169
сармояси асосида ишлаётган 241 та корхоналари, жумладан, қўшма
корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. АҚШнинг 25 та компанияси
томонидан 2,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 21 та лойиҳа
Ўзбекистонда улар иштирокида амалга оширилмоқда. Германия билан
Ўзбекистон ўртасида 134 та ҚК бўлиб, 2009 йил товар айланмаси 464,9
миллион АҚШ долларини ташкил этди. 2018 йилга келиб, қўшма корхоналар
сони 200 дан ошди, товар айланмаси 1 миллиард АҚШ долларидан ошди.
Ўзбекистон билан Германия мамлакати ўртасидаги алоқалар кун сайин
ривожланмоқда. 27 корхонаси 100 фоиз хориж сармояси билан фаолият
қилмоқда. Товар айланмаси 520 млн. дол.31 та Германия компаниялари
аккредитациядан ўтган.
Хитойнинг хориж капитали билан Ўзбекистонда ишлаётган корхоналари
сони 2019 йилга келиб 700 тага етди,Ўзбекистонга 28 йил давомида жалб
қилинган
хориж
сармоясининг
40
фоиздан
ортиғини
Хитой
мамлакатиникидир. Келажакда товар айланмасини 3,5-4,0 миллиард долларга
етказишга ҳаракат қилинмоқда. Республикамизнинг биринчи Президенти
И.А.Каримов Хитойга кейинги борганида икки давлат ўртасидаги иқтисодий
ва бошқа соҳалардаги алоқаларни давом эттиришга 26 та шартнома
имзоланган эди. Худди шунга ўхшаш шартномалар 270 тадан ошиб кетди.
Бир орқага назар ташласак, собиқ иттифоқ ўз фаолиятини тугатгандан
кейин, мустақил мамлакатлар ҳамма томонлама муаммоларга дуч келишди.
Шунда иккинчи нон бўлган картошкани мамлакатимиз Хитой, Голландия ва
Польша мамлакатларидан импорт қилишга мажбур бўлган эди. Бугунги
кунда ўз халқимизни картошка билан ўзимиз таъминлаш даражасига
эришдик. Агар собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон ўз халқини ун ва унли
маҳсулотлар билан 4 фоизга таъминлаган бўлса, бугун 100 фоиз таъминлаш
билан бирга, дунёнинг бошқа мамлакатларига ғалла экспорт қилиш
имкониятларига ҳам эга бўлди. Жумладан, Белорусь, Озарбайжон,
Афғонистон ва бошқаларга. Ўзбекистон Республикамизда қишлоқ
хўжалигида, яъни қишлоқ ҳудудларида қўшма лойиҳалар, қўшма корхоналар
кам бўлганлиги учун вилоятда хориж компаниялари билан ишлаётган
йўналишларда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари яхши бўлган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қўшма корхона ва лойиҳаларнинг
аграр соҳадаги ҳуқуқий ҳамда институционал ислоҳатлар жараёнларидаги
ечимлари кейинги йилларда ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатлар тармоқлар тараққиётини таъминлашга
замин яратмоқда. Хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион
ривожлантиришда буюртма столларининг иқтисодий самарадорликни
оширишдаги имкониятлари кўп бўлишига қарамасдан етиштирилган
маҳсулотларнинг турларига қараб 15-35 фоизи истеъмолчиларга етказишгача
бўлган даврда нобуд бўлмоқда. Ташкил этилган буюртма столларини
фаолияти илмий-амалий жиҳатдан бугунги кун талаби даражасида ташкил
этилмаган. Биргина Самарқанд вилоятида 2020 йил чорвачилик тармоғи нинг
Do'stlaringiz bilan baham: |