ва кесиб ўтиш, қатламдан узоқлашиш (кетиш).
Бунда барча ҳолларда: 
- тикка кўмир қатламларини очишда “яқинлашиш участкаси” деб, очиладиган қатлам 
олдидан 4 ÷2 м ли очиш иншооти участкаси ва қатламдан кейин 4 ÷2 м масофани “узоқлашиш 
участкаси” деб ҳисоблаш; 
- нишаб, қия ва тикқия қўмир қатламларини очишда “яқинлашиш участкаси” деб, 
очиладиган қатлам олдидан 4 ÷1 м ли очиш иншооти участкаси ва қатламдан кейин 4 ÷1 м 
масофани “узоқлашиш участкаси” деб ҳисоблаш зарур. Масофаларни ҳаммасини қатламни 
нормали бўйича қабул қилиш керак.
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish