248
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ТЕЖАМКОР
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
М.У. Мирзаев
- ТДАУ ассистенти
Д.А. Абдуғаниева
- ТДАУ талабаси
Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 июлдаги “Сув
ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори билан
Марказий Осиёда биринчи бўлиб, мамлакатимизда иригация тизимларини
бошқариш маъмурий – ҳудудий принципдан ҳавза принципига ўтилиши
натижасида республикада сув ресурсларини бошқаруви билан шуғулланувчи
мавжуд 230 дан ортиқ сув хўжалик ташкилотлар ва хизматлар негизида, 10 та
иригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва бирлашган диспетчерлик
марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими
бошқармаси ташкил этилди.
Айни пайтдаги сувдан фойдаланиш жараёнлари тобора муракаблашиб
бормоқда шу сабабли сувдан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш, сув
олиш ва ундан фойдаланиш бўйича лимитларни ўрганиш, сув олиш ва ундан
фойдаланиш шартномаларини тузиш, шартномаларни рўйхатдан ўтказиш,
сувнинг кундалик истеъмолини, ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритиш, сув
ресурслари балансини ишлаб чиқишда тубдан ўзгартиришлар киритилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан
самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича баъзи муаммолар мавжуд.
Ҳудудларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл
қўйилган камчиликлар, яъни ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини
бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан
олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик
каби ҳолатлар аниқланиб, сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-
қоидаларни
бузган
айбдор
шахсларга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ
2017 йилда 2 684 та ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 603,4 млн
сўм миқдорида жарима ундирилди.
2018 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)
ларининг умумий ҳажми 199 537,4 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос
даврига нисбатан 100,3 % ни, шу жумладан деҳқончилик ва чорвачилик,
овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 193 703,3 млрд. сўмни
(100,2 %), ўрмон хўжалиги – 4 757,5 млрд. сўмни (103,1 %), балиқ хўжалиги –
1 076,6 млрд. сўмни (113,8%) ташкил қилди 192,7 трлн. сўмга тенг бўлган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ушбу ҳажмнинг 102,5
трлн. сўмга тенг қисми ёки 53,2 фоизи деҳқончилик маҳсулотларига, 90,2
трлн. сўмга тенг қисми ёки 46,8 фоизи чорвачилик маҳсулотларига тўғри
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |