244
Инновацион ривожланиш асосида рақобатбардошликни ошириш
нафақат ишлаб чиқаришни модернизациялашда, балки янги ташкилий-
бошқарув чораларида, бизнес юритишнинг замонавий услубларида,
тадбиркорлик турларида, давлат томонидан таъсир кўрсатиш чора ва
механизмлари хилма хиллигида намоён бўлиб, улар бозор тизими
шароитларида ҳам зарур эканлиги маълум бўлди.
Республикадаги техник-технологик салоҳият, қишлоқ хўжалиги учун
Ўзбекистон Республикаси машинасозлик заводларида ишлаб чиқариладиган
ва чет элдан импорт қилинадиган машиналарнинг техник даражаси ва сифати
ошиши
тенденцияси
билан
тавсифланади.
Мисол
тариқасида,
"УзКлассАгро", "УзКейсСервис" қўшма корхоналари, ҳамда "Тошкент
трактор заводи", "Чирчиққишлоқмаш", "Ургенчозуқмаш" заводлари
томонидан ишлаб чиқариладиган техника ва технологияларни келтириш
мумкин. Ушбу тенденция, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги модернизация
ютуқларини амалга ошириш суръатларини белгилаб беради. Янги техника
модернизациянинг бевосита иқтисодий натижаси ҳисобланади.
Энергия ташувчилар, ҳамда қишлоқ хўжалик машиналари нархи ва
бошқа харажатларнинг юқорилиги шароитида, маҳаллий қишлоқ хўжалик
маҳсулоти
рақобатдошлигига
эришиш
учун
ишлаб
чиқариш
маҳсулдорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш лозим. Бунда
қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш стратегияси ишлаб
чиқаришни модернизация қилишга қаратилган бўлиб, унда қуйидагилар
қўлланилади:
- маҳаллий илмий-техник ишланмалардан максимал фойдаланиш
стратегиялари;
- ўзлаштириш стратегиялари – чет эл янгиликлари ва илмий
ишланмалари асосида, маҳаллий илмий муассасалар ва инновациявий
ташкилотлар салоҳиятини қўллаган ҳолда инновациявий маҳсулот яратиш ва
тезлаштирилган ҳолда ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
- чет эллик инновацион маҳсулотни жорий қилиш стратегиялари.
Стратегик ривожланишнинг кўрсатиб ўтилган йўналишлари, юқори
даражада, техник воситаларни қўллашга асосланади. Ишлаб чиқаришга янги
машина ва механизмларни киритиш, технологик услубларни ўрганиш билан
бир вақтда амалга оширилиши лозим. Янги машина ва ускуналар технологик
операциялар бажарилишининг сифати ва ўз вақтида бўлишини таъминлаши
керак. Шу билан бирга, уларни амалга оширишга сарфланган харажатлар
олдинги харажатлардан юқори бўлмаслиги ёки маҳсулот ҳажмлари ва сифати
ошиши билан қопланиши лозим.
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-
3082-сонли “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат
товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб
бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Ижтимоий
аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони
Do'stlaringiz bilan baham: |