168
Самарқанд вилоятида етиштирилган маҳсулотлар кесимида иқтисодий
таҳлил қилганимизда, 2020 йилда энг юқори кўрсаткич мевачилик тармоғида
бўлиб, 49 фоиз рентабеллик даражасига эга бўлган. Самарқанд шаҳрида
1989,1990,1991 йиллар давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
(жумладан:мева-сабзавотларни) “Буюртма столи” орқали истеъмолчиларга
етказиш бўйича “Дала-магазин”, “Магазин-уй” ва бошқа хизмат турлари ва
шакллари кўринишида ташкил этилган эди. Товар айланмаси буюртма
столига эга бўлган дўконларда 1,3-1,5 баробарга ошганлиги институт
педагог-олимларининг илмий-амалий изланишлари натижасида иқтисодий
таҳлил қилиб борилган, кейин эса ўз фаолиятини тўхтатди. Лекин, хизмат
фақат мавсумий тарзда амалга оширилган бўлиб, кейинги йилларда бу соҳага
эътибор қаратилиб, назарий ва амалий жиҳатдан кучайди.
Россиянинг Ўзбекистонда хориж капитали билан ишлаётган 1000 га
яқин корхоналари фаолият олиб боради. Ўзбекистоннинг Россиядаги
корхоналари 700 га яқиндир. Биргина Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг
сентябрь ойигача фаолият кўрсатиб келаётган хориж сармояси иштирокидаги
корхоналар сони 400 дан ошиб кетди. 2019 йилнинг ўзида бу кўрсаткич 28
тага кўпайди. Уларда янги иш жойлар 248 тага ошди. Чунки, 2019 йилнинг 19
июнда меҳнат вазири ишсизлар сони энг кўп бўлган вилоятларни санаб ўтди.
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 18 954 000 кишини (ёки 33,5
млн. аҳолининг 56,6 фоизи) ташкил қилади. Шундан 13 376 минг киши ёки
40 фоизи иш билан таъминланган. Ишлайдиганлар орасида 5 403 минг киши
расман ишлайди (40,5 %). Қолган 7 964 минг (59,5 %) киши эса норасмий
меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Шундан 2 365 400 киши хорижда
ишлаётгани билдирилади.
Қўшма корхоналар, қўшма лойиҳалар асосида фаолият кўрсатишида
янги иш жойларининг очилиши аҳолининг бандлигини таъминлаш
имкониятлари кўпаяди. Биргина Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг январь-
август ойларида қиймати 33,5 миллиард сўмлик 195 та лойиҳа амалга
оширилиб 531 киши янги иш ўрнига эга бўлишдилар. Бандлик муаммолари
ҳам аста-секин ўз ечимини топмоқда. Ушбу йўналишни чуқурроқ ўрганиш
учун мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган
чет эл компаниялари фаолиятидан айрим мамлакатлардан мисоллар
келтирамиз. 2019 йилнинг ўтган даврини таҳлил қилганимизда қуйидаги
натижалар келиб чиқади. Қозоғистоннинг 230 дан ортиқ корхонаси
Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистоннинг 151 та корхонаси Қозоғистонда фаолият кўрсатмоқда.
Қозоғистоннинг 50 га яқин компаниялари бизнес форумда иштирок этишди.
2019 йилдаги Ўзэкспомарказдаги Бизнес форумда Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёев иштирокида 1,2 миллиард АҚШ долларига
шартномалар тузилди. 2020 йилгача икки давлат ўртасидаги товар айланмаси
5 миллиард долларга етказилиши бўйича шартномалар 2017 йилнинг 16-17
сентябрдаги бизнес форумда имзоланган эди. АҚШнинг Ўзбекистонда улар
Do'stlaringiz bilan baham: |