370
тадбирлар тўғрисида»ги 512-сонли Қарори[9]. Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи
Вaзиpлap Мaҳкaмacининг 2019 йил 24 сентябрь «Бошоқли дон етиштиришда
кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали
юқори
ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
806-сонли Қарори[9].
Кластерларни яратиш мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантир-
ишнинг устувор йўналишларидан бири, иқтисодий фаолиятнинг турли
соҳаларида жаҳон бозорида рақобатбардош товарлар ва хизматларни ишлаб
чиқариш усули сифатида тан олинмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
кластерлари, аввало, шу тармоқ ичидаги рақобатга маҳаллий ва жаҳон
бозорларида бардош беради. Шунинг учун иқтисодиётни инновацион
тараққий эттиришда, айниқса, иқтисодий ривожланишнинг анъанавий
усуллари етарли даражада фойда бера олмаётган ҳозирги даврда, кластер
назариясини амалиётга татбиқ этиш энг мақбул йўл ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш
усулларидан бири сифатида кластер усулидан кенг фойдаланади. Кластер
стратегияси Европа Иттифоқи томонидан кенг тарғиб қилинади.
Еврокомиссия иттифоқ ҳудудида кластер ривожланишини янада қўллаб-
қувватламоқда[3,4].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 4
февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада
ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда “Бозор
тамойилларига ўтишда кластер тизими муҳим омилдир. Бугунгача
мамлакатимизда 73 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган, ўтган
йилги пахта ҳосилининг 73 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келган. Ўртача
ҳосилдорлик кластер бўлмаган ерларга нисбатан 4,1 центнерга юқори бўлиб,
қўшимча 428 минг тонна пахта олинган”[11]. Кластерларни ташкил этилиши
ва давлатимиз раҳбари томонидан кластерларни ташкил этишга қаратаётган
этибори, бугунги кунда ўз натижасини бермоқда. Буни юқорида келтирилган
маълумотларда ҳам кўришимиз мумкин.
Олиб борилган тадқиқотларга кўра, кластерлар нисбатан арзон
ресурслардан фойдаланади, кластер аъзоларнинг даромадларини оширишга
имкон берадиган ҳосилдорликнинг ўсишини рағбатлантиради. Шунга
қарамай, самарали кластерлар ходимларнинг даромадлари ўсишини қўллаб-
қувватлайди, бу эса юқори мотивация даражасини оширади. Кластер
аъзолари биргаликда тарқатиш каналлари ва таъминот тизимларини
ҳамкорлик қилиши ва ташкил қилиши мумкин[2,3] Кластер ичида коллектив
ўрганиш тарғиб қилинади ва одатда инновация рағбатлантирилади, бу
операцион самарадорликни оширади. Кластер аъзолари ўртасида ишончнинг
ортиши асосида ихтисослашув ва маълумотларнинг юқори тарқалиши
рағбатлантирилади ва натижада харажатларни қисқартириш, сифатни
Do'stlaringiz bilan baham: |