512
Иқтисодчи олимлар Ионова А.Ф., Селезнева Н.Н.лар хусусий капиталга
алоҳида таъриф бермаган ҳолда, хусусий капиталнинг асосий белгиларига
урғу беришган: “Капитал корхоналарда тегишлилигига кўра хусусий ва қарз
капиталига бўлинади.
Хусусий капитал қўйидаги асосий белгилари бўйича характерланади:
-оддий жалб қилиш, бунда хусусий капитални кўпайтириш бўйича
(айниқса ички шакллантириш манбалари) корхона эгалари ва менеджерлари,
бошқа хўжалик юритувчи субъектларининг розилигини олмасдан қарор
қабул қилиши;
-хўжалик юритишнинг барча жабҳаларида фойданинг бирмунча
юқорилигини таъминлаш ва бунда ундан ҳар қандай шаклда фойдаланишда
ҳеч қандай фоиз тўловлари талаб қилинмаслиги;
-корхона ривожланишида унинг барқарорлигини таъминлаш, унинг узоқ
муддат давомида тўлов қобилиятини таъминлаш, шу билан бирга банкротлик
рискини камайтириш.”
1
Мазкур иқтисодчиларнинг фикрича хусусий капитал асосан корхона
эгалари маблағи ҳисобига шакллантирилган бўлиши, уни кўпайтириш бўйича
бошқа шахсларнинг розилиги шарт эмаслиги, фойда ҳисобидан
кўпайтирилиши ҳисобига ҳар қандай фоиз тўловларидан холилиги ва
таъсисчи томонидан қўйилган маблағ узоқ муддат довомида корхонага
хизмат қилиб фойда келтириши зарурлиги хусусий капиталнинг асосий
белгилари сифатида акс эттирилган.
Фикримизча, ушбу таърифда хусусий капиталнинг асосий белгилари
тўлиғича акс эттирилмаган. Ушбу асосий белгиларни хусусий капиталнинг
бир қисми бўлган устав капиталига нисбатан ишлатиш ўринлидир. Лекин,
устав капиталини хусусий капиталнинг бир бўлаги сифатида қараш мақсадга
мувофиқ.
Иқтисодчи олим М.З. Пизенгольц ўз асарларида хусусий капиталга
айнан таъриф бермасдан капитални ўз маблағлари манбасининг бир қисми
сифатида акс эттирган. Унинг фикрича, “Ҳисобнинг баланс методида ҳар бир
хўжалик маблағининг икки томонлама тавсифи мавжуд: бир томонда бу
маблағлар қандай қимматликлардан иборатлиги кўринса, иккинчи томонда
уларнинг ташкил топиш манбалари ва мақсадли тайинланиши акс этади.
Хўжалик маблағларининг барча хусусий манбалари беш гурухга
бўлинади: 1. Капитал 2. Фондлар 3. Резервлар 4. Молиялаштириш 5. Бошқа
манбаалар”
2
Фикримизча, хусусий капитални бундай тартибланиши ҳисобнинг
баланс методида мақсадга мувофиқ келади, муаллифнинг фикри хусусий
капиталнинг хусусиятларини очиб беради, лекин хусусий манба сифатида
1
Ионова А.Ф., Селезнева Н.Н. Финансовый анализ: учеб.-М.:ТК Велби, Изд-во Проспект, 2008-с.(с. 532)
2
Пизенгольц М.З. Бухгалтерский учет в сельском хозяйстве. Учебник I том –М.: «Финансы и статистика» 2001-с 378
(480 с)
Do'stlaringiz bilan baham: |