245
мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси” ва унинг назорати
остида “Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга
кўмаклашиш Жамғармаси” ташкил этилиб, унга гўшт, ўсимлик ва ҳайвон
ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари нархларидаги волотилликни
(тебранишларни) силлиқлаштириш вазифалари юклатилган. Мазкур қарор
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари билан
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелуха
нархларини асоссиз ўсиши олдини олиш чоралари ҳам белгиланган.
Бу тадбир аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш ва
уларнинг нархларини барқарорлаштиришга ёрдам беради, аммо тармоқдаги
муаммоларни бартараф этиш учун тизимли ёндашган ҳолда комплекс
чоралар қўллаш мақсадга мувофиқ:
1. Экинлар
таркибида чорва моллари учун озука экинлари
майдонларини талаб даражасида кенгайтириш. Бунинг учун фермер
хўжаликлари экин майдонларида 7-10 далали алмашлаб экиш схемаларини
жорий этиб, экин майдонларининг камида 5-10 % ига дон учун маккажўхори,
10-15 % ига беда экишни йўлга қўйиш чорвачиликнинг озуқа базасини
мустаҳкамлаш ва ерларнинг табиий унумдорлигини оширишга ёрдам беради.
2. “Ўздонмаҳсулот” АЖ ва бошқа хусусий донни қайта ишлаш
корхоналари базасида биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар
ва бошқа озуқа бирликлари билан бойитилган концентрат озуқалар ишлаб
чиқаришни тизимли йўлга қўйиш ва ҳажмини талаб даражасигача ошириш.
Пахта шроти ва шелухани фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолига дўконлар
орқали эркин сотиш ва нархларини пасайтириш чораларини кўриш.
3. Ҳар бир туманда сут-гўшт йўналишида камида 2-3 тадан йирик
чорвачилик фермалари, бўрдоқичилик комплекслари ташкил этиш, уларни
қуриш ва жиҳозлашга киритилаётган хусусий инвестициялар қийматининг 20
% гача қисмини давлат бюджетидан қоплаш, бу соҳага тижорат банклари
кредитларини
жалб
этишни
рағбатлантириш
учун
кредит
фоиз
тўловларининг 50 % гача қисмини давлат бюджетидан тижорат банкларига
қоплаб бериш.
4. Наслчилик хўжаликлари ва илмий марказлари фаолиятини давлат
бюджетидан субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш, наслли моллар ва
уларнинг авлодларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолига сотишни
кенгайтириш.
5. Чорва моллари ва паррандаларни турли касалликлар ва табиий
офатлардан суғурталашда суғурта тўловининг 50 % гача қисмини давлат
бюджетидан қоплаш орқали фермер ва деҳқон хўжаликларининг
суғурталашга рағбатини ошириш.
6. Ҳар бир ҳудудда чорва молларини турли касалликлардан эмлаш,
мониторинг юритиш ва даволаш учун ветеринар врач пункти бўлишини
таъминлаш, эмлаш ишларини давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |